Nuriddin Ziyo. Mitti hikoyalar

Ashampoo_Snap_2018.01.11_22h05m25s_003_.png   Нуриддин Зиёнинг митти ҳикояларини доимий муаллифларимиздан бири Нодирабегим Иброҳимова тавсияси билан сизга тақдим этмоқдамиз.

Нуриддин Зиё
МИТТИ ҲИКОЯЛАР
07

Аскар

Ashampoo_Snap_2018.02.04_22h11m37s_004_.pngОна жангга кузатаётган ўғлини бошинг тошдан бўлсин деб дуо қилди.

Ҳайкалтарошлар қаҳрамоннинг ҳайкалини ноёб тошдан ишлашга келишиб олишди!

Тишлар

Унинг роса иши юришиб, топиш-тутиши жуда ўзгариб кетди.

Тишларини ҳаммасини тилладан қилиб олди.

Бир кунимга асқотадида дерди сўраганларга.

Ҳа, тўғри айтган экан.

Соғлигини тишларини сотиб тиклаб олди.

Аммо куни қотган нонга қолди.

Энди уни чайнагани тишлари йўқ эди.

Дард

Эллик йил ишлатишга кўзим қиймаган пулим кўзимга даво бўлолмади.

Сабоқ

Кичкиналигимда жуда кичкина эдим. Ёшим улғаявергач майда бўлиб қолдим.

“Виждон”

Кўчада ёмғир, ҳаммаёқ лой эди. Янги олган этигимни лой қилмайин деб Ўткирнинг этигини киймоқчи бўлиб турсам:

-Ака, ўзингизни этигингизни авайлаб, мени этигимни киясизми? Ахир янги олганимни биласиз-ку!

Юзим қизариб уятда қолиб кетдим.

Виждоним оғриди бир кўчада турамиз-а у билан.

Кейин мажбур бўлдим янги бўлса ҳам, лой тегса ҳам беш бегона Азизбекнинг этигини кийишга.

“Аҳиллик”

Улар шунчалар бир-бирларини севишарди, ардоқлашарди, қизғанишарди.
Бир сўз билан айтганда ибрат даражасида эди.
Ажрим қоғозини кўраётган судяни эса бунга ишонтиролмасдингиз.

Меҳмон

-Тук-тук! -овоз келади.
-Кимсиз?

-Биз сизни кутяпмиз, меҳмон!
-Ҳозир вақти эмас!
-Хўп хўп.

-Тук тук.
-Тинчликми?

-Ўзингиз тинчмисиз, меҳмон?
-Раҳмат, яхши.

Гоҳ гоҳида меҳмон деворни тепиб туради. Меҳмоннинг деворни тепиши кутиб турган тарафга ҳуш ёқади.

Ниҳоят вақти келади.
Меҳмон кўриниш беради.

-Ўғлон муборак бўлсин сизларга.
Меҳмон йиғлайди.
-Ингаа ингаа..

Мактуб

“Қадрдон ота-онамга”, деб бошлади ўз мактубини болакай.

“Энди сизларни ҳеч хафа қилмайман. Ҳамма айтганингизни қиламан. Майли кўчага чиқиб ўйнай демайман, янги кийим демайман, дарсларимни аълода бажараман. Уй супураман, идиш юваман, ҳамма ишларни ўзим қиламан.

Фақат ажрашиш учун берилган аризангизни қайтариб олсангиз”.

Виждон

У жуда узоқ ўйлаб қолди.
Дўстининг айтгани эсига тушди.

Балки ҳақиқатдан сотгани яхшидир, бойиб кетар ростдан ҳам?!

Ҳа, дўсти айтгани чин экан, бозорга бир марта чиқиб сотдию кейин бойиб кетди.

Фақат ичида қайтарарди холос.

“Виждонимни сотдим. Виждонимни сотиб бойиб кетдим.

Жуда камбағал эдим.
Фақат виждоним бор эди, холос”.

Ey Sevgili.jpg  Nuriddin Ziyoning mitti hikoyalarini doimiy mualliflarimizdan biri Nodirabegim Ibrohimova tavsiyasi bilan sizga taqdim etmoqdamiz.

Nuriddin Ziyo
MITTI HIKOYALAR
07

Askar

Ashampoo_Snap_2018.02.04_22h15m49s_005_.pngOna jangga kuzatayotgan o‘g‘lini boshing toshdan bo‘lsin deb duo qildi.

Haykaltaroshlar qahramonning haykalini noyob toshdan ishlashga kelishib olishdi!

Tishlar

Uning rosa ishi yurishib, topish-tutishi juda o‘zgarib ketdi.

Tishlarini hammasini tilladan qilib oldi.

Bir kunimga asqotadida derdi so‘raganlarga.

Ha, to‘g‘ri aytgan ekan.

Sog‘ligini tishlarini sotib tiklab oldi.

Ammo kuni qotgan nonga qoldi.

Endi uni chaynagani tishlari yo‘q edi.

Dard

Ellik yil ishlatishga ko‘zim qiymagan pulim ko‘zimga davo bo‘lolmadi.

Saboq

Kichkinaligimda juda kichkina edim. Yoshim ulg‘ayavergach mayda bo‘lib qoldim.

“Vijdon”

Ko‘chada yomg‘ir, hammayoq loy edi. Yangi olgan etigimni loy qilmayin deb O‘tkirning etigini kiymoqchi bo‘lib tursam:

-Aka, o‘zingizni etigingizni avaylab, meni etigimni kiyasizmi? Axir yangi olganimni bilasiz-ku!

Yuzim qizarib uyatda qolib ketdim.

Vijdonim og‘ridi bir ko‘chada turamiz-a u bilan.

Keyin majbur bo‘ldim yangi bo‘lsa ham, loy tegsa ham besh begona Azizbekning etigini kiyishga.

“Ahillik”

Ular shunchalar bir-birlarini sevishardi, ardoqlashardi, qizg‘anishardi.
Bir so‘z bilan aytganda ibrat darajasida edi.
Ajrim qog‘ozini ko‘rayotgan sudyani esa bunga ishontirolmasdingiz.

Mehmon

-Tuk-tuk! -ovoz keladi.
-Kimsiz?

-Biz sizni kutyapmiz, mehmon!
-Hozir vaqti emas!
-Xo‘p xo‘p.

-Tuk tuk.
-Tinchlikmi?

-O‘zingiz tinchmisiz, mehmon?
-Rahmat, yaxshi.

Goh gohida mehmon devorni tepib turadi. Mehmonning devorni tepishi kutib turgan tarafga hush yoqadi.

Nihoyat vaqti keladi.
Mehmon ko‘rinish beradi.

-O‘g‘lon muborak bo‘lsin sizlarga.
Mehmon yig‘laydi.
-Ingaa ingaa..

Maktub

“Qadrdon ota-onamga”, deb boshladi o‘z maktubini bolakay.

“Endi sizlarni hech xafa qilmayman. Hamma aytganingizni qilaman. Mayli ko‘chaga chiqib o‘ynay demayman, yangi kiyim demayman, darslarimni a’loda bajaraman. Uy supuraman, idish yuvaman, hamma ishlarni o‘zim qilaman.

Faqat ajrashish uchun berilgan arizangizni qaytarib olsangiz”.

Vijdon

U juda uzoq o‘ylab qoldi.
Do‘stining aytgani esiga tushdi.

Balki haqiqatdan sotgani yaxshidir, boyib ketar rostdan ham?!

Ha, do‘sti aytgani chin ekan, bozorga bir marta chiqib sotdiyu keyin boyib ketdi.

Faqat ichida qaytarardi xolos.

“Vijdonimni sotdim. Vijdonimni sotib boyib ketdim.

Juda kambag‘al edim.
Faqat vijdonim bor edi, xolos”.

09

(Tashriflar: umumiy 169, bugungi 1)

1 izoh

  1. Охирги вақтда «митти ҳикоя» деб ўқиётганларимнинг кўпи олифталикдай туюлиб боряпти. Ҳикоями ҳикоядай бўлиши керак. Муаллифнинг «Дард», «Сабоқ» сарлавҳали ёзганлари ҳикоя эмаслиги кўриниб турибди. Уларни ҳатто афоризм деб ҳам бўлмайди. Тўғри, адабий янгиланишлар керак, лекин бу тарзда эмас. Бундай битикларнинг зўрини Ўткир Ҳошимов ёзган, бироқ у ҳам ёзганларини ҳикоя деб эмас, «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» деб номлаган.

Izoh qoldiring