Umid Bekmuhammad. Olimlar hayotidan tarixiy lavhalar.

011
Туянинг ногаҳон қоқилиб йиқилганидан устидаги болакай ерга қулади.ҳавонинг совуқлиги, қолаверса, оғриққа чидай олмаётган гўдак инграганича оёғини ушлаб ётарди.Отаси ўғлининг фиғонидан дарҳол бориб кўрсаки, оёқ синган экан.Шу боис Бухоро томон йўлга чиққан ота-бола орқага қайтишга мажбур бўлди.Куннинг совуқлигидан синган оёқ жароҳати оғирлашиб йиринг боғлаб, гангрена кучайди.натижада табиблар оёқни даволашнинг иложини топишаолмади.Афсуски шу сабаб боланинг тўпиғидан кесиб ташлашга мажбур бўлдилар. Шундай қилиб илм истаб Хоразмнинг узоқ бир қишлоғидан Бухоро томон йўлга чиққан бола бир умрга ёғоч оёқда юрадиган оқсоқ бўлиб қолди.Шунга қарамай бутун Осиёни илм излаб айланиб чиқди.

09
Умид Бекмуҳаммад
ОЛИМЛАР ҲАЁТИДАН ТАРИХИЙ ЛАВҲАЛАР
09

ОЛТИНЛАРДАН ВОЗ КЕЧГАН ОЛИМ

088 Туянинг ногаҳон қоқилиб йиқилганидан устидаги болакай ерга қулади.ҳавонинг совуқлиги, қолаверса, оғриққа чидай олмаётган гўдак инграганича оёғини ушлаб ётарди.Отаси ўғлининг фиғонидан дарҳол бориб кўрсаки, оёқ синган экан.Шу боис Бухоро томон йўлга чиққан ота-бола орқага қайтишга мажбур бўлди.Куннинг совуқлигидан синган оёқ жароҳати оғирлашиб йиринг боғлаб, гангрена кучайди.натижада табиблар оёқни даволашнинг иложини топишаолмади.Афсуски шу сабаб боланинг тўпиғидан кесиб ташлашга мажбур бўлдилар.

Шундай қилиб илм истаб Хоразмнинг узоқ бир қишлоғидан Бухоро томон йўлга чиққан бола бир умрга ёғоч оёқда юрадиган оқсоқ бўлиб қолди.Шунга қарамай бутун Осиёни илм излаб айланиб чиқди.Унинг исми Маҳмуд Аз-Замахшарий эди…

—Эй халойиқ, жаноб ҳокимимиз Музафариддин Мусо ҳазратлари кимки 5000 танга пул ва сарпо совға эгаси бўлишни истаганларга бир шарт қўяди,-қичқирарди жарчилар бутун Сурия бўйлаб,-шарт шуки, Аз-Замахшарийнинг “Ал-Муфассал” асарини ёд олиб, ҳоким ҳузурида айтиб беролса, айтилган тиллани олиб кетаверсин.

Эътиборлиси шундаки, ўша фармондан кейин бутун Сурия бўйлаб Замахшарийнинг ўша асрини ёд олиб, тиллаю сарупо олган кишилар кўп бўлган.Асарни ёд олганларни Сурия ҳокими Музафариддин шунчалик ардоқлаган экан, ўша китобни ёзган инсонга қанчалик олтинлар берилгандир, дея ҳайрон бўларди одамлар.Аммо Аз-Замахшарий гарчи маълум муддат Салжуқийлар ва Ануштегинийлар саройида хизмат қилган бўлса-да, 1118-19 йилларда оғир касалланганидан сўнг ҳокимлару шоҳлар хизматида бўлмасликка, олтину жавоҳирлар жодусига берилмай умрини илмга бағишлашга аҳд қилганди.

Асл исми Абулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад бўлган олим оразмнинг Замахшар қишлоғида туғилганди.Болалигидан нимжон ва касалманд бўлиб вояга етган Маҳмуд Замахшарий (1075-1144) дастлаб ота онасидан хат савод олади.Отаси Маҳмуддаги илмга интилиш сабаб уни Бухорога олиб бориб ўқитишга аҳд қилди.Йўлдаги фалокат сабаб оёғи синиб оқсоқ бўлиб қолгач,Маҳмуд таҳсилни Гурганждаги мадрасада олади.Мадрасада Абумудар Исфаҳонийнинг унга сабоқ бериши ҳаётида ўзгариш ясади.Маҳмуд устозидан араб тили қонун қоидалари, фалсафа ва илоҳиёт илмларини чуқур ўрганди.Исфаҳонийнинг вафотидан сўнг эса Бухорий Шарифга бориб, Шайхулислом Орисий,Абусаид Шаккокийдан таълим олади.
Кейинчалик оқсоқланиб бўлсаям карвон сафарларида хуросонга, ундан Бағдод,ижоз ва Уммонга боради.Маккайи Мукараммага бориб, икки йил ҳаёт кечиргач, она юрти оразмга қайтиб келади.Аммо бу ерда ҳам муқим тура олмайди.Яна Шом, Дамашқ ва Маккага боради.Унинг бир жойдан иккинчи жойга бориши фақат илм туфайли эди.
У Маккайи Мукараммада эканлигида Каъбани ҳар гал зиёрат қилиб келиб бир мақола ёзарди.Вақт ўтиб мақолалар сони 100 тага етди.Шунингдек, Замахшарий Қаръони Каримнинг тиловати ва тафсирини “Ал Кашшоф”, “ Ал-Муфассал фи-санъат”, “Ал-Иъраб навобий ул-калим”, “ Атвоқ уз-Заҳоб”, “Мақомат Аз Замахшарий” каби асарларини ёзганлиги учун ислом оламида “Жоруллоҳ”, яъни Оллоҳнинг қўшниси лақабини олган ягона зотдир.

Замахшарийнинг араб граммматикасига оид асарлар ёзгани учун ҳам ўша даврдан ҳозиргача араблар орасида “Агар шу кўса, оқсоқ олим бўлмаганида, араблар ўз тилларини билмас эди” деган нақл мавжуд.

Замахшарий оразмга қайтиб келгач, касалланиб , 1144 йилнинг 14 апрель куни Гурганжда вафот этади.Уни туғилиб ўсган Замахшар қишлоғига дафн қилишади.алқ ҳали-ҳануз Замахшарий қадамжосини тавоф қилиб, унинг оёғи чўлоқлигига нисбат берганича қабристонни Оқсоқ ота деб атайди.
69 йиллик қисқа умри давомида ўзидан бир дунё илмий ва ижодий мерос қолдирган Аз-Замахшарийнинг олтиндан ҳам қиммат ҳаёти шундан иборат.У нимжон ва касалмандлигига, бунинг устига , оқсоқлигига қарамай, инсон зоти нақадар катта бардош эгаси бўлишини ва интилса юксак марраларни забт қила олишини исботлаган буюк аждодимиздир.

ЗАМАХШАРИЙ ИБРАТИ

088 Илм ўрганиш,унинг машаққати ҳақида сўз кетаркан, бугунги кун ёшларига ибрат, эътиқод нишонаси сифатида Аз-Замахшарийни келтирмоқ лозим.

Зеро,Замахшарий ғоят оғир замонда яшаган, камбағал оилада туғилган, бунинг устига жисмонан ногирон бўлсада, илм йўлида риёзат чекиб, кўзлаган мақсадига эриша олган.Ислом оламида “Жоруллоҳ”, яъни “Аллоҳнинг қўшниси” деган фахрий унвон олишга сазовор ҳам бўлган.

Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган Абул Қосим Маҳмуд ибн Муҳаммад (1075-1144) болалигидан нимжон ва касалманд бўлиб ўсган.Ўғлининг оғир ишларга кучи етмаслигини билган отаси уни тикувчига шогирдликка бермоқчи бўлади.Аммо илмга бўлган эътиқоди боис,Маҳмуд отасининг розилиги билан Бухори Шарифга йўл олади.Бахтга қарши, йўлда карвондаги туя қоқилиб йиқилади.Туя устида кетаётган Маҳмуднинг оёғи синади.Ҳавонинг қаттиқ совуқлиги боис, жароҳатни даволашнинг иложи бўлмайди.Маҳмуднинг бир оёғини тўпиғидан кесиб ташлайдилар.Шу тарзда у бир умр ёғоч оёқда юрадиган бўлиб қолади.

Шу аҳволда ҳам у машаққатли йўлидан юз ўгирмади.Аввал она юрти Урганчда, кейин эса Бухоро ва Бағдодга бориб илм ўрганди.Маҳмуд катта заҳматлар чекиб, ёғоч оёқда бутун Шарқ мамлакатларини айланиб чиқди.Қаердаки, ўзи билмаган нарсани ўргата оладиган бирор аллома ҳақида эшитса, шу томон интилди.Ҳатто, у илм йўлида Салжуқийлар ва Ғазнавийлар саройидаги ҳукмдорлар ваъда қилган беҳисоб олтинлару, яратиб берган шарт-шароитларидан воз кечди.Саройдаги шоҳона ҳаётдан кўра, маърифат йўлида дарбадар кезишни афзал билди.
Тинимсиз ўқиди, изланди.Қуръони Карим тажвиди ва тафсири билан шуғулланиб, “Ал-Кашшоф”, “Ал-Муфассал фи санъат ал иъраб”, “Навоби ул-калим”, “Атвоқ уз-заҳоб”, “Мақомат аз Замахшари” каби асарларини яратди.

Араб сарфу наҳфи (грамматикаси)га оид “Ал Муфассал” асарини ёд олган ҳар бир кишига Сурия ҳокими Музаффариддин беш минг кумуш танга ва бош оёқ сарупо беришни ваъда қилган, ушбу мукофотга кўплаб кишилар сазовор бўлгани тарихдан маълум.

Шу боисдан аз-Замахшарийнинг араб грамматикасни ўрганишга бағишланган жасорати учун :” Агар шу оқсоқ бўлмаганида, араблар ўз тилларини ҳам билмас эдилар”, деган ярим ҳазил, ярим чин нақл пайдо бўлган.

Аз-Замахшарий ногиронлигига қарамай,Маккада пайтидаёқ ҳар гал Каъба зиёратидан қайтиб, бир мақола ёзар экан.Буни қарангки, озгина вақт ўтиб, мақолалар сони юзтага етади.
Ҳолбуки, ҳазрат Замахшарий жисмонан бақувват бўла туриб, савоб иш қилиш у ёқда турсин, илм аҳлининг устидан очиқчасига куладиган қалби сўқирларни ҳаётда кўп учратганди.Шу туфайли ҳам мутафаккир бобокалонимиз “олийжаноблик сўқмоғидан чаққон ўрмалайдиган оқсоқлайдиган ва эзгулик йўлида оёқ босолмайдиган оёғи бутунларни кўп кўрганман” , деб ёзганлар.
69 йиллик умрини илму маърифатга бағишлаган улуғ аллома аз-Замахшарий ҳаёти барчамиз учун ҳақиқий ибрат намунасидир

ИБН СИНО ВА НОТИЛИЙ

088 “У менга қайси масала ҳақида гапирмасин, мен бу масалани ундан кўра дурустроқ тасаввур қилардим.Ниҳоят мен мантиқнинг оддий масалаларини у кишида ўқидим, лекин мантиқнинг нозик томонларидан у бехабар экан”, дея ёзганди Ибн Сино ўз устози Абу Абдуллоҳ Нотилий тўғрисида.

Шарқда “Шайх-ур-раис”, ғарбда эса “фалсафа князи” , “табиблар султони” дея шуҳрат қозонган Ибн Синонинг ўз устози ҳақидаги бу фикрлари такаббурлик эмас, айни ҳақиқат эди.Негаки, Ибн Синодаги илмга ташналикни Нотилий ҳам сезган ва ўзи “ бисотимдаги бор билимни унга ҳадя этиб бўлдим”, деб тан олганди. Зеро, ўн ёшда “Қуръон”ни, араб адабиёти ва риёзиётни пухта эгаллаган Ибн Сино, айнан Нотилий мураббийлиги остида ундан астрономия, фалсафа илмидан сабоқ олган,Арасту ва Евклид каби юнон олимлари асарлари билан танишганди.Шу билан бирга Ибн Сино бухоролик машҳур аллома Исмоил Зоҳиддан ам фиқҳ илмини ўрганганди.

Кейинчалик , ёш олим ўн беш ёшга тўлганида устози Нотилий Гурганжга кетиб илм билан шуғулланади.Милодий 995 йилда бўлган бу воқеа Ибн Синога катта таъсир қилади.Аммо у устози Хоразмга кетганидан кейин бор кучини тиббиёт илмини ўрганишга бағишлади.Бу борада унга ўша замоннинг буюк олимлари Абдул Мансур Қамарий ҳамда Абу Саҳл Масиҳийлар катта ёрдам беришди.Натижада у атиги 2-3 йил ичида тиб илмида беназир табиб даражасига етишиб, кўплаб беморлар дардига даво топди.Айниқса, Бухоро амири Нуҳ ибн Мансурни оғир хасталикдан фориғ қилгани, унинг ҳаётида катта ўзгариш ясади.Негаки, шу воқеа сабаб, Ибн Сино Амирнинг ғоятда бой кутубхонасига киришига имкон туғилди.

“ Мен кутубхонада шундай китобларни кўрдимки, уларни олдин эшитмаган эдим, кейин умрим бўйи ҳеч қаерда учратмадим ҳам.Мен уларни ўқиб чиқиб, ҳар бир олимнинг ўз соҳасидаги ўрнини тушундим.Кўзим олдида илм даргоҳининг дарвозалари очилди.Ундаги чуқур билимларни мен илгари ҳаёлимга ҳам келтирмагандим”, дея Ибн Сино Амир кутубхонасидан олган таассуротини тасвирлаганди.Бу вақтда Амирнинг китобларга бой муҳташам кутубхонасига Юсуф Хоразмий бошчилик қилар ва у Ибн Синога етарлича шароит яратиб берганди.Юсуф Хоразмий нафақат китобхона мудири, балки етук аллома ҳам эди.Унинг “Илмлар калити” номли китоби Ибн Синога шу даражада таъсир қилдики, ана шу таъсирланиш натижасида у “Илмларнинг бўлиниши ҳақида” номли асарини ёзганди.

Шу каби Ибн Сино Бухородалик пайтида унинг асли хоразмлик бир қўшниси бўлиб, унинг илтимосига кўра ғоятда қимматли асар ёзиб қолдирганди.Бу ҳақда у “Абу Бакр ал-Бароқий исмли бир қўшнимиз бор эди.У фиқҳ ва тафсирнинг жуда билимдони бўлиб, фалсафа билан ҳам шуғулланишга иштиёқи жуда зўр.Унинг илтимосига кўра, “Ал-Ҳосил” ва “Ал-Маҳлул” ҳамда “Китоб ул бирр ва л-исм” номли иккита китоб битдим.Бу икки китоб ундан бошқа ҳеч кимда йўқ, чунки у киши улардан нусха кўчириб олиш учун ҳеч кимга бермаган”, дея ёзганди.

Шу тарзда Ибн Сино ёшлик чоғларидан бошлаб хоразмликлар билан яқин алоқада бўлиб, гоҳида улар таъсири, баъзида илтимосига кўра асарлар ёзиб машҳур аллома даражасига етади.Қолаверса, 1000 йили Сомонийлар давлати инқирозга учрагач, Бухорони Буғрохон босиб олиши билан ёш аллома ижодий-илмий фаолияти шаклланишига катта таъсир кўрсатган хоразмликлар диёрига йўл олади.

Ибн Синонинг айнан шарқдаги бирон давлатга кетмай Хоразмга борганига,Бухоро билан масофанинг яқинлиги сабаб бўлмаган.Аввало, ёш алломанинг илк устози Нотилийнинг Хоразмга кетганлиги, қолаверса,Хоразмда қадимдан илму ижод учун имкониятлар етарлича бўлгани, шунингдек ўз даврининг буюк алломаси Беруний билан мактуб орқали мулоқотлар олиб боргани Ибн Синони Хоразмга етаклади.Шу каби бу вақтда Маъмундек заковатли ва илмни қадрловчи подшоҳнинг “Байтул-ҳикма”сида даврнинг энг етук алломалари ижоду илм билан банд эдилар.

1000 йили Хоразмга келган 20 ёшли аллома “Байтул ҳикма” да яратилган шароит туфайли илм уммонига шўнғиди..Бу вақтда Абу Саҳл Масиҳий, Беруний, ан-Найсабурий,Ибн Баҳном, ибн Мисковайх каби кўплаб қомусий олимлар билан мубоҳасалар, бир-биридан ўрганиш туфайли, тафаккури бойиб, анча асарларни айнан Хоразмда яратди.
Айниқса, бутун дунёга машҳур “Тиб қонунлари” асарини ҳам Хоразмдалик пайтида ёзиб бошлади, дейиш мумкин.Бу ҳақда “Тиб қонунлари”нинг 1954 йилдаги русча нашрига сўзбоши ёзган олим Б.Д.Петров ҳам тўхталиб, Ибн Синога ушбу асарни Хоразмда ёзишга қулай шароит бор эди деган фикрлар билдирганди.Тўғри, А.К.Аренде,М.салье каби олимлар “Тиб қонунлари” нинг йигирма йил давомида ёзилганини қайд этишган.Аммо Ибн Синога Хоразмда яратилган етарлича шароит, кўзга кўринган табибу алломалар билан фикр алмашувлар асар Хоразмда ёзиб бошланган дейишга асос бўла олади.Қолаверса,Ибн Сино кейинчалик Хоразмдан кетгач, Ғазна ҳукмдори Султон Маҳмуд тазйиқидан қочиб, гоҳ Қазвин, баъзида Исфаҳону Нишопурда ҳамда Ҳамадонда яшади.Султон Маҳмуд тазйиқи натижасида тез-тез бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрган аллома, табиийки, “Тиб қонунлари” дек етук асарни хотиржам ёза олмасди.

Хоразмдалик пайтида эса унга бор имконият ва шароит,тажриба, ўрганиш ва қўллаш, илмий баҳсу мунозаралар ўтказиш учун “Байтул ҳикма” мудом шай эди.
Тўғри, 1017 йилда Маъмуншоҳнинг ўлдирилиши,Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг Хоразмни истило қилиши “Байтул ҳикма” нинг барбод бўлишига, кўплаб алломаларнинг қочқин бўлиб, таъсиру тазйиқлар остида яшашига сабаб бўлди.Турли шаҳару қишлоқларда Султон Маҳмуд тазйиқи боис қочиб яшаш, Ибн Синодек алломанинг қисқа умр кўришига сабаб бўлди.Гарчи у 1037 йили 57 ёшида Ҳамадонда вафот этган бўлса-да, бизгача унинг 240 та умр боқий асарлари етиб келган.

Ибн Синдек алломанинг ижодий илмий салоҳияти ёшлигидан Юсуф Хоразмий, ал-Вароқий каби хоразмлик алломалар таъсирида шакллангани, Маъмуншоҳнинг “Байтул-ҳикма” сида фаолият юритиб, кўпгина асарларини бу заминда яратгани эса хоразмликлар учун энг қувончли ва фахрли туйғудир.

ЧАҒМИНИЙ КИМ ЭДИ?

088 Умар Чағминий ҳақида эшитганмисиз? Афсуски, кўпчилик Коперник, Галиллей ва Бруно сингари олимлар фикринигина билишади.Аслида Чағминий Коперникдан икки аср муқаддам кенгроқ ва асослироқ ҳолда ер, қуёш ҳамда ой ҳаракати тўғрисида асар ёзиб, тарихда довруқ таратганди…

12 асрнинг иккинчи ярмида Хоразмнинг Чағмин (Жағмин) қишлоғида туғилган Умар болалигидан илму фанга қизиқиб, дастлаб Урганчда, кейин Самарқандда таҳсил олади.Ўз даври анъанасига кўра, араб ва форс тилларини мукаммал ўрганади.Деҳқон фарзанди эмасми, болалигидан ойнинг ер атрофида айланиши, об-ҳавонинг ўзгариб туриши, бунинг эса қишлоқ хўжалигига ўтказадиган таъсири сабабини билишни истарди.Шу боис ҳам Умар Чағминий Арасту, евклид, Птоломей, Абу Исҳоқ ал-Киндий, Насириддин Тусий,Муҳиддин Мағрибий каби олимлар асарларини қунь билан ўрганиб, ўзиям астрономияга доир “ Мулаххас фи ҳайъат ал-басита” номли китоб ёзади.

Ушбу китобида ойнинг турли қиъталарда ҳар хил кўриниши,ой, қуёш ва ернинг ҳаракати доира бўйича бўлиб, айланиш даври 360 даражага бўлиниши, сайёраларнинг фазода жойлашгани, юлдузларниг ер ва қуёшдан неча марта катта ёки кичиклиги, уларгача бўлган масофа ҳақидаги маълумотлар баён этилади.Эҳтимолки, Хоразмда расадхона ҳам барпо қилингандир? ! Зеро, алломанинг сайёралар совуқ ҳолда бўлиб, ўзидан нур таратмаслиги, нурни қуёшдан олиши, шунингдек, кеча-кундуз алмашинуви, кундузи осмон жисмларининг кўринмаслик сабабларини айтганлиги унинг осмон жисмларини кузатиш асбоби ва расадхонага эга бўлганидан далолат беради.Қолаверса, Чағминий Коперникдан икки аср аввал ернинг қуёш атрофида айланишидан фасллар ҳосил бўлиши, ой ер атрофида айланиши ҳамда об-ҳаво; қор,ёмғир дўл пайдо бўлишининг сабаблари тўғрисида ҳам қимматли фикрлар билдирилган.Шунингдек, у ўз асарида ернинг катталиги, айланаси, радиуси, узунликлари ва Қамар( Ой), Уторуд( Меркурий),Зуҳро(Венера), Шамс (Қуёш),Миррих( Марс),Муштарий (Юпитер) ва Зуҳал (Сатурн)нинг ердан қанча фарсанг узоқдалигигача ҳисоблаб берилган.

Чағминий математика, геология ва физикага доир ўлчаш ишларини ҳам олиб борганки, унинг бу борада қилган янгилиги ҳамда кашфиётлари тадқиқотчилар учун алоҳида мавзудир.
Ўз навбатида ,Чағминий моҳир табиб ҳам эди.Унга замондош бўлган муаррихларнинг қайд этишича, аллома “Қонун” номли табобатга доир китоб ҳам ёзган.Асарда табиат ҳодисаларининг инсон соғлигига таъсири тўғрисида атрофлича фикр юритилади.Шунингдек, инсон анатомияси ва гигиенаси, тери касалликлари ва яралар, овқатлар ҳамда уларни тайёрлаш усуллари ҳақидаям мукаммал маълумотлар бор.У мазкур асари орқали ўз тажриба ҳамда тадқиқотларидан келиб чиқиб, табиат ва табобатнинг бир-бирига узвий боғлиқлигини баён қилади.

Муаллиф ҳақида
———————
Умид Бекмуҳаммад 1975 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган.1997 йилда Урганч Давлат Университетининг тарих факультетини тугатган.Унинг Ўзбекистон ва хориждаги 55 та газета ва журналларда 600 га яқин мақолалари, “Хоразм тарихидан саҳифалар”,“Навоийнинг армонлари”, “Қатағон қурбонлари-5 китоб”, “Қатағон қурбонлари.Хотира.Хоразм вилояти”, “Гурлан тарихи”, “Амударё”, “Мозийнинг қора кунлари”, “Ҳарбий ҳийлалар”, “Тарихимизнинг теран тадқиқотчилари”, “Хоразмга ошуфта кўнгил”, “Тарихга боғланган тақдирлар” каби 30 та китоби «Пушкиннинг армонлари» роман-эссеси нашр этилган.

хдк

(Tashriflar: umumiy 238, bugungi 1)

Izoh qoldiring