29 may — Taniqli bastakor Muxtor Ashrafiy tavallud topgan kun.

091

Ўзбекистон халқ артисти, профессор, композитор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий 1912 йилда Бухорода машҳур дуторчи, халқ ҳофизи Ашрафжон ҳофиз оиласида дунёга келди. 7 ёшдан бошлаб ўзбек халқ чолғу асбобларини чала бошлади. Ёш Мухторжоннинг илк устози отаси бўлиб, ўғлига дутор чертиш сирларини ўргатди. Қолган мусиқий сабоқларни у дастлаб Бухоро мусиқа техникумида (1928 йил), сўнг Самарқанд мусиқа ва хореография институтида(1928-30 йиллар) олди .1934-36 йилларда Москва консерваториясининг С.Н. Василенко ва Б. Шихтер синфларида таҳсил олди. 1941-44 йилларда М.Штейнбергдан мусиқа сирларини ўрганишни давом эттирди. 1948 йилда Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) консерваториясининг дирижёрлик факультетини тугатди. Мухтор Ашрафий раҳбарлик фаолиятини 1929-30 йилларда Самарқанд радиосининг бадиий муҳарририятида бошлаган: 1930, 1947 йилда мусиқа бўлимининг бошлиғи ва бош дирижёр, 1943 йилдан бошлаб эса Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида директор лавозимларида ишлади. 1947- 62 йилларда Тошкент консерваториясининг опера кафедрасига тайёргарлик курсида кафедра мудири ҳамда опера ва балет театрининг бош дирижёри сифатида фаолият олиб борди. 1964-66 йилларда Самарқанд опера ва балет театрида директор, бадиий раҳбар, бош дирижёр бўлди. 1971-1975 йилларда Тошкент консерваториясининг ректори этиб тайинланди. Мухтор Ашрафий С.Н. Васильенко билан ҳамкорликда 1939 йили биринчи ўзбек операси «Бўрон»ни яратган. Шунингдек, «Катта канал» (С. Н. Васильенко билан ҳамкорликда, 1941 йил), «Дилором» (1955), «Шоир қалби» (1962) опералари, «Севги тумори» (1969) балети, «Қаҳрамонлик симфонияси«ни яратган.

Мухтор Ашрафий нафақат ижод кишиси, балки шогирдларига нисбатан талабчан, ғамхўр устоз ҳам бўлган экан. Бастакор Рустам Абдуллаев қуйидаги воқеани сўзлаб берди:
— Кунлардан бирида бизга кирадиган мусиқа устозимиздан бири бетоб бўлиб қолди. Коридорда юрганимни кўрган консерваториямиз ректори бўлиб фаолият олиб бораётган Мухтор Ашрафович, — «Абдуллаев, сабоқ пайтида нима қилиб юрибсан?»-деб сўрадилар. Мухтор Ашрафовичнинг асосий хислатлари ҳар бир талаба, ҳар бир ўқитувчига бефарқ эмас, барчамизнинг исми-шарифимизни эслаб қолардилар. Мен коридорда юришимга сабаб ўқитувчим касал бўлиб қолганликлари эканлигини айтдим. У киши мени кутубхонага бошлаб кирдилар-да, машғулотдаги қайси мавзуни ўтишимиз кераклигини аниқлаб, ўша мавзуга оид китобни топиб, «Дарс тугаш соатигача менга мавзуни ўқиб топширасан»-дедилар. Мен эсанкираб қолдим. Чунки Мухтор Ашрафович раҳбарлик лавозимида ишлаб вақтлари кам бўлмаслигига қарамай, менга вақт ажратаётган эдилар. Белгиланган вақтда қабулхоналарига борсам, котиба Мухтор Ашрафович мени кутаётганликларини айтиб ёнларига киритди. У киши мавзуни мендан батафсил сўрагач, «Гарчи ўқитувчинг касал бўлиб қолган бўлса-да (иссиқ жон билиб бўлмайди), бу сенга вақтингни зое кетказгин, дегани эмас. Ижодкор киши вақтидан унумли фойдалана билиши керак»- дедилар. Устознинг ушбу сўзлари менга бир умрлик сабоқ бўлиб қолди.
Консерваторияни битиргач, мени аспирантурада ўқишга олиб қолишди. Аспирантурани битирув иши сифатида симфония топширишимиз керак эди. Бироқ симфонияни яратиш учун илҳом келавермас эди. Сабаби ётоқхона хонасида уч киши турардик ва асосан нарса ёзадиган пайтимда ҳамхоналарим ухлаётган бўлишар, уларни чироқ ёқиб безовта қилгим келмасди. Мухтор Ашрафович мени учратиб қолганларида, «Рустам, ишларинг яхшими, симфонияни ёзиб бўлай деб қолдингми?»-деб сўрадилар. Мен шарт- шароитимни тушунтирдим. Мухтор Ашрафович комендантга мурожаат қилиб муаммойимни дарҳол ҳал қилиб беришларини билдирдилар. Ўша куниёқ менга ётоқхонадан алоҳида хона ажратишди. Аспирантурани муваффақиятли тугатдим».

Ёрқин хотираларни тинглаб, шундай хулосага келдим. Ҳар бир асар ижодкор қалбининг кўзгуси, ҳар бир ижод намунасида ижодкор қалбининг зарраларини кўрамиз. Агар мусиқада олийжаноблик, мардлик, ватанпарварлик туйғулари жарангласа, демак, ижодкор ҳам шундай фазилатлар соҳиби… Мухтор Ашрафий ҳам юксак инсоний фазилатлар мужассамлашган шахс эди. «Мухтор Ашрафийнинг мусиқасида тараннум этилган оҳанглар нималардан иборат экан?» дея мендан сўрашса, мен албатта, » одамийлик ва инсонпарварлик»- деб жавоб бераман.

Насреддин в Бухаре (1943)

Режиссеры: Яков Протазанов, Наби Ганиев, Роман Тихомиров
Сценаристы: Виктор Виткович, Леонид Соловьев
Композиторы: Борис Арапов, Мухтар Ашрафи
Производство: Ташкентская студия

Актеры: Лев Свердлин, Константин Михайлов, Эммануил Геллер, Василий Зайчиков, М. Мирзакаримова, Степан Каюков, Абид Талипов, Матвей Ляров, Николай Волков (старший), Асад Исматов, Миршахид Миракилов, Иван Бобров, Рахим Пирмухамедов

Комедия по роману Л.Соловьева «Возмутитель спокойствия». Восток — дело тонкое, здесь сила приказов повелителей оказывается гораздо слабее ума и мудрой стратегии смельчака из народа. И потому «возмутитель спокойствия» в Бухаре, популярный народный герой Насреддин, в состоянии сразиться с жестоким эмиром, конечно же, благодаря остроумным выдумкам и находчивости…

(Tashriflar: umumiy 373, bugungi 1)

2 izoh

  1. Assalomu aleykum!
    Muhtor Ashrafiy haqida ma`lumotni kirgizgangiz uchun tashakur. Ammo birorta operasi yoki kuylarini topolmadim uzr-u. Qo`ysangiz bo`lsa ayniqsa Dilorom operasinimi? Yoshlar eshitib o`rganishsa deyman.

Izoh qoldiring