Umid Bekmuhammad. Hayotni anglash. Tashbehlar.

077
Ҳаёт уммондир. Уммоннинг эса табиийки қирғоқлари мавжуд.Менимча, бу қирғоқлар савоб ва гуноҳ қирғоқларидир.Инсон умри давомида ана шу икки қирғоқ оралиғида ҳаёт кечиради.Энг даҳшатлиси шундаки, билатуриб гуноҳ қирғоғи томон интилишдир.

077
Умид Бекмуҳаммад
ҲАЁТНИ АНГЛАШ
Ташбеҳлар

09

011   Ўзинг ҳақингда ўзгалардан эшитиш нақадар мароқли.Нафақат мадҳиябозликни, балки танқидни ҳам.

011  Бу дунёда ҳамма нарсанинг чегараси бор.Шу жумладан эркинликнинг ҳам.Негаки, баъзиларнинг эркин бўлиши бошқаларнинг эркинлигини тўсиб қўяди.Албатта бу ҳаммага тегишли эмас.Бироқ ҳаётда ҳаммма вақт ўзини эркин санаб, бошқаларнинг эркинлигини тўсувчилар кўп бўлган.Шунинг учун ҳам, ҳар бир инсоннинг эркинлиги чегараси, бошқа бир инсоннинг эркинлиги чегарасигача давом қилади.Чегаранинг бузилиши эса, иккаласидан бирининг эркинлигини тўсиб қўяди.

011   Мақтанчоқни ҳеч ким ёқтирмайди, бироқ ҳамманинг ҳам ким ва нима биландир мақтангиси келади.

011  Пулни тежаш қитмирлик бўлмаганидек, пулни кўп сарфлаш ҳам сахийлик эмас.

011  Инсонлар орасидаги муносабатда йўл қўйиладиган энг катта хато бир-бировни тушунмаслик ва тушунишга ҳаракат ҳам қилмасликдир.

011  Умид-инсонни тобора тақдир сўқмоқлари сари олға етакловчи кучдир.

011 Инсоннинг ҳаётдан ўзи тўплаган тажрибаси бошқалар берган маслаҳатдан афзалдир.Бироқ бу маслаҳат ва насиҳатни тингламаслик , унга амал ҳам қилмаслик керак дегани эмас.

011 Англаб етган хатоингни ҳадеб кавлаштириб, тинмай дашном бераверишса, сен яна хатоингни такрорлайверасан.

011   Хаёл ва афсусларгина инсоннинг оғир кунларидаги ягона тасаллидир.

011   Пули йўқ, баъзида пули кўпга маслаҳат ҳам бериши мумкин.Аммо бу маслаҳат пулдорга табиийки ёқмайди.

011  Ёлғон гапириш гарчи энг катта гуноҳ бўлсада, у инсоннинг эзгулик йўлидаги уринишларини рўёбга чиқаришга ҳам хизмат қилади.

011  У ўзининг гап-сўзлари билан гўёки атрофдагиларга ақлли бўлиб кўринмоқчи бўларди.Афсуски, ҳатти-ҳаракатлари унинг нодонлигини кўрсатиб турарди.

011  У кун сайин ўз аҳмоқлигининг янги-янги қирраларини атрофидагиларга ўзи билмаган ҳолда намойиш қиларди.

011 Инсон умри охирлаётганда ўтган кунларига назар соларкан, ўз-ўзига саволлар беради.Бу саволлар афсус ва надомат билан боғланган бўлади.Бу ҳолат донога ҳам, нодонга ҳам тегишлидир.

011  Ҳақиқатни айтишдан қўрқиб ёлғон атрофида ўралашиш, савобдан воз кечиб гуноҳдан паноҳ сўраб бориш билан тенг.

011 “Мен ҳаммадан ақлли бўлсам керак”.Инсоннинг фожиаси ана шу сўз мақсадга айланган кундан бошланади.

011 Тарихда ўтган бирор бир шахсни қўрқоқ ёки ботир қилиб тасвирлаган билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз.Бизнинг тарих ўқиб эришадиган нарсамиз ибрат ва сабоқдир.

011    У нафақат ёлғон гапиради, балки ёлғон устига яна озгинагина қўшиб ҳам гапиради.

011  ТВдаги бир кўрсатувда машҳур шахсдан сиз ҳам алданганмисиз дея сўрашди.Аслида ул зотдан сиз ҳам алдаганмисиз деб сўраш керак эди.

011   Биз ҳавони кўрмаймиз, аммо унинг борлигини сезги органларимиз орқали ҳис қиламиз.Ачинарлиси шундаки, баъзи кишилар кўриниб турган нарсани — ҲАҚИҚАТни тан олгиси келмайдилар.Мен уларнинг бу ишини ҳаводан нафас олиб уни кўринмаяпди, демакки ҳаво йўқ деган ҳолга ўхшатаман.Улар ҳаво сингари ҲАҚИҚАТни ҳам тан олгилари келмайдилар.ҲАҚИҚАТ эса инсонга ҳаводек зарур.

011   Қалбингиздаги оғир “юк”ни (дардни) бировга айтиб енгиллаштиришдек қийин иш бўлмаса керак.Ҳар ҳолда ҳаммаям сендаги “юк”ни (дардни) кўтаролмайди.

011   Нафақат ўзганинг хатосидан, балки ўзинг йўл қўйган хатолардан ҳам хулоса чиқармоқ керак.

011  Кимгадир ёки нимагадир эмас, балки ҲАҚИҚАТга суянмоқ керак.Бироқ ҲАҚИҚАТ ўзига хиёнат қилганларга тиргак бўлаолмайди.

011   Ҳақиқат гоҳида айнан юзингга айтилса, худди ҳақоратдай туюлади.

011  Ўзи билмаган, моҳиятини англамаган нарсаларни бировга ўргатиш шу одамнинг оддийгина ахмоқлигидан далолат беради.Бу тарбиясиз ўқитувчининг тарбияли ўқувчига ахлоқ тўғриида маъруза ўқишидек гап.

011  Сенинг сўзларинг худди кузнинг сўнгги кунларига ўхшайди.Баъзан илиқлик, баъзан совуқлик олиб киради кўнглимга.Унинг сўзлари эса қишда баҳорни эслатади.

011   Ҳайкалтарош этнографияни яхши билмоғи керак. Агарки, унинг ясаган яхши санъат асарини мутасаддилар ўзига мос жойга ўрнатишни уддалай олишмаса, бадиий баркамол асар тош уюмига ўхшаб қолади.

011  Ҳаёт уммондир. Уммоннинг эса табиийки қирғоқлари мавжуд.Менимча, бу қирғоқлар савоб ва гуноҳ қирғоқларидир.Инсон умри давомида ана шу икки қирғоқ оралиғида ҳаёт кечиради.Энг даҳшатлиси шундаки, билатуриб гуноҳ қирғоғи томон интилишдир.

011   Аёл зоти эркакларни ҳаёт уммонининг гуноҳ ва савоб қирғоқларига элтувчи “ кема”дир.

011 Аёлнинг гўзаллиги унинг донлогини ифодалай олмаслигини кўпчилик билади.Аммо негадир ана шу гўзалликка дуч келганда буни унитиб юборади.

011   Эркакларни ғоятда қийин вазиятдан чиқара биладиган нарса иккитадир.Бири АҚЛ, иккинчиси АЁЛ. Афсуски, ҳамма аёллардаям эркакларни қийин вазиятдан чиқариш тугул, ўзларини ҳам қийин вазиятдан чиқаришга чидам ва матонат етмайди.Баъзилар эса эркакларни ўзига қўшиб чиқиб бўлмайдиган вазиятларга тушириб қўяди.

011   Нимадан, кимдан бўлсин хавсираш-силжиб турган ишни орқага суради.

011  Лаҳзалар, соатлар, кунлар ойларга айланиб йилни ташкил қилганидек, эътиборсизлик натижасидагина салгина хато ҳам бир кун келиб ечиб бўлмас тугунга-фожиага айланади.Шу боис тугунни чираниб ечишга урингандан кўра, ён атрофимизга эътиборли бўлиш керак.

011  Уятчанлик ва соддадиллик гарчи инсоннинг энг ажойиб фазилатларидан саналсада, баъзида у ҳаёт сўқмоқларида кўп қоқилишга ҳам сабабчи бўлади.

011   “Ўзгалар устидан кулгувчилар, ўзгалар кулгусидан қўрқади”.Булар япон файласуф адиби Акутагава айтган майнавозлардир.

011    Мулкдорликгина инсоннинг ўз меҳнатидан манфаат кўришига сабаб бўлади.

011  “Такаббурлик билан ҳам меҳр-муҳаббат қозониш мумкин”.Португалиялик ҳажвчи шоир Жил Висенти (1740-1536) нинг бу сўзлари нақадар тўғрилигини ҳар бир инсон ён атрофидаги кишиларнинг ҳатти-ҳаракатини кузатиб маъқуллаши мумкин.

011 У кўп гапирарди, кам тингларди.Унинг бошига тушадиган ташвишларнинг сабаби ҳам шунда эди.У ўз ҳатти-ҳаракати билан “ҳар на келса бошингга суяксиз тилингдан келар” деган нақлнинг нақадар тўғрилигини ён атрофдагиларга ўзи билмаган ҳолда исботларди.

011 Инсондаги жисмоний куч-қудрат танада меҳмондир.У бир куни келиб “мезбон”ни тарк қилади.”Меҳмон” билан “мезбон”нинг мақтаниши эса аҳмоқликдир.

011 Вақт нақадар тез ўтишини ва ундан катта бойлик йўқ эканлигини фақат кексаларгина яхши англайдилар.Бироқ, энди кеч.Ёшлар эса ҳали ҳаммаси олдинда дея ўзларини овутиб юришади.Ўзингни ўзинг овутиш ҳам орзу ва умидлар сўнмаганини билдиради.Бироқ ўзингни овутаётган пайтда ҳам ВАҚТ ўтаётганини унутмаслик керак.

011 Ҳаёт эртак эмас. Унинг интиҳоси шунинг учун ҳам яхшилик билан тугавермайди.Бироқ ҳаётда мўъжизаларнинг учраб туриши баъзан эртакни эслатади.

011   Таниқли шоирлардан бири, “Қарилик сочга биринчи оқ тушган куни ёки ёшинг элликка тўлган куни ёхуд набира кўрган кунинг бошланмайди.Қарилик назаримда, ёшларнинг ҳатти-ҳаракатига ғашинг кела бошлаган вақтда бошланади” дея ёзганди.Ҳурматли шоирмизнинг шу фикрларини ўқиб, савол туғилди: На фақат ёшларнинг, балки ўзидан анча ёш катта инсонларнинг ҳатти-ҳаракатига ғаши келган инсон ким?

хдк

(Tashriflar: umumiy 56, bugungi 1)

Izoh qoldiring