Umid Bekmuhammad. Meyendorfning sinchkov nigohi.

055
Унинг назарида ўлкада кўрган-кечирганлари шу даврдаги Европага қиёслаганда қолоқлик ҳолатида эди. Аммо шарққа хос ғаройиботлар ҳам мавжуд бўлиб, бу аҳолининг турмуш кечиришида, касбу корида яққол акс этарди.Шу боис у маккорнона нигоҳларини халқнинг ҳаёти, кайфияти, иш фаолиятига қадади.Бутун диққат эътиборини Бухорога қаратган бу жаноб Мейендорф эди…

027
Умид Бекмуҳаммад
МЕЙЕНДОРФНИНГ СИНЧКОВ НИГОҲИ
033

Унинг назарида ўлкада кўрган-кечирганлари шу даврдаги Европага қиёслаганда қолоқлик ҳолатида эди. Аммо шарққа хос ғаройиботлар ҳам мавжуд бўлиб, бу аҳолининг турмуш кечиришида, касбу корида яққол акс этарди.Шу боис у маккорнона нигоҳларини халқнинг ҳаёти, кайфияти, иш фаолиятига қадади.Бутун диққат эътиборини Бухорога қаратган бу жаноб Мейендорф эди…

001 Александр Казимирович Мейендорф (1798-1865) россиялик аслзодалар оиласига мансуб барон, касбу корига кўра эса геолог, дунёнинг кўп давлатларини кезган сайёҳ бўлган.Шунингдек, серқирра фаолиятга эга бўлган бу зот империя армияси бош штабининг зобити ҳам эди.Мейендорф шатабда ишлаётган пайтида Россиянинг Бухоро амирлигига юборган миссияси сафида 1825 йил ўлкада бўлди.

“ Бухоро чилангарлари аксарият ҳолларда ишсиз ўтиришади, чунки қулф-калит, оташкурак, бошқа майда-чуйда темир-терсак буюмлар Россмиядан келади.Темир қиммат туради, шу боис ундан ясалган буюмларни авайлаб ишлатишади”, дея ёзганди кейинчалик у сайёҳат ҳақидаги китобида.

Табиийки, ҳарбий, қолаверса, давлат штаби зобити сифатида Александр Казимировични бухороликларнинг қурол-яроғи қизиқтиради:”Қуролсозлар пўлатдан бемалол милтиқ стволи ясай оладилар, аммо ўт олдиргични тайёрлаш қўлларидан келмайди, улар қўлидаги ҳамма милтиқлар эса пилтали”, дейди ўз китобида кузатишларини ёзиб Мейендроф.У Бухоронинг Кашмир, Қашқар, Афғонистон, Ҳиндистон,Эрон, Россия ва яқиндаги Тошкент, Қўқон билан савдо, дипломатик муносабатлари борасида қилинган ишлар ва элчилик алоқаларини ҳам ўрганиб, буни ўз нутқи назаридан ёритганди.

Россиялик зобитни ажаблантиргани деҳқонлар бўлган.”Экинзорларни ишлашда бухороликлар зўр маҳорат ва фаоллик намойиш этадилар.Улар ерга меҳр билан қарашади, бирор парча ер йўқки, ишланмаган бўлсин.Бухоролик деҳқонлар яхши тупроқ қидириб, узоқ-узоқларга борадилар, кейин ўша тупроқни ўз далаларининг паст-баланд жойларига ётқизиб, текислаб қўядилар.Тўғонларнинг қаддини кўтариш ва экинзорнинг атрофини тўсиб қўйиш учун ҳам узоқдан ташиб келтирган тупроқдан фойдаланишади”.

Мейендорф етиштириладиган экинлар ҳақида ҳам ёзиб қолдирган: “Биз Бухорода Европада ҳам ўсадиган лавлаги, карам, шолғом, йирик донадор сабзи, пиёз, бодринг, ҳамда пўчоғи кўк, ичи оқ қовунларни кўрдик.картошка билан артишок (ўтсимон полиз ўсимлиги) Бухорода учрамайди”.

Европани кезган сайёҳ-Александр Казимирович саноат билан шуғуллангани учун айни пайтда бўёқчилик соҳаси билан ҳам қизиқди.Унинг ёзишича, “бўёқчилик билан, асосан, яҳудийлар машғул, улар ранго-ранг бўялган ипак ҳам сотадилар.Бунинг учун ишлатиладиган катта қозонлари, одатда , ер билан баробар туради.Айрим бўёқлар бутунлай қайнаши, бошқа хиллари эса бироз ишлатилган бўлиши керак.Айниқса, кўк бўёқ кўп ишлатилади, ҳатто, матони кўк тусга бўяшда ҳам шу бўёқдан фойдаланадилар, газламалар ҳеч қачон қоп-қора ранга бўялмайди.Сандал дарахти пўстлоғи матони кўк ва зангор рангга бўяшда қўлланилади.Бу дарахт Оренбургдан келтирилиб, йўл ҳақи асл ҳақидан икки баробар қиммат туради.Бу бўёқ тез ўчиб кетади, шу боис ипак газламалар бундай бўёққа бўялмайди.

Пуштиранг бўёқ ҳосил қилиш учун Бухорода ўсадиган махсар гули яхшилаб қайнатилади.Тўқ қизил бўёқ тайёрлаш учун эса рўзон кўчатининг шохи қайнатилиб, сўнг кошениль (қизил бўёқ олинадиган ҳашарот танаси) билан қориштирлади”.

Шунингдек, ўша пайтда Россия саноати Ўрта Осиё пахтасига эҳтиёж сезаётгани учун Мейендроф бу соҳанинг Бухородаги ҳолатига ҳам қизиқиб кўради.Унинг ёзишича, “бутун Бухорода битта ҳам каттароқ корхона йўқ, борларида ҳам тўрт-беш нафардан зиёд одам ишламайди.Мамлакатда чиқариладиган асосий маҳсулотлардан бири пахтани ишлаш, айниқса, толани чигитдан ажратиб олишга кўп меҳнат сарфланади.Бу иш бўйи бир фут ( яъни, 30,5 см), эни ярим фут келадиган мўъжазгина ёғоч дастгоҳда бажарилади.40 фунт (қадоқ) пахта чаноғидан 10 фунт тола чиқади, ундан 20 кор (30,2 метр) газлама тўқилади.пахтани чигитдан тозалашда, асосан, аёллар ишлайди, уларнинг тирикчилиги ҳам шундан.Ип газламанинг бир қисми бўёқчилар , бошқа қисми унга гул босувчилар қўлига келиб тушади, учинчи бўлаги мамлакатнинг ўзидан ортмайди, жами аҳоли бу ерда, асосан, ип газламадан тикилган кийим кияди”.

Хуллас, Мейендорф жаноблари 1825 йил Бухорода бўлганида барча соҳаларга эътибор қаратиб, чор империяси учун зарур маълумотларни тўплай олди.Ана шу хизматлари эътироф этилиб, у сайёҳатдан қайтганидан сўнг Россия мануфактура ва савдо кенгаши раиси лавозмини эгаллади.Кўрган-кечирганлари асосида эса “Россия элчиларининг Оренбургдан Бухорога сайёҳатининг қисқача тафсилоти” номли китоб ёзиб, 1826 йили Парижда француз тилида нашр этдиради.Китобнинг айрим боблари Россиядаги “Северний архив” ва “Мануфактура и торговля” журналларида чоп қилинган.

Шу тариқа, Александр Казимирович чор империяси нуқтаи назари ва манфаати учун амирликка келган ҳамда халқ ҳаётини кузатган бўлса-да, у ёзган китоб орқали Франция ва Россия аҳолиси 19 асрнинг 20-30 йилларидаёқ Бухоро ҳақида маълумотга эга бўлди.Биз учун эса Mейендорфнинг китоби бошқа манбалар билан таққослаб, ватанимиз тарихини ўрганишга хизмат қиладиган асар ёзиб қолдирганидир.

xdk

(Tashriflar: umumiy 30, bugungi 1)

Izoh qoldiring