Umid Bekmuhammad. Sherbakov izidan Latviyaga…

071
Тарихга, аждодларимиз босиб ўтган шонли, шу билан бирга қонли,зафарли ва фожиали йўлга доимо холис нуқтаи назардан қаровчи Абдулла Юсупов, айнан Николай Михайлович Шчербаков (Щербаков) шахсига қизиққанидан 1979 йилда олис Латвияга йўл олганди.

08
Умид Бекмуҳаммад

ШЧЕРБАКОВ ИЗИДАН ЛАТВИЯГА
006

Урганчдан Ригагача бўлган масофа бир неча минг чақиримни ташкил этади.Аммо ана шу олис масофа, тарихда бўлиб ўтган бир воқеа сабаб икки инсонни ўзига яқинлаштирди, дўст, оға-ини тутинишига сабабчи бўлди.

— Ҳар бир инсон туғилган Она Ватани ўтмишига ва ҳаёт жараёнида бўлиб ўтаётган воқеа-ҳодисаларга чуқурроқ кириб, таҳлил қилиб борса,мозийда кечган, эндиликда тарих саҳифаларига айланиб қолган воқеликни тўғри англаб,ёндошиб ўтиши лозим ,-дейди бизнинг доимий суҳбатдошимиз, кекса журналист Абдулла Юсупов.

009

066Худойберган Девонов меросини асраб-авайлашда катта хизматлар қилган, илк ўзбек фотографи авлодларидан бўлмиш таниқли журналист Абдулла Юсупов 1941 йилнинг 5 февралида Худойберган Девоновнинг жияни ва шогирди Юсуф Ҳасановнинг оиласида туғилган. Тошкент алоқа техникумини битиргач, узоқ йиллар алоқа ва телевидение соҳасида ишлаган. Кейинчалик вилоят давлат педагогика институтининг рус филологияси факультетини тамомлаган. Бутун ижодий фаолиятини Худойберган Девонов меросини ўрганиш ва уни асраб-авайлашга бағишлаган Абдулла Юсуповнинг фаолияти таҳсинга сазовор.

009

Тарихга, аждодларимиз босиб ўтган шонли, шу билан бирга қонли,зафарли ва фожиали йўлга доимо холис нуқтаи назардан қаровчи Абдулла Юсупов, айнан Николай Михайлович Шчербаков (Щербаков) шахсига қизиққанидан 1979 йилда олис Латвияга йўл олганди.

Хўш,Шчербаков ким?  Абдулла Юсуповни қандай сабаблар Урганчдан Ригага боришга ундади? Латвиядаги учрашув қандай кечди? Бизнинг бугунги суҳбатимиз ана шу ҳақида.

— 1973 йил. Қаҳратон қишнинг совуқ изғирин кунларидан бирида Тўрткўл шаҳрининг 100 йиллик юбилейига таклиф қилиб қолишди. Хоразм ТВсининг бош муҳаррири Раҳмон Султонов билан Урганчдан йўлга чиқдик. Қор тинмай ёғар,изғирин совуқ, кучли шамолдан жунжикиб Тўрткўл туман фирқа комитетига кириб бордик. Юбилей дастури билан танишиш жараёнида кўпдан бери қизиқиб юрган тарихий шахс — Н.М.Шчербаков ҳақида маълумот эшитиб қолдим.У киши касаллиги сабабли юбилейга келаолмаслигини айтиб, узр сўраганича телеграммма юборибди.Шу воқеа туртки бўлиб, юбилей ташкилотчиларидан Шчербаковнинг аниқ адресини сўраб олдим.Шундан кейин ўзимни таништирган ҳолда Николай Михайлович билан хат ёзишиб турдик. Айнан Тўрткўлнинг 100 йиллигига бағишлаб ХоразмТВсида кўрсатув намойиш этдик.Хат алмашиш билан кифояланмай, ШЧербаков билан учрашиш, у билан дилдан суҳбат қуриш нияти қалбимга ўрнашиб қолди.

Шу ўринда Абдулла ота таъкидлаган Тўрткўл ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак.С.П.Толстов ва унинг шогирдлари томонидан қуйи Амударё бўйлари, хусусан ҳозирги Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида олиб борилган тадқиқотлар натижасида Ғарабхашна, Шўрахон,Шўрқўрғон,Катта Гулдирсин,Қўйқирилганқаъла, Тупроққаъла, Норинжон сингари тарихи антик даврларга оид кўплаб қаълалар аниқланган.Аммо табий, сиёсий, иқтисодий сабабларга кўра вақт ўтиб ушбу қаълаларда ҳаёт тўхтаб, одамлар бошпана излаб бошқа ҳудудларга кўчишган.

Бироқ орадан йиллар, асрлар ўтиб ҳозирги Тўрткўл тумани ҳудудида Шўрахон қаъласи қайтадан қад ростлади.Хива хонлиги даврида эса Шўрахон хонликнинг муҳим савдо, иқтисод тараққий этган мавзесига айланади.Санкт-Петербургдаги Салтиков-Шчедрин кутубхонасида сақланаётган Хива хонлиги архив ҳужжатларида Шўрахонга оид кўплаб ер эгалиги, солиққа оид муҳим ҳужжатлар мавжуд.

1863 йилда Венгриялик сайёҳ Вамбери Шўрахонда бўлган ва ўз кузатишларини шундай қоғозга туширганди: “ Хива ҳукмдори Муҳаммад Аминхон каминага қуйидаги ҳужжатни ёзиб берди: Чегара соқчилари ва бож йиғувчи амалдорларга маълум бўлсинким, Ҳожи мулла Абдурашид Афанди жаноблари бизнинг азиз меҳмонимиздир”. Шу ҳужжатни олиб кун пешиндан оғганда амударёдан аранг ўтиб олдик ва Оққамиш орқали Шўрахонга етиб келдик.

Шўрахон атрофи тупроқ деворлар билан ўраб олинган қаъла.Унда тахминан 300 дўкон ва аҳоли яшайдиган уйлар бор.Ҳафтада икки марта бозор бўлади.” Хуллас, Вамберининг “Ўрта Осиё очерклари” асарида Шўрахонга оид сафари батафсил ёзилган.

Маълумки,Хива хонлиги 1873 йилда Чор Россияси томонидан забт этилади.12 августдаги Гандимиён шартномасига кўра, Амударёнинг чап соҳили, хусусан Шўрахон ҳам чор ҳукумати таркибига ўтади.Натижада Шўрахон-Тўрткўлда 1873 йили еворпача типдаги Петро-Александровск шаҳри барпо этилади.Шаҳарнинг қоқ ўртасида халқ “аллейка” деб атайдиган маданият ва истироҳат боғи,катта универсал магазин,рус-тузем мактаби, дорихона, касалхона, почта,телеграф,зобитлар уйи, босмахона, пиво ва ёғ-совун заводлари барпо этилади.Шунингдек Петро –Александровск шаҳрида (Россия императорлари-Пётр 1 ва Александр 2 шарафига шундай аталган) чор армиясининг қўшини ҳам жойлаштирилади.Вақт ўтиб Петро-Александровск қуйи Амударё бўйларидаги муҳим савдо, порт шаҳрига айланади — флотилия ҳам вужудга келади (Саҳифанинг пастида Петро-Александровскҳақида 1881 йили рус тилида босилган маълумотни ўқишингиз мумкин) .

1920 йилда хонлик тугатилгач, Петро-Александровск номи олиб ташланиб,Тўрткўл дея атала бошланади.1924 йилдаги чегараланишдан сўнг 1932 йилгача Тўрткўл Қорақалпоғистоннинг пойтахти ҳам бўлиб туради. Хуллас,Шўрахон-Петро-Александровск-Тўрткўл ҳудуди , у ердаги ҳаёт жараёнининг ўзи алоҳида бир мавзу.

Абдулла Юсупов кўрсатув тайёрлаш учун 1973 йилнинг декабрида ана шу қадим масканга борган эди.

Маълумки, Шчербаковга ўхшаш кўплаб фахрийлар 1966 йилдаги зилзилагача пойтахтимиз Тошкентда истиқомат қилишарди. Аммо ШЧербаков зилзиладан сўнг Москвадаги қизлари ёнига кўчиб кетган экан.Бироқ у ерда ҳам кўп яшамай, Латвияга, Цессис шаҳрига бориб истиқомат қила бошлайди.

— Мен дўстим Ботир Абдуллаев билан Шчербаков билан учрашиш мақсадида Урганчдан Москвага, у ердан Рига шаҳрига отландик.Уч кун Латвияда бўлиб ШЧербаковни суриштирдик.Ригадан автобусда Цессис шаҳрига йўл олдик, — дея Абдулла ота сафар гурунгини бошлайди:-У ерда Шчербаковни афсуски касалхонадан топдик.Бош врачга раҳматки, бизни ШЧербаков билан нафақат учраштиришга, балки уни вақтинча уйига юборишгаям ёрдам берди.Ҳаттоки, ўзининг хизмат машинасини бизга бериб турди.Шу тариқа ўрмон бағридаги ШЧербаковга ҳукумат томонидан берилган коттежга бордик.
ШЧербаков бир кўргандаёқ ўта қаттиқўл, тартиб интизомли, зиёли, лафзи бутун инсон сифатида туюлди менга.Николай Михайлович у билан мулоқотда бўладиган одамлардан ҳам шу сифатларни талаб қилувчи ҳарбий саркарда сифатида гавдаланди.

Шчербаков билан олис 1919-20 йиллардаги суронли ва қиронли воқеалар, Хоразмда хонликнинг тугатилиши, бу борадаги вазият, умуман ўтмиш тўғрисида гурунгни бошладик.Бир пайт у ўтирган курсисидан туриб, қўшни хонадаги тумбучкадан каттакон дафтарни олиб, бир ёни қизил, бир тарафи кўк ёзадиган ручка билан нималарнидир ёзаётганига кўзим тушди.Афтидан бу ШЧербаковнинг хотиралари, жамиятдаги жараён тўғрисидаги ўз шахсий қарашлари эди.Мен Николай Михайловичнинг рухсати билан дафтарга кўз югуртирганданоқ, унда ўша пайтдаёқ совет воқелигини танқид қилиб ёзилган фикрлар борлигига амин бўлдим.Шу сабаб, “ сизнинг ёзаётган аччиқ ҳақиқатларингиз, давримизга тўғри келмайдику, уларни чоп этдира олмайсизку?” деб сўрадим.У кулиб қўйди-да:

-Эҳ, Абдулла Юсупович! Тарих ҳақиқати биздан қолмаса, ким ёзади.Бугун бўлмаса эртага тузум ўзгарар, бизнинг ёзган аччиқ ҳақиқатимизга муҳтож, чанқоқ ўқувчилар чиқиб қолар.Ана ўшандагина, бизнинг ёзган ҳақиқатлар тилга киради.Инсонлар фойдасига ишлайди.Тарих сўзлайди. Сўзлагандаям ҳақиқатни сўзлайди,-деди.
Мен тўғриси 1979 йилда бу сўзларни эшитиб ҳайрон қолдим.Чунки,биз учрашганда 86 ёшга тўлган Николай ШЧербаков айнан совет тузумини ўрнатишда,қад тиклашида шахсан иштирок этган фахрийлардан эди.Афтидан у йўл қўйилган хатоларни , 1937 йиллардаги қатағон сиёсати моҳиятини ўз даврида англай билган,тузум фожиаларни олдиндан сеза билган шахс эди.

Шундан кейин орага бироз жимлик чўкди.Николай Михайловичнинг ўзи сукунатни бузиб Хоразмдаги ҳаёт жараёни билан қизиқди, воҳада бўлганлари, таниш-билишларини суриштирди.Биз Ботир иккаламиз ШЧербаков саволларига жавоб бердик.
Шундан кейин биз ундан хонликнинг тугатилиши, бу борада ШЧербаков иштирок этган воқеалар билан қизикдик.

-Биз 1919 йил икки қисмга бўлиндик.Шимолий отрядга Шайдаков раҳбарлик қилиб у Хўжайлидан Хивага, мен эса жанубий қисм аскарларга қўмондонлик этиб Хонқага яқин Қорамози қишлоғидан кемалар орқали Амударёнинг ўнг қирғоғидан, яъни большевиклар жойлашган Петро-Александровскдан ўтдик.

Қорамози дарёнинг энг энсиз томони экан.Урганч арна орқали аскарлар билан шаҳардаги пахтазаводга кириб бордик.Афсуски, бу ерда бизни Жунаидхон навкарлари қуршаб олишди.Натижада жанг бошланди.Қаттиқ отишмада икки томондан ҳам кўплаб одамлар нобуд бўлишди.Икки кун шу тариқа кечди.

Шундан сўнг бизларга мадад куч сифатида шимолий отряд етиб келди.Улар бизга энг керакли пайтда етиб келишди, акс олда мағлубиятга учрардик. Негаки, бизларда ўқ-дорилар заҳираси камайган, Жунаидхон навкарларида бўлса инглизларнинг энг замонавий қурол яроғлари бор эди.Иккала қисм бирлашгандан кейин Жунаидхон навкарларига қаттиқ зарбалар бердик.Натижада улар чекина бошлаб, бизлар уларни қувиб кетдик.Бизнинг асосий йўналишимиз Жунаидхон штаби бўлган Бадиркентдаги қароргоҳ эди.Йўлдаги отишмада мен қаттиқ яраландим.Хоразмда даволанишнинг иложи бўлмаганидан Амударё орқали Чоржўйга, у ердан эса Россияга қайтиб келдим.

ШЧербаковнинг Абдулла Юсуповга айтиб берган бу воқеасини тарихий ҳужжатлар ҳам тасдиқлайди. 1919 йил куз фаслига келиб Хива хонлигида аҳолининг норозилиги, Жунаидхон қўшинига қарши чиқишлар, ўзаро ички низолар, “ёш хиваликлар”нинг большевиклар мададига алданиб ва таяниб тарғибот олиб боришлари, Петро-Александровскда большевикларнинг ,“Ёш хиваликлар”нинг инқилобий қўмиталари пайдо бўла бошлаганди.

ЎЗМАРДАРХИВнинг 17-фонд, 1-рўйхат, 1219-иш, 152 варақдаги маълумотига кўра, “1919 йил 18 ноябрда Турккомиссия ва республика инқилобий ҳарбий кенгаши хонлик режимига қарши кўтарилган қўзғолончиларга ҳарбий ёрдам беришга қарор қилиб, 20 ноябрда Г.Б.Скаловни РСФСРнинг Хивадаги тўла ҳуқуқли вакили этиб тайинлайди.Н.М.Шербаков эса Хива аскарлар гуруҳининг бош қўмондони қилиб тайинланади”.

Хонликнинг тугатилиши айни ана шу кишиларга қараб қолганди.1920 йил 25 декабрда Г.Б.Скаловнинг буйруғи билан қизил аскарлар Хива хонлигига бостириб киришадиИкки ўртада бир ойдан кўп жанглар бўлиб, 1920 йил 1 февралда қизиллар Хива хонини тахтдан туширишади ва “Ёш хиваликлар”дан иборат Хоразм Халқ Республикаси барпо этишади.

Абдулла Юсуповнинг шахсий архивида сақланаётган, Худойберган Девонов суратга туширган фоторасмларда айни хонлик даврининг сўнгги кунларидаги воқеалар, сарой амалдорлари ва Хоразм халқ республикасининг 1-қурултойи, ХХР раҳбарлари, шунингдек Скалов, Бройдо,Шайдаков,ШЧербаков сингари РСФСРлик вакиллар, қизил командирларнинг турли ҳолатда тушганлиги тасвирланган.

1979 йилнинг кузида олис Латвияда ёзиб олинган магнит тасмасидан эса ШЧербаковнинг овози янграйди.Унда қизил командир Хоразмда кечган қонли воқеаларни ёдга олиб ўтади.Жунаидхон, Қўшмамадхон,Ғулом Алихон сингари туркман уруғ бошлиқларининг жанговарлиги, уларнинг қизилларга кўрсатган қаршилиги, Скалов, Христофоров, Шайдаковларнинг хонликни тугатиш ва Хоразм Республикасини барпо этишда, кадрларни қўйишдаги хатолари тўғрисида сўзлайди.

-Шайдаков авантюрист, сиёсий жиҳатдан саводсиз, қўрс инсон эди.У Хоразмда кўплаб хатолар қилди-дея фикрини давом этдиради ШЧербаков.

ШЧербаковнинг ҳамкасби-бошқа бир қизил командир тўғрисидаги бу сўзларини архив ҳужжатлари ҳам тасдиқлайди.”1920 йил март ойида РСФСРнинг Хоразмдаги мухтор вакили бўлган Г.И.Бройдо воҳада бўлиб, Н.Шайдаков, В.Урядов, Хива хонлиги ҳудудига бостириб кирган қизил армиячиларнинг Шимолий ва Жанубий отрядлари ҳамда бошқа партия ва шўро ходимлари катта хатоларга ,талон-тарожликка йўл қўйганлигини аниқлаб, уларни жазолайди.Бройдонинг қаътиятлилиги билан Урядов 10 йилга, Шайдаков 2 йилга қамалади.Взвод командири Родионов эса талончлиги учун 25 апрелда отиб ўлдирилади” (ЎЗмардавархив, р-71 фонд, 1-рўйхат, 1-иш, 7-варақ).

Афсуски, Николай Алексеевич Шайдаков (1892 йил Ставропол ўлкасида туғилган бўлиб, ёшлигидан большевистик кураш жараёнига қўшилади.Дастлаб 1917 йилдан Дон ва Кубанда оқ гвардиячиларга, 1918 йилдан Оренбургда Дутов қўшинига қарши жангларда иштирок этади.1918 йил баҳоридан Чоржўйда уезд ҳарбий комиссари сифатида Бухоро ва Хивага қарши курашга тайёргарлик кўради.Ашхабод, Чимбой ва Нукусда хонлик қўшинларига қарши уруш олиб боради.Айнан унинг командирлигида 1919-20 йилларда Хива хонлиги босиб олиниб, ўлкада талончилик авж олдирилади.Бройдо талаби билан қамалиб чиққач, Туркфронт штабида, 1923-25 йилларда эса яна Хоразмга қайтиб ҳарбий комиссар, кейинчалик Қорақалпоғистонда ,Туркманистонда ҳарбий, партия ишларида, 1930-34 йилда эса Туркманистоннинг Эрондаги мухтор вакили, 1934-45 йилларда маъмурий хўжалик ишларида фаолият юритиб, урушдан сўнг нафақага чиқади.1924 йилда у ХХСРнинг ҳарбий ордени билан тақдирланган).Хива хонлигини қонга ботиргани, талончилик учун қамалганига ,айби исботланиб жазоланганига қарамай,шўро даврида мисли қаҳрамон сифатида эъзозланди.Ҳаттоки воҳага бир неча марта таклиф этилиб у билан учрашув, тадбирлар ўтказилди.1964 йилда вафотидан сўнг Урганч шаҳридаги рус мактабларидан бирига унинг номи қўйилди…

-Шайдаков вафотигача бир неча бор воҳага келиб турли тадбирларда қатнашарди.Ўзи билан хонликни тугатиш ва Хоразмда шўро давлатининг қад тиклашида иштирок этган комсомол, партия ходимлари билан отамлашиб турарди.Уларнинг бир қанча учрашувларини отам — Юсуф Ҳасанов бир неча бор суратга туширган.Отам ва мен ҳам уйимизга ана ветеранларни таклиф этиб Девонов олган суратлардаги кишиларни аниқлаштирардик. Афсуски, улар суратдаги кишиларни таниганига қарамай, сиёсий саводсиз, берилган топшириқларнинг мақсади, моҳиятини англамай, фақат режани ортиғи билан уддаловчи ижрочилар эди.Шунингдек уларнинг аксарияти воқеликни бузиб кўрсатишга уринувчи, кўпинча ёлғон сўзлайдиган шўроларнинг садоқатли кишилари бўлишган,-дея хотирлайди Абддула ота.

Абдулла Юсуповнинг бир хоналик “уй-офиси”даги бисотида Шайдаков ва ШЧербаковларнинг расмлари бор.Улар бир неча бор Хоразмга келишган, хонликни тугатиш, ХХРни барпо этишда иштирок этган маҳаллий комсомол ва партия ходимлари билан учрашиб, суҳбат қуришган, суратга тушишган.

Абдулла Юсупов Латвиядан қайтиб келгач ҳам Шчербаков билан хат ёзишиб, ўзаро мулоқот қилиб туришди.Маълумки, 1964 йилда Шчербаковнинг ўзи иштирок этган хонликнинг тугатилиши билан боғлиқ уруш, у ердаги жараён тўғрисида “Таким было начало…” китоби нашр этилганди.

-Яқинда китобни қайтадан ўқиб чиқдим.20 асрнинг бошларида қобилиятига,тарбиясига, ўқишга, билим олишга бўлган ихлос эътиқодига яраша ҳаракати сабаб, Николай Михайлович Октябр тўнтаришининг суронли тўлқинларида юзага келган ҳарбий мутахассис, саркарда бўлиб етишганди. Теран фикрлаш одати, ўзига ва бошқаларга қўйган қаттиқ талаби, чинакамига ҳарбий интизом туфайли кексалигидаям қадди-қомати, фикрлашиям тийран эди.Мен у билан учрашганда 38 ёшда бўлган эканман.Негадир ҳозир ўшанда маъсулиятсизмидим дея ўйлаб қоламан.Чунки, Цессисдаги Шчербаков билан суҳбатни атиги ярим соат магнит тасмасига ёзиб олибман.Ахир биз ҳеч қаерга шошиб турмаган эдикку? дея ҳозир хаёлга бериламан.Бунинг устига Шчербаков бизнинг Хоразмданлигимиздан хурсандлиги сабаб, қолаверса ўрмон бағрида ёлғиз яшаётганлигидан суҳбатга ғоят ташна эди.

Тўғри , куни бўйи Николай Михайлович билан гурунг қилдик.Кейинчалик ҳам у билан хат алмашиб турдик.Аммо ўшандаги очиқ суҳбатимизда Шчербаков айнан китобига давр мафкураси сабаб киритолмай қолган кескин фикрларни айтганди.Балки суҳбатни тўлиқ тасмага ёзиб олганимда ШЧербаковнинг китобга кирмай қолган фикрларини бугун эълон қилсак қанчалик тарихни ҳаққоний тасвирлашга ҳисса қўшган бўлармидик.Шунингдек, у ёзаётган хотираларни кейинчалик Шчербаковнинг ижозати билан ,лоақал бошланиш қисмларини олиб, нусха кўпайтириб қайтариб берганимдаям қанчалик бой манбага эга бўлармидик.Хуллас, орадан йиллар ўтиб суҳбатни тўлиқ тасмага ёзиб олмаганимга афсусланаман.

Яна афсусланадиган жиҳатим шундаки, 1920 йилда Кремлга бориб РСФСР ва ХХР ўртасида шартнома имзолаган Бобоохун Салимовнинг кундалигини унинг авлодларидан, Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани, Куюк-Кўпир овулида яшовчи Садраддин махсум қўлида кўрган, араб алифбосида ёзилган бу ноёб ҳужжатни ўқиб ғоят таъсирлангандим. Ундаги Бобоохуннинг Москвада шартномани имзолаш жараёнидаги қаттиқ қаршиликларга учрагани менда катта таъсир қилганди.Афсуски, мен 1980 йилда ўқиган ушбу кундаликни кейин суриштирсам, Урганч пединститутидаги қайсидир домла вақтинча олиб кетиб қайтиб бермаган.Яъни омонатга хиёнат қилган.

Бу аччиқ воқеани Шчербаков баҳона айтаётганим сабаби кундалик ёзган Бобоохун, ШЧербаков тугатган хонликнинг қозикалони, Шайдаковлар,Скаловлар,Бройдолар мададига таяниб “ёш хиваликлар”(улар орасида Бобоохун Салимов ҳам бор-У.Б.) барпо этган ХХРнинг адлия нозири бўлиб ишлаганди.

Хива хонлигининг тугатилиши билан боғлиқ , ана шу кураш тасвирланган кўплаб асарлар мавжуд.Уларда турлича фикрлар, хулосалар билдирилади.Николай Шчербаков ҳам ўз китобида бўлиб ўтган қонли курашни тасвирлаб берсада, ўз аскарларига “халқни таламанг,жабрламанг, ўлдирманг, кимда ким бунга йўл қўйса, қонунга кўра қаттиқ жазоланади” дея огоҳлантирган.Агар сиз юқорида келтирган архив ҳужжатларига назар ташласак, талон тарожлар, ШЧербаков суҳбатда айтганидек қонли курашлар бўлган.Тўғри, Бройдо талончиларни жазолаган.Бироқ холис нуқтаи қарайдиган бўлсак, қайси кучли мамлакат ўзидан ожиз ўлкани обод қиламан, халқига чинакам, беғараз ёрдам қиламан, ҳақиқий дўст эканлигимни амалда исбот қиламан деб бостириб, ёвузларча қурол ўқталиб келади?!

Ҳа, Абдулла Юсупов тарихдан келиб чиқиб шундай фикр юритади.Унинг Шчербаковни излаб олис Латвияга боргани, тарихий ҳақиқат қандай бўлганини ойдинлаштиришга уринганининг ўзи катта интилиш.

73 яшар Абдулла ота ҳаёти давомида интилиб, изланиб собиқ иттифоқ даврининг кўплаб машҳур кишилари билан учрашган, суҳбатлашган, тортишган, ноёб ҳужжатлар тўплаган. Бизнинг ушбу суҳбатимиз улардан бири холос.Келгусида яна кўплаб суҳбатлар, ноёб ҳужжатлар, энг сенцацион фотокиноҳужжатларни сизга тақдим этиб бораверамиз дея , қолган гурунгларни кейинга қолдирамиз.

009

ГОРОД ПЕТРОАЛЕКСАНДРОВСК
Всемирная иллюстрация, 1881, № 655.
006

012
Н. Н. Каразин. Виды города и крепости Петроалександровска (с фотографии). 1) Лесной и дровяной базар. 2) Крепостные ворота. 3) Грибок — зонтик для часовых. 4) Верблюды, доставляющие сено. 5) Базарные типы. 6) Бараки 3–го линейного батальона. 7) Слободка за эспланадою крепости. 8) Военная и приходская церковь

Нынешнее русское укрепление в недавно приобретенной нами части Хивинского ханства, носящее название Петроалександровска, построено лет десять тому назад на месте, занимаемом древним городом, известным у туземцев под именем Шурахана.

Город Шурахан служил резиденцией хана и построен был на берегах Амударьи, хотя климат береговой полосы, по причине ее болотности, порождает злокачественные лихорадки. Дворец хана, с огромнейшим садом, пользовался лучшими климатическими условиями, потому что отстоял от реки верст на семь. Ханский сад отличался красивостью, будучи снабжен множеством прудов и обсажен старыми тополями, тутовыми и фруктовыми деревьями.

Обширные и недурные постройки ханского местопребывания, к которым прилегает сад, послужили первым убежищем для победителей. Вскоре здесь начала воздвигаться прочная крепость, причем в обнесенное стеною пространство вошли и сад, и все строения.

Крепость Петроалександровск имеет вид удлиненного четыреугольника. Подступы к стенам отовсюду свободно обстреливаются с высоты двух фланкирующих батарей, воздвигнутых полукругами на противулежащих углах укрепления. В подобном виде, Петроалександровск совершенно защищен от всякого неприятельского нападения. Обороняемый тремя ротами пехоты, он шутя может вынести и продолжительную осаду, и какой угодно штурм. Таким образом, наша юная крепость находится вне всякой опасности от разорения силами туркмен, тем более что у последних нет артиллерии.

Середину крепости занимает бывший дворец хана, где в настоящее время живет начальник отдела и помещается администрация последнего. Вправо и влево от тенистой аллеи, начинающейся у дворца, расположены переулками бараки гарнизона.

Несколько лет тому назад, при начале господства здесь русских, все они обитали под прикрытием крепостных стен. Лавки вновь созданного базара помещались тут же. Но в последние годы Петроалександровск начал расти подобно сказочному богатырю, как и большая часть городов в покоренной нами части Средней Азии.

В настоящее время главнейшая часть города распространилась далеко за пределы крепостных стен. Порядочные пространства земли быстро и хорошо застроились кирпичными домами, базаром, рядами лавок и факториями.

Вне стен крепости помещаются ныне и постоянные казармы местных войск. Построен здесь удобный полевой лазарет и существует школа, в которой обучается немалое количество детей.

Вообще, вся местность весьма оживилась и, утратив свою прежнюю военную физиономию, приняла вид веселого уездного городка, красивые здания которого обросли садами и привлекают цветниками.

Особенно много жизни придает Петроалександровску его ежедневный базар. Сюда стекаются издалека туземцы, вполне уже искусившиеся в торговле и быстро познавшие плоды прививаемой им русскими европейской цивилизации, которыми они умеют по–своему пользоваться. Туркмены привозят на продажу русским произведения своих полей и огородов и получают от наших маркитантов как все необходимые предметы домашнего хозяйства, так и те, которые составляют роскошь для туземцев.

хдк

(Tashriflar: umumiy 85, bugungi 1)

Izoh qoldiring