Muslimbek Musallam. She’rlar

066   Ростини айтсам, нафратсиз, ғафлатсиз, қўрқув ва кибрдан холи, меҳрибон дарахтларга ҳаваси келган Муслимбекка бир мухлис сифатида ҳавас қиламан ва Худога оналар кўнглидан ўтиб бораётганига ишонтиролган бир ўзбек шоири юрагининг қақроқ ерида унган Ватан деган табаррук гиёҳ нафаси, атри, сабри Сўз билан қадрдон кўнгилларга етишидан, иншаоллоҳ, умидворман (Одил Икромнинг сўзидан).

Муслимбек МУСАЛЛАМ
ШЕЪРЛАР
001

Муслимбек Мусаллам (Мусалламов) 1986 йил Намангaн шаҳрида туғилган. »Келажак овози — 2008″ танлови ғолиби. Ёш ижодкорларнинг “Зомин” , “Дўрмон” семинарлари қатнашчиси. Шеърлари вилоят, республика нашрларида ва «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти саҳифаларида чоп этилган.

* * *

Йўқ, боғларга кайтмади баҳор ,19
Қон туфлади қизғалдоқ тунлар .
Боқиб колдим ойинадан зор ,
Яна бизни алдади гуллар .

Бевақт унди майсалар билмай ,
Чақин урди барини бирдан .
Қўлларида тутиб шудринг, май ,
Баҳор боқиб турди хар гулдан .

Лек ортимдан эргашди кузак ,
Нега шундай ғамии не асли .
Бахор каби яшариш керак
Аммо хазон, хазонрез фасли .

Ё мен бунда қолдим адашиб ,
Юрак тинмай кўксимга муштлар .
Яна кўкда шодон сайрашиб ,
Ўз юртига қайтяпти қушлар .

Юмшаб борар заминнинг бағри ,
Кимдир мени кутётгандай зор .
Нега унда яшаган сари ,
Сочларимдан эримади қор .?

2014. Баҳор

* * *

Ҳар эшикка бош урди шамол ,
Ҳар юракда янгилаш дарди .
Нима қилиб қўйдинг эй,бахор ,
Бор майсалар бошин кўтарди .

Омон чиқдик қаро дудлардан,
Қорли кунлар ўрнинг сезилди
Сени кутиб ўзга юртларда ,
Қалдирғочлар кўнгли эзилди .

Ҳар битта гул турар дуода ,
Илдизига қайтаргин шахдлар ,
Биздан кўра асли дунёда ,
Яшамоққа хақли дарахтлар .

* * *

Қушлар ташлаб кетди яшил боғларни ,
Дарахтлар қайгадир тонгдан шайланар .
Кўнглимни безатиб турган доғларни ,
Устидан калхатлар олис айланар

Бир ўзим кезаман ёлғиз оёқ йул ,
Қуёш хам уфққа чўкиб борар тиз .
Ичимда бир одам чўзиб турар қўл ,
Ичимда бир аёл йиғлайди ёлғиз .

09.04.2014

* * *

Устоз Ахмад Аъзамга

Умр тугаб битди нихоят мана ,
Рух хам учиб кетди кўкларга дайдиб .
Унинг кескиргина сўзлари яна ,
Унинг нигохлари колди Абадий .

Гохо хотирлаймиз сокин сахарда ,
Гохо унутамиз якинлар юкин ,
Аммо ечиларми шу лахзаларда ,
Олтмиш йил юракда тугилган тугун .

Унинг кисматига тўкилган ёмғир ,
Сочларида қотган аёзлар хакдай .
Унинг нигохлари термулар оғир ,
Ҳазрати Куброни соғинган Шарқдай .

13.05.2014

Саратон

Саратон — сочлари тўзғиган аёл ,
Саратон даштларнинг урилар чанги .
Бир киз кўза кучиб суради хаёл ,
Боғларни сарғариб боради ранги .

Саратон сувларда қалққан олмалар ,
Сибизға пуфлаган момолар оҳи .
Ярим тун интизор очар ойналар ,
Бева келинларнинг мунгли нигохи .

Саратон хаёли тонгдайин оппок ,
Синглиси осмону ,оғаси шу ер .
Саратон минг йилки кўллари кадок ,
Куёшда тобланиб бораётган эл .

20.06.2014

* * *

Одамларни тушуниб бўлдим ,
Менга қушлар тили етишмас .
Аё ,Тангрим маним умримга 
Чумолининг дили етишмас .

Одамларни тушуниб бўлдим ,
Нафси урчиб кетган уларни .
Майсаларни ибодатин кўр ,
Тангрим яқин олгин шуларни .

Одамларни тушуниб бўлдим ,
Умидларинг чиқарди йўққа .
Ундан кўра дарахтларни сев ,
Хар тонг йиғлаб боқарлар кўкка.

Одамларни тушуниб бўлдим ,
Олислардан босиб қадамлар .
Нима учун ёруғ дунёга
Келганини билмас одамлар .

30.01.2015

Фузулиёна

Гул изласам гулдан дарак йўқ ,
Дил изласам дилдан дарак йўқ.
Ёр бўлмоққа Ҳақдан бўлак йўқ,
Ҳар қадамда қабоҳат базми .

Юрак сенга оғир биламан ,
Хар кунингда ёмғир биламан .
Дунёсини нима қиламан ,
Манга етар Ҳофизнинг назми .

Бир тўкилиб йиғлаб олай кел ,
Маним борим ,йўғим ҳам шу шеър .
Навоийни етиштирган эл
Бир Муслимни етиштирмазми .

05.10.2014

* * *

Сиз тамон бораман куз. Ёғар ёмғирлар ,
Тераклар шивири тегади юзга .
Қирқ йил урилиб қайтар хазонлар,
Ноябръ қўл чўзар эшигингизга .

Аммо бунча титроқ ,бунча хаяжон ,
Бунчалар бу ишқнинг йўллари сирда .
Бизлар хўрсинамиз ,бу ишқда бежон .
Бизлар қолиб кетдик қайси фаслда .

Бу жоним ким учун омонат айтинг ,
Ким учун йиғладим, кимга севиндим .
Ўртаммизда қанча турди бўронлар ,
Ўртаммизда қанча ёмғирлар тинди .

Сиз боқиб турасиз деразалардан ,
Нигоҳингиз оғир, юрагим оғрир .
Ўткинчи фасллар ўтади биздан ,
Шу кеча биз билан қолади ёмғир .

08.10.2014

Гуноҳ қилдим, лаззат кўпирган гуноҳ,
Бир бағирда титраб, ҳушдан айрилдим.

Фурўғ Фаррухзоддан

Гуноҳ қилдим ,энг оғир гуноқ,
Лаззат туйдим Фурўғ айтгандай.
Сени менга бермаса Аллоҳ ,
Мен бу ишқни англардим қандай .

Оқиб кетдим кўздаги ёшдай ,
Ёмғирларнинг куйига мастлик .
Ичсам гуноҳ ,
севги қултум май ,
Юрагимни ўртар севмаслик …

Нима қилай ўзинг йўл кўрсат ?
Қаерларда қолдинг ҳаёллаб ?
Севги азоб ,
севги оғир дард,
ОСТЛАРИДА ЭЗИЛАДИ ҚАЛБ ..

Нега жимсан ,
нимага жимсан?
Ҳаётимга чиқмайсан эга .
Мен ўзимни унутиб севсам,
Ёлғизликка ташлайсан нега .

20.03.2016

* * *

Кимдир кутаяпти вақтнинг ортида ,
Хар лахза умримга боққанча зимдан .
Кимдир кутаяпти вақтнинг ортида ,
Кузак ёмғирларин сочиб юзимдан .

Кимдир кутаяпти вақтнинг ортида ,
Узун кечаларда шивирлаб лаби .
Кимдир кутаяпти вақтнинг ортида ,
Табризийни кутган Мавлоно каби .

Кимдир кутаяпти вақтнинг ортида ,
Қаро кунларимга қорлар элаб оқ .
Кимдир кутаяпти вақтнинг ортида
Биз бирга бўлганмиз Вақтдан аввалроқ .

8.12.2014

02Rostini aytsam, nafratsiz, gʻaflatsiz, qoʻrquv va kibrdan xoli, mehribon daraxtlarga havasi kelgan Muslimbekka bir muxlis sifatida havas qilaman va Xudoga onalar koʻnglidan oʻtib borayotganiga ishontirolgan bir oʻzbek shoiri yuragining qaqroq yerida ungan Vatan degan tabarruk giyoh nafasi, atri, sabri Soʻz bilan qadrdon koʻngillarga yetishidan, inshaolloh, umidvorman (Odil Ikromning soʻzidan).

Muslimbek MUSALLAM
SHEʼRLAR
001

Muslimbek Musallam (Musallamov) 1986 yil Namangan shahrida tugʻilgan. »Kelajak ovozi — 2008″ tanlovi gʻolibi. Yosh ijodkorlarning “Zomin” , “Doʻrmon” seminarlari qatnashchisi. Sheʼrlari viloyat, respublika nashrlarida va “Xurshid Davron kutubxonasi” sayti sahifalarida chop etilgan.

* * *

Yoʻq, bogʻlarga kaytmadi bahor ,
Qon tufladi qizgʻaldoq tunlar .
Boqib koldim oyinadan zor ,
Yana bizni aldadi gullar .

Bevaqt undi maysalar bilmay ,
Chaqin urdi barini birdan .
Qoʻllarida tutib shudring, may ,
Bahor boqib turdi xar guldan .

Lek ortimdan ergashdi kuzak ,
Nega shunday gʻamii ne asli .
Baxor kabi yasharish kerak
Ammo xazon, xazonrez fasli .

Yo men bunda qoldim adashib ,
Yurak tinmay koʻksimga mushtlar .
Yana koʻkda shodon sayrashib ,
Oʻz yurtiga qaytyapti qushlar .

Yumshab borar zaminning bagʻri ,
Kimdir meni kutyotganday zor .
Nega unda yashagan sari ,
Sochlarimdan erimadi qor .?

2014. Bahor

* * *

Har eshikka bosh urdi shamol ,03
Har yurakda yangilash dardi .
Nima qilib qoʻyding ey,baxor ,
Bor maysalar boshin koʻtardi .

Omon chiqdik qaro dudlardan,
Qorli kunlar oʻrning sezildi
Seni kutib oʻzga yurtlarda ,
Qaldirgʻochlar koʻngli ezildi .

Har bitta gul turar duoda ,
Ildiziga qaytargin shaxdlar ,
Bizdan koʻra asli dunyoda ,
Yashamoqqa xaqli daraxtlar .

* * *

Qushlar tashlab ketdi yashil bogʻlarni ,
Daraxtlar qaygadir tongdan shaylanar .
Koʻnglimni bezatib turgan dogʻlarni ,
Ustidan kalxatlar olis aylanar

Bir oʻzim kezaman yolgʻiz oyoq yul ,
Quyosh xam ufqqa choʻkib borar tiz .
Ichimda bir odam choʻzib turar qoʻl ,
Ichimda bir ayol yigʻlaydi yolgʻiz .

09.04.2014

* * *

Ustoz Axmad Aʼzamga

Umr tugab bitdi nixoyat mana ,
Rux xam uchib ketdi koʻklarga daydib .
Uning keskirgina soʻzlari yana ,
Uning nigoxlari koldi Abadiy .

Goxo xotirlaymiz sokin saxarda ,
Goxo unutamiz yakinlar yukin ,
Ammo yechilarmi shu laxzalarda ,
Oltmish yil yurakda tugilgan tugun .

Uning kismatiga toʻkilgan yomgʻir ,
Sochlarida qotgan ayozlar xakday .
Uning nigoxlari termular ogʻir ,
Hazrati Kubroni sogʻingan Sharqday .

13.05.2014

Saraton

Saraton — sochlari toʻzgʻigan ayol ,
Saraton dashtlarning urilar changi .
Bir kiz koʻza kuchib suradi xayol ,
Bogʻlarni sargʻarib boradi rangi .

Saraton suvlarda qalqqan olmalar ,
Sibizgʻa puflagan momolar ohi .
Yarim tun intizor ochar oynalar ,
Beva kelinlarning mungli nigoxi .

Saraton xayoli tongdayin oppok ,
Singlisi osmonu ,ogʻasi shu yer .
Saraton ming yilki koʻllari kadok ,
Kuyoshda toblanib borayotgan el .

20.06.2014

* * *

Odamlarni tushunib boʻldim ,
Menga qushlar tili yetishmas .
Ayo ,Tangrim manim umrimga 
Chumolining dili yetishmas .

Odamlarni tushunib boʻldim ,
Nafsi urchib ketgan ularni .
Maysalarni ibodatin koʻr ,
Tangrim yaqin olgin shularni .

Odamlarni tushunib boʻldim ,
Umidlaring chiqardi yoʻqqa .
Undan koʻra daraxtlarni sev ,
Xar tong yigʻlab boqarlar koʻkka.

Odamlarni tushunib boʻldim ,
Olislardan bosib qadamlar .
Nima uchun yorugʻ dunyoga
Kelganini bilmas odamlar .

30.01.2015

Fuzuliyona

Gul izlasam guldan darak yoʻq ,
Dil izlasam dildan darak yoʻq.
Yor boʻlmoqqa Haqdan boʻlak yoʻq,
Har qadamda qabohat bazmi .

Yurak senga ogʻir bilaman ,
Xar kuningda yomgʻir bilaman .
Dunyosini nima qilaman ,
Manga yetar Hofizning nazmi .

Bir toʻkilib yigʻlab olay kel ,
Manim borim ,yoʻgʻim ham shu sheʼr .
Navoiyni yetishtirgan el
Bir Muslimni yetishtirmazmi .

05.10.2014

* * *

Siz tamon boraman kuz. Yogʻar yomgʻirlar ,
Teraklar shiviri tegadi yuzga .
Qirq yil urilib qaytar xazonlar,
Noyabrʼ qoʻl choʻzar eshigingizga .

Ammo buncha titroq ,buncha xayajon ,
Bunchalar bu ishqning yoʻllari sirda .
Bizlar xoʻrsinamiz ,bu ishqda bejon .
Bizlar qolib ketdik qaysi faslda .

Bu jonim kim uchun omonat ayting ,
Kim uchun yigʻladim, kimga sevindim .
Oʻrtammizda qancha turdi boʻronlar ,
Oʻrtammizda qancha yomgʻirlar tindi .

Siz boqib turasiz derazalardan ,
Nigohingiz ogʻir, yuragim ogʻrir .
Oʻtkinchi fasllar oʻtadi bizdan ,
Shu kecha biz bilan qoladi yomgʻir .

08.10.2014

Gunoh qildim, lazzat koʻpirgan gunoh,
Bir bagʻirda titrab, hushdan ayrildim.

Furoʻgʻ Farruxzoddan

Gunoh qildim ,eng ogʻir gunoq,
Lazzat tuydim Furoʻgʻ aytganday.
Seni menga bermasa Alloh ,
Men bu ishqni anglardim qanday .

Oqib ketdim koʻzdagi yoshday ,
Yomgʻirlarning kuyiga mastlik .
Ichsam gunoh ,
sevgi qultum may ,
Yuragimni oʻrtar sevmaslik …

Nima qilay oʻzing yoʻl koʻrsat ?
Qayerlarda qolding hayollab ?
Sevgi azob ,
sevgi ogʻir dard,
OSTLARIDA EZILADI QALB ..

Nega jimsan ,
nimaga jimsan?
Hayotimga chiqmaysan ega .
Men oʻzimni unutib sevsam,
Yolgʻizlikka tashlaysan nega .

20.03.2016

* * *

Kimdir kutayapti vaqtning ortida ,
Xar laxza umrimga boqqancha zimdan .
Kimdir kutayapti vaqtning ortida ,
Kuzak yomgʻirlarin sochib yuzimdan .

Kimdir kutayapti vaqtning ortida ,
Uzun kechalarda shivirlab labi .
Kimdir kutayapti vaqtning ortida ,
Tabriziyni kutgan Mavlono kabi .

Kimdir kutayapti vaqtning ortida ,
Qaro kunlarimga qorlar elab oq .
Kimdir kutayapti vaqtning ortida
Biz birga boʻlganmiz Vaqtdan avvalroq .

8.12.2014

01

(Tashriflar: umumiy 278, bugungi 1)

Izoh qoldiring