Umid Bekmuhammad. Savitskiyning jasorati.

008
Хоразм обкомининг 1959-63 йиллардаги раҳбари Ф.Шамсутдинов билан бўлиб ўтган бир кўнгилсиз мулоқат музей барпо этиш ғоясини чиппакга чиқарди. Айтишларича, С.П.Толстов ва И.В.Савицкий 1960 йилларда Хоразм вилояти раҳбарларига Урганч шаҳрида музей барпо этиш ташабббуси билан чиққанида, “Хивадаги музей областга етарли, яна бир музей нега керак” дея пўписа билан жавоб қайтарганини эслаб ачинасан киши.Ўшандан кейин Нукус шаҳрида жаҳонга машҳур қадимий Хоразм цивилизацияси, маданияти, санъатига оид буюмлар жамланган тенги йўқ музей очилди

001
Умид Бекмуҳаммад
САВИЦКИЙНИНГ ЖАСОРАТИ

Одатда биз фақат уруш ва жанг майдонларидагина жасорат кўрсатилади, дея ўйлаймиз.Бироқ, тинч, осуда кунларда, халқ яратган тарихий тажриба, анъанани келгуси авлодлар учун сақлаб қолишлик ҳам менимча жасоратдир.

Нукус шаҳрида муҳташам музей мавжуд.Ўзида Қорақалпоғистоннинг нодир санъат асарларини жамулжам қилган ушбу музей Игорь Витальевич Савицкий номи билан аталади.Хўш, нега қорақалпоқ диёридаги машҳур санъат музейига ўзга миллат вакили номи берилган?

0021И.В.Савицкий асли киевлик.1946 йилда Москвадаги тасвирий санъат институтини тамомлаган.Бироқ ҳаётининг асосий қисми , Хоразмда, Қорақалпоғистонда кечди.У дастлаб 2-жаҳон уруши даврида Самарқандда маълум муддат яшагач, бу ердаги К.Истомин, Р.Фальком,Н.П.Ульянов каби рассомлар билан танишиб,Ўрта Осиёнинг бетакрор бой маданий ёдгорликлари мафтунига айланди.Айниқса,Игорь Витальевичнинг 1952-57 йилларда С.П.Толстов бошчилигидаги Хоразм тарих ва этнография экспедициясида қатнашиши унинг ҳаётида ўзгариш ясади.

Ўшанда экспедиция Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудидаги антик давр Хоразм қаълаларини ўрганар экан, Савицкий бу ўлканинг мўъжизавий, бетакрор табиати, қорақалпоқ халқининг урф-одатлари, яшаш тарзи билан ғоят қизиқиб қолади.Шу билан бирга рассом сифатида кўплаб тасвирий санъат асарлари яратиб, уларни Нукус ва Тошкентдаги кўргазмаларда намойиш этди.

Булар Ватан тарихи, она-тупроққа дахлдор бебаҳо муқаддас ашёвий-маънавий меросимиз саналади, уларни сотиш, йўқ қилиш гуноҳи азимдир деган ғоя айнан устоз-шогирд Толстов ва Савицкийга тегишлидир.
С.П.Толстов ва И.В. Савицкийлар ана шундай фидойилик билан, Хоразмнинг антик давр қаълаларидан топилаётган ашёвий далиллар, жамики топилмалар асосида, Урганч шаҳрида музей барпо этиш ташаббуси билан вилоят раҳбарларига мурожаат қилишади. Аммо…аммо…

Аммо… Хоразм обкомининг 1959-63 йиллардаги раҳбари Ф.Шамсутдинов билан бўлиб ўтган бир кўнгилсиз мулоқат музей барпо этиш ғоясини чиппакга чиқарди. Айтишларича, С.П.Толстов ва И.В.Савицкий 1960 йилларда Хоразм вилояти раҳбарларига Урганч шаҳрида музей барпо этиш ташабббуси билан чиққанида, “Хивадаги музей областга етарли, яна бир музей нега керак” дея пўписа билан жавоб қайтарганини эслаб ачинасан киши.Ўшандан кейин Нукус шаҳрида жаҳонга машҳур қадимий Хоразм цивилизацияси, маданияти, санъатига оид буюмлар жамланган тенги йўқ музей очилди

Дастлаб Савицкий 1956 йилда Қорақалпоғистон илмий-тадқиқот институти мажмуасида, кейинчалик эса тарихий ўлкашунослик музейида ишлаб туриб, ҳам рассом сифатида қорақалпоқ халқи ҳаётини турфа рангларда тасвирлади, айни пайтда амалий санъат дурдоналарини тадқиқ қилиш, тўплаш устида фаолият олиб борди.Шунингдек, ана шу асарларни ўз ичига оладиган санъат музейини очиш ташаббуси билан чиқди.
Игорь Вилальевич “Қуйи Амударё бўйларидаги , бу халқ яқин ўтмишда, қумлик орасида бағоят зўр санъат яратганлиги билан мени ҳайратга солди”, дея қорақалпоқ халқига таъриф берганди.

У ана шу халқ амалий санъатини тўплаш ва ўрганиш учун Кегейли, Чимбой, Қўнғирот,Мўйноқ,Тахтакўпир туманларини, бутун Қорақалпоқ диёрини ҳам энига, ҳам бўйига кезиб чиқди.Сафар давомида тўплаган дурдоналарини эса Тошкент, Москва шаҳарларидаги кўргазмаларда намойиш қилиб, қорақалпоқ халқини жаҳонга танитиш йўлида фидойиларча хизмат қилди.

Шу билан бирга 1965 йилда “Фан” нашриётида “Қорақалпоқ халқ амалий санъати: ёғоч ўймакорлиги” номли китобини нашр этдириб, бу борада яна бир янгиликка қўл урди.

Ана шундан кейингина Қорақалпоғистон Республикасида давлат санъат музейини очиш амалий тус олиб, унга илк раҳбарлик Игорь Витальевичдек хассос рассом ва санъатшуноснинг зимммасига тушди.Натижада қисқа муддат ичида Савицкий бошчилигида тўпланган экспонатлар сони 50 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда хориж матбуоти “Саҳродаги дурдона” , “Қорақум оралиғидаги Лувр” сарлавҳали мақолалар чоп этди.
Унинг фақат санъат асарлари тўплаш фаолияти туфайлигина кўплаб дурдоналарнинг йўқолиб кетиши олди олинди ва қорақалпоқ халқ амалий ҳамда тасвирий санъати ривожланиб, юқори босқичга чиқди.

Кези келганда шахсга сиғиниш даври билан боғлиқ яна бир тарихий ҳодисани эсламасдан ўтиб бўлмайди.Ўтган асрнинг бошларида Европада пайдо бўлган авангардизм оқими кўплаб рассомларни ўзига жалб этганди.”Халқлар доҳийси” авангардизм йўналишида ижод қиладиган барча рассомларни тўплаб Орол денгизидаги “Борса келмас” оролига бадарға этади.Уларга оила аъзолари билан биргаликда ташқи олам билан алоқа узилиб қолган муҳитда ижод қилиш эркинлиги берилган бўлиб , бу жой ўзига хос тутқинликдаги ижод комбинати вазифасини бажаради. Сталин вафотидан сўнг авангардчи рассомларга амнистия эълон этилади.Кейинчалик улар “тузалмас мохов касаллар” шифохонасида қолиб яшаганлар.И.В.Савицкий қорақалпоқ раҳбарларини авангардизмга доир санъат асарларини арзон гаровга сотиб олишга кўндиради.Натижада бутун дунёда бебаҳо антикварга айланган асарлар Нукус санъат музейини бойитди.

Қорақалпоғистон халқи ўз фарзандидек бўлиб қолган И.В.Савицкийни Бердақ номли мукофот билан тақдирлади.Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов эса “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлади.2002 йилда музей учун 3 қаватли янги замонавий бино қурилди ва унинг номи билан аталадиган бўлди.
И.В.Савицкий пейзажчи рассом бўлгани боис, К.Саипов,Ж.Қутимуратов,Д.Тўраниёзов,А.Атабоев сингари қорақалпоқ рассомлари уни устоз деб билишар, кўплаб археологик экспедицияларда топилган санъат асарларини музей учун тақдим қилишди.

Табиийки,Қорақалпоғистон ҳукумати Савицкий вафотидан сўнг ўзи асос солган музейни унинг номи билан атади.
Ҳа, рассом, археолог ва санъатшунос И.В.Савицкий( 1915-1984) нинг Қорақалпоқ халқи олдидаги хизматлари унутилиб кетмади.Зеро, у шундай эъзозга сазовор ишлар қилиб кетганди.


ИГОРЬ САВИЦКИЙ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИ

007

006

001

311

0044

07

021

02

0033

018

004

044

088

хдк

(Tashriflar: umumiy 63, bugungi 1)

1 izoh

  1. Келажак авлодга бугунги кун асарларини, ёдгорликларини, иморатларини кўз қорачиғидай асраб авайлаб етказиш миллатидан қаътий назар фиддоийлик талаб этади. Мана шундапй олийжаноб инсонлар бор экан қадриятларимиз, яратганларимиз келажак авлодга озму кўпму қолиб кетишидан қувонаман.

Izoh qoldiring