Umid Bekmuhammad. General bo’lgan xonlar.

199
Икки бошли қузғунни давлат рамзига айлантирган Россия ҳали  Иван Грозний замонида Орол денгизи қуриса унинг атрофидаги давлатларнинг ҳам шўри қуриши мумкинлигини англаган экан, телба феъли билан машҳур  рус ҳукмдори ўз яқинларига денгизни қуритиш чорасини топишни буюрган экан. Феъли ундан баттар  Пётр эса кўп ўйлаб ҳам ўтирмасдан Бекович бошлиқ кичик қўшинни  Хоразмга ва Бухорога йўл топиб боришга жўнатган эди. Чунки у бу ўлкаларда олтин кўплиги, ҳатто Каспий денгизи орқали Ҳиндистонга йўл борлиги ҳақидаги миш-мишларни эшитиб, тезроқ олтинлари мўл бу давлатларни, бойлиги билан инглизларнинг хазинасини тўлдлираётган Ҳиндистонни қўлга киритишни режалаган эди.
Бу пайтда кўҳна Турон мулкини учга бўлиб, ҳар замон-ҳар замон бир-бирининг гўштини ейиш билан шуғулланган ҳукмдорларимиз ғазалу куй басталаш,ҳарамларда хотин санаш билан кун ўтказар эди. Ана шундай хонларнинг бирининг олдига Россиянинг Ҳиндистонни забт этиш ҳақидаги режасидан хабар топиб ташвишга тушган Англия қиролининг ҳам элчиси, ҳам жосуси бўлган вакили ташриф буюриб, «Тайёргарлик кўрмасаларинг, ҳали замон руслар келиб юртингизни босиб олади» деган гапни етказибди. Кечаси билан ҳарамда бўлиб уйқуга тўймаган хон уйқусираб сўрабди: «Қачон келмоқчи?». Элчи  «Шу яқин 30-40 йил ичида» — деб жавоб берибди. Шунда хоннинг ғалати гапларни айтиб бошини қотираётган фарангидан энсаси қотиб, «Ҳали шунча вақт бор экан, нима қиласан бошимни қотириб»  деб норози бўлган экан.

Тарихимизда ана шунақа  латифанамо,аммо ҳанузгача белимизни тиклашга қўймаётган воқеалар кўп бўлган. Бу хусусда ҳали сиз билан анча суҳбатлашамиз. Ҳозирча Умидбекнинг  ўша олис тарихимизга назар ташлаб,унинг тубсиз  уммонидан бир қатрасини олиб (бирозгина юмшатиб)  ёзган мақоласини ўқиб чиқсангиз. Унинг  ўтмишимизнинг фожиали саҳифаларига бағишлаб   батафсил ёзилган мақолалари ҳам навбат кутиб турибди.
Ҳа,айтмоқчи, бу мақола асосан Хива хонлари ҳақида. Генераллик нишонларини таққан Бухоро амирлари ва нишонсиз қолган,аммо ўша пайтдаги барча ҳукмдорлар қатори оқ пошшо тавоғини ялаган Қўқон хони Худоёр ҳақидаги мақолаларни ҳам келгусида тақдим этиб борамиз.

Хуршид Даврон

456

Умид Бекмуҳаммад
ГЕНЕРАЛ БЎЛГАН ХОНЛАР

Хон ҳазратлари кўк мовут чопонини кийиб, саройдан чиқаркан, таъзим билан турган амалдорлар унинг қуёш нурларида ялтираётган тугма ва ёқларига эмас, балки эгнига зимдан назар солишди.Негаки, Ферузхон ҳазратларига Чор подшоси генерал унвонини берганди-да!…
Хива хонлигида гарчи ҳарбий штаб расман бўлмаса-да, генералу полковниклар саф тортиб турмаса-да, ўзига хос амалдорлар бўлган.Қолаверса, тез-тез бўлиб турадиган юришларда ҳукмдору амалдорлар ҳам ҳарбий лаёқатга эга бўлиб қолгандилар.
Хусусан, уруш ҳаракатлари бўлган тақдирда Нақибхўжа хон фармонига мувофиқ, қўшинни қуроллантириш, жойлаштириш ва бош штаб бошлиғи—ҳарбий қўмондонлик вазифаларини бажарган.
Шунингдек, ясовулбоши каби қўшин бошлиғи, миршаблар, хонни қўриқлашга маъсул амалдор, мингбоши ва юзбоши сингари навкарларнинг бошчилари ҳам бўлишганки, улар тинч даврда жамоат тартибини сақлаш, уруш даврида юрт мудофааси билан шуғулланган. Сарханг эса қаъла атрофида мудофаа истеҳкомлари қуриш ва қаъла хавфсизлигини сақлашга, Катовул ва саркардалар эса навкарлар ҳамда кичик қўшинларга бошчилик қилганлар.
1873 йил Хива хонлиги Россия томонидан забт қилингач,чор ҳукумати хонликни мустамлакага айлантирса-да, бир неча тўпу пилта милтиқлар, қиличу қалқондан иборат хонлик қўшинини ислоҳ қилиб ўтирмади.Хонликда навкарлар сақланиб қолса-да, дарёнинг ўнг қирғоғидаги ерлар Россия ихтиёрига ўтиб, у ерда Петро-Александровск шаҳрига асос солинди.Шаҳарга махсус рус гарнизони ва ҳарбий қисм ҳам жойлаштирилди.
Хива хони Муҳаммад Раҳимхон 2 (Феруз) га эса 1883 йилда бир нечта ҳарби орден ва унвонлар берилди. Дастлаб 1883 йил 11 майда хон Петербургга борганида император томонидан “Муқаддас Анна” ордени берилди.1896 йил Николай Романов тахтга ўтирган пайтда хон яна Петербург,Москва ҳамда Кавказга борган эди.Ўша йилнинг февралида “Жаноби олийлари” унвони билан тақдирланган Ферузга 14 май куни яна бир ёрлиқ топширилади.Унда шундай сўзлар бор: “Жаноби олийлари! Сиз бошқараётган халқнинг тинч ва фаравон турмуш кечираётгани, хонликдаги рус ва маҳаллий халқларнинг аъло даражадаги муносабатлари ҳамда сизнинг самарали фаолиятингизни ҳисобга олиб, Сизга ўз илтифотимни билдириб, Сиз Жаноби олийларини ўзимнинг шонли армиям рўйхатига генерал-лейтенант қилиб киритдим” (Ичан қаъла музей қўриқхона фонди, инв 3621).
Шунингдек, ушбу ёрлиқда яна “Сизга бўлган эзгу илтифотимнинг алоҳида белгиси сифатида Сиз жаноби олийларига кўкрагингизга тақиб юриш учун бриллиантлардан ёзилган ўз исмим тасвирини юбордим.Николай 11”,-дея ёзилган.
Хон яна Чор Россияси ҳукуматининг “Муқаддас Станислав” орденининг 1 даражалиси ва бриллиантлар билан безатилгани, тож кийиш маросими медали, бриллиантлар билан безатилган жиға, олтин соат ва узук билан тақдирланган.
Бундан ташқари,Ферузнинг амалдорларидан Исломхўжа,Комил Хоразмий, Матвафо Баққоловлар ҳам чор ҳукумати орденлари билан мукофотланган.
1905 йил 12 ноябрда эса хон номига яна Петербургдан махсус ёрлиқ келади: “подшоҳ император, сиз жаноб олийга, атрофига олмос ўрнатилган, ўзларининг суратларини кўкрагингизга осмоққа ҳамда валиаҳд ўғлингиз Саид Исфандиёр тўрага полковник даражасини қабул айлаган”.
Шу тарзда хон чор ҳукуматининг генерал-лейтенанти, валиаҳд ўғли эса полковник ҳарбий унвонига эга бўлади.Бу даврда хонлик чор Россияси мустамлакаси бўлгани учун ҳеч қандай уруш ҳаракатлари бўлмайди.Ёвмуд туркманларининг исёнларини эса генерал хону валиаҳд полковник эмас, ясовулбоши ва навкарлар бостирарди.
1910 йил августида Ферузхон вафот этгач, тахтга валиаҳд, полковник Исфандиёр чиқади.Исфандиёр валиаҳдлик пайтида 1896 йил апрелда ҳамда 1900 йил июнда Петербургга бориб, шахсан Николай подшо билан мулоқотда бўлганди.
Тахтга ўтиргандан сўнг, 1913 йилда у бир гуруҳ амалдорлари билан Романовлар сулоласининг 300 йиллик тантанасида иштирок этиш учун Петербургга боради.Шунда император Хива хони, чор ҳукумати полковниги Исфандиёрхонга генерал-майор унвонини беради. Ёнидаги амалдорлардан Ҳусанбекка полковник,Исломхўжа ва Матвафо карвонбоши каби амалдорларига катта юлдуз нишони, бошқа ҳамроҳларига бўлса, олтин, кумуш соатлар тақдим этилади.Ана шу сафар пайтида Исфандиёрхоннинг суюкли ўғли, ақлу заковатда, матонатда бобоси Ферузга тортган Темурғози тўра ҳам подшонинг иноятига сазовор бўлганди.Унга Петербургдаги гренадёр полки капитани ҳарбий унвони берилади.Бу ҳали қилинган илтифоту мукофотлар ниманинг эвазига бўлаётганини англамаган 11 ёшли шаҳзода учун чинакам болаларча қувонч ва шодлик эди.

898
Исфандиёрхон Романовлар сулоласининг 300 йиллик тантанасида

Гарчи,Ферузхон,Исфандиёр ва Темурғози тўра ҳам чор ҳукуматининг олий ҳарбий унвонлари билан тақдирлансалар-да, улар ҳеч бир уруш ҳаракатларида иштирок этмаган.Генераллик погонини ҳам ҳамма вақт тақиб юрмас, фақат Россия ҳукумати вакиллари билан учрашгандагина Николай 11 берган унвон, ордену ёрлиқни зарчопонига тақиб, бошига миллий жиғали телпакни кийиб оларди.
Зеро, Ферузу Исфандиёрхонлар миллий руҳдаги, исломий кайфиятдаги шоиру фузало инсонлар бўлиб, улар учун чор ҳукуматининг ҳарбий унвонларини тақиб юриш ҳеч бир мағрурланадиган даражадаги вазифа эмасди.Улар шу боисдан ҳам зарчопонга рус маъмурлари билан учрашган ёки Россияга боргандагина генераллик нишонларини тақар эдилар.

90

Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Фируз

88

Бухоро амири Абдулаҳадхон

33
Бухоро амири Олимхон

44
Хива хони Исфандиёрхон

567

Ikki boshli quzg’unni davlat ramziga aylantirgan Rossiya hali Ivan Grozniy zamonida Orol dengizi qurisa uning atrofidagi davlatlarning ham sho’ri qurishi mumkinligini anglagan ekan, telba fe’li bilan mashhur rus hukmdori o’z yaqinlariga dengizni quritish chorasini topishni buyurgan ekan. Fe’li undan battar Pyotr esa ko’p o’ylab ham o’tirmasdan Bekovich boshliq kichik qo’shinni Xorazmga va Buxoroga yo’l topib borishga jo’natgan edi. Chunki u bu o’lkalarda oltin ko’pligi,
hatto Kaspiy dengizi orqali Hindistonga yo’l borligi haqidagi mish-mishlarni eshitib, tezroq oltinlari mo’l bu davlatlarni, boyligi bilan inglizlarning xazinasini to’ldlirayotgan Hindistonni qo’lga kiritishni rejalagan edi.Ikki boshli quzg’unni davlat ramziga aylantirgan Rossiya hali telba fe’li bilan mashhur Ivan Grozniy zamonida Orol dengizi qurisa uning atrofidagi davlatlarning ham sho’ri qurishi mumkinligini anglab, rus hukmdori o’z yaqinlariga dengizni quritish chorasini topishni buyurgan ekan. Telbafe’l Pyotr esa ko’p  o’ylab ham o’tirmasdan Bekovich boshliq kichik qo’shinni bir amallab Xorazmga va Buxoroga yo’l topib borishga jo’natgan edi. Chunki u bu o’lkalarda oltin ko’pligi, hatto Kaspiy dengizi orqali Hindistonga yo’l borligi haqidagi mish-mishlarni eshitib, tezroq oltinlari mo’l bu davlatlarni, boyligi bilan inglizlarning xazinasini to’ldlirayotgan Hindistonni qo’lga kiritishni o’ylagan edi.
Bu paytda ko’hna Turon mulkini uchga bo’lib, har zamon-har zamon bir-birining go’shtini yeyish bilan shug’ullangan hukmdorlarimiz g’azalu kuy bastalash,haramlarda xotin sanash bilan kun o’tkazar edi. Ana shunday xonlarning birining oldiga Rossiyaning Hindistonni zabt etish haqidagi rejasidan xabar topib tashvishga tushgan Angliya qirolining ham elchisi, ham josusi bo’lgan shaxs tashrif buyurib, «Tayyorgarlik ko’rmasalaring, hali zamon ruslar kelib yurtingizni bosib oladi» degan gapni yetkazibdi. Kechasi bilan haramda bo’lib uyquga to’ymagan xon uyqusirab so’rabdi: «Qachon kelmoqchi?». Elchi «Shu yaqin 30-40 yil ichida» — deb javob beribdi.
Shunda xonning g’alati gaplarni aytib boshini qotirayotgan farangidan ensasi qotib, «Hali shuncha vaqt bor ekan, nima qilasan boshimni qotirib» deb norozi bo’lgan ekan.
Tariximizda ana shunaqa latifanamo,ammo hanuzgacha belimizni tiklashga qo’ymayotgan voqealar ko’p bo’lgan. Bu xususda hali siz bilan ancha suhbatlashamiz. Hozircha Umidbekning o’sha olis tariximizga nazar tashlab,uning tubsiz ummonidan bir qatrasini olib (birozgina yumshatib) yozgan maqolasini o’qib chiqsangiz. Uning o’tmishimizning fojiali sahifalariga bag’ishlab batafsil yozilgan maqolalari ham navbat kutib turibdi.
Ha,aytmoqchi, bu maqola asosan Xiva xonlari haqida, generallik nishonlarini taqqan Buxoro amirlari bilan nishonsiz qolgan,ammo o’sha paytdagi barcha hukmdorlarimiz qatorida oq poshsho tavog’ini yalagan Qo’qon xoni Xudoyor haqidagi maqolalarni esa albatta sizga taqdim etib boramiz.

Xurshid Davron

456

Umid Bekmuhammad
GENERAL BO’LGAN XONLAR

Xon hazratlari ko’k movut choponini kiyib, saroydan chiqarkan, ta’zim bilan turgan amaldorlar uning quyosh nurlarida yaltirayotgan tugma va yoqlariga emas, balki egniga zimdan nazar solishdi.Negaki, Feruzxon hazratlariga Chor podshosi general unvonini bergandi-da!…
Xiva xonligida garchi harbiy shtab rasman bo’lmasa-da, generalu polkovniklar saf tortib turmasa-da, o’ziga xos amaldorlar bo’lgan.Qolaversa, tez-tez bo’lib turadigan yurishlarda hukmdoru amaldorlar ham harbiy layoqatga ega bo’lib qolgandilar.
Xususan, urush harakatlari bo’lgan taqdirda Naqibxo’ja xon farmoniga muvofiq, qo’shinni qurollantirish, joylashtirish va bosh shtab boshlig’i—harbiy qo’mondonlik vazifalarini bajargan.
Shuningdek, yasovulboshi kabi qo’shin boshlig’i, mirshablar, xonni qo’riqlashga ma’sul amaldor, mingboshi va yuzboshi singari navkarlarning boshchilari ham bo’lishganki, ular tinch davrda jamoat tartibini saqlash, urush davrida yurt mudofaasi bilan shug’ullangan. Sarxang esa qa’la atrofida mudofaa istehkomlari qurish va qa’la xavfsizligini saqlashga, Katovul va sarkardalar esa navkarlar hamda kichik qo’shinlarga boshchilik qilganlar.
1873 yil Xiva xonligi Rossiya tomonidan zabt qilingach,chor hukumati xonlikni mustamlakaga aylantirsa-da, bir necha to’pu pilta miltiqlar, qilichu qalqondan iborat xonlik qo’shinini isloh qilib o’tirmadi.Xonlikda navkarlar saqlanib qolsa-da, daryoning o’ng qirg’og’idagi yerlar Rossiya ixtiyoriga o’tib, u yerda Petro-Aleksandrovsk shahriga asos solindi.Shaharga maxsus rus garnizoni va harbiy qism ham joylashtirildi.
Xiva xoni Muhammad Rahimxon 2 (Feruz) ga esa 1883 yilda bir nechta harbi orden va unvonlar berildi. Dastlab 1883 yil 11 mayda xon Peterburgga borganida imperator tomonidan “Muqaddas Anna” ordeni berildi.1896 yil Nikolay Romanov taxtga o’tirgan paytda xon yana Peterburg,Moskva hamda Kavкazga borgan еdi.O’sha yilning fevralida “Janobi oliylari” unvoni bilan taqdirlangan Feruzga 14 may kuni yana bir yorliq topshiriladi.Unda shunday so’zlar bor: “Janobi oliylari! Siz boshqarayotgan xalqning tinch va faravon turmush kechirayotgani, xonlikdagi rus va mahalliy xalqlarning a’lo darajadagi munosabatlari hamda sizning samarali faoliyatingizni hisobga olib, Sizga o’z iltifotimni bildirib, Siz Janobi oliylarini o’zimning shonli armiyam ro’yxatiga general-leytenant qilib kiritdim” (Ichan qa’la muzey qo’riqxona fondi, inv 3621).
Shuningdek, ushbu yorliqda yana “Sizga bo’lgan ezgu iltifotimning alohida belgisi sifatida Siz janobi oliylariga ko’kragingizga taqib yurish uchun brilliantlardan yozilgan o’z ismim tasvirini yubordim. Nikolay 11”,-deya yozilgan.
Xon yana Chor Rossiyasi hukumatining “Muqaddas Stanislav” ordenining 1 darajalisi va brilliantlar bilan bezatilgani, toj kiyish marosimi medali, brilliantlar bilan bezatilgan jig’a, oltin soat va uzuk bilan taqdirlangan.
Bundan tashqari,Feruzning amaldorlaridan Islomxo’ja,Komil Xorazmiy, Matvafo Baqqolovlar ham chor hukumati ordenlari bilan mukofotlangan.
1905 yil 12 noyabrda esa xon nomiga yana Peterburgdan maxsus yorliq keladi: “podshoh imperator, siz janob oliyga, atrofiga olmos o’rnatilgan, o’zlarining suratlarini ko’kragingizga osmoqqa hamda valiahd o’g’lingiz Said Isfandiyor to’raga polkovnik darajasini qabul aylagan”.
Shu tarzda xon chor hukumatining general-leytenanti, valiahd o’g’li esa polkovnik harbiy unvoniga ega bo’ladi.Bu davrda xonlik chor Rossiyasi mustamlakasi bo’lgani uchun hech qanday urush harakatlari bo’lmaydi.Yovmud turkmanlarining isyonlarini esa general xonu valiahd polkovnik emas, yasovulboshi va navkarlar bostirardi.
1910 yil avgustida Feruzxon vafot etgach, taxtga valiahd, polkovnik Isfandiyor chiqadi.Isfandiyor valiahdlik paytida 1896 yil aprelda hamda 1900 yil iyunda Peterburgga borib, shaxsan Nikolay podsho bilan muloqotda bo’lgandi.
Taxtga o’tirgandan so’ng, 1913 yilda u bir guruh amaldorlari bilan Romanovlar sulolasining 300 yillik tantanasida ishtirok etish uchun Peterburgga boradi.Shunda imperator Xiva xoni, chor hukumati polkovnigi Isfandiyorxonga general-mayor unvonini beradi. Yonidagi amaldorlardan Husanbekka polkovnik,Islomxo’ja va Matvafo karvonboshi kabi amaldorlariga katta yulduz nishoni, boshqa hamrohlariga bo’lsa, oltin, kumush soatlar taqdim etiladi.Ana shu safar paytida Isfandiyorxonning suyukli o’g’li, aqlu zakovatda, matonatda bobosi Feruzga tortgan Temurg’ozi to’ra ham podshoning inoyatiga sazovor bo’lgandi.Unga Peterburgdagi grenadyor polki kapitani harbiy unvoni beriladi.Bu hali qilingan iltifotu mukofotlar nimaning evaziga bo’layotganini anglamagan 11 yoshli shahzoda uchun chinakam bolalarcha quvonch va shodlik edi.
Garchi,Feruzxon,Isfandiyor va Temurg’ozi to’ra ham chor hukumatining oliy harbiy unvonlari bilan taqdirlansalar-da, ular hech bir urush harakatlarida ishtirok etmagan.Generallik pogonini ham hamma vaqt taqib yurmas, faqat Rossiya hukumati vakillari bilan uchrashgandagina Nikolay 11 bergan unvon, ordenu yorliqni zarchoponiga taqib, boshiga milliy jig’ali telpakni kiyib olardi.
Zero, Feruzu Isfandiyorxonlar milliy ruhdagi, islomiy kayfiyatdagi shoiru fuzalo insonlar bo’lib, ular uchun chor hukumatining harbiy unvonlarini taqib yurish hech bir mag’rurlanadigan darajadagi vazifa emasdi.Ular shu boisdan ham zarchoponga rus ma’murlari bilan uchrashgan yoki Rossiyaga borgandagina  generallik nishonlarini taqar edilar.

01

Xiva xoni Muhammad Rahimxon Firuz

02

Buxoro amiri Abdulahadxon

03
Buxoro amiri Olimxon

04
Xiva xoni Isfandiyorxon

хдк

(Tashriflar: umumiy 1 111, bugungi 1)

4 izoh

  1. Маълумот учун катта рахмат. ўша даврларда фаол аёллар хам бўлганми улар хақида билсангиз маълумот берсангиз , олдиндан рахмат

  2. Еэилган тарихий маколалр ва тарихий шахслар учун рахмат.Хоразм байроги ва хонлик тарихи Хоразм республиками ва бошкалар хакида факат интернет оркали билиб олдим.

  3. Катта рахмат. Керакли ва жуда ажойиб малумотлар келтирилибти. Сайёх элчилар хакида хам маколалар чикаринг

  4. Охирги Хива хони хаккинда маьлумот кани?

Izoh qoldiring