Alisher Navoiy — Hamid Olimjon -Yunus Rajabiy: Ushshoq, Girya, Kuygay.

044

5 январ – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоларидан бири,мусиқашунос олим, моҳир созанда ва ҳофиз,академик Юнус Ражабий (1897-1976) таваллуд топган кун.

    Юнус Ражабий деганда ўзининг самарали  ижоди, қолдирган улкан мусиқий мероси билан  ўзбек миллий мусиқасига бебахо ҳисса қўшган буюк санъаткор кўз ўнгимизда гавдаланади. Мусиқий маданиятимизда унинг алоҳида ўрни бўлиб, ўз ижодий ва илмий ишлари натижасида академик даражасига кўтарилган. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов унинг  ижодий фаолиятида муҳим роль ўйнади.  Юнус Ражабий 1927 йилда ташкил қилинган биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамблининг асосчиси ва мусиқа раҳбари бўлди.

022

022

022

Юнус Ражабий [1897.5(17).1—Тошкент — 1976.23.4]— бастакор, хонанда ва 099созанда (най, дутор), ўзбек мусиқа меросини тўпловчиси. Ўзбекистон халқ артисти (1953), Ўзбекистон ФА акад. (1966). Мадрасада, кейинчалик Туркистон халқ консерваториясида (1919— 23), Тошкент Олий мусиқа мактабининг тайёрлов курси (1934) ҳамда Москвада ташкил этилган бастакорлар курси (1940—41)да таълим олган. Дутор чалишни Мирза Қосимдан, кейинчалик ўзбек мумтоз мусиқа меросини Ш. Шоумаров, Ҳожи Абдулазиз, Тўйчи ҳофиз, Домла Ҳалимлардан ўрганган. Самарқанд педагогика билим юртида мусиқа ўқитувчиси (1923—25). Самарқанд театрининг мусиқа раҳбари (1925—27), Ўзбекистон радиокомитети қошидаги халқ чолғу асбоблари ансамбли (кейинчалик халқ чолғулари оркестри) ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1927—42, 1945—59), Янгийўл театри мусиқа раҳбари (1942—45), Ўзбекистон телерадиосининг «Мақом» ансамбли ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1959—76). Ёшлигиданоқ ширали ва таъсирчан овозга эга бўлган истеъдодли хонанда ва моҳир созанда сифатида танилган. Унинг репертуаридан мақом парчалари, «Гиря», «Ушшоқ», «Кўча боғи», «Эшвой», «Курд», «Қаландарий»,«Гулёр—Шаҳноз», «Баёт», «Дугоҳи Ҳусайний», «Чоргоҳ», «Мискин», «Насруллойи» каби ашула ва куй туркумлари ўрин олган. У бир қанча қад. ўзбек халқ куй ва ашулаларини қайта ишлаб тиклаган: «Субҳидам», «Ёлғиз» «Сайқал»,«Фиғон», «Ораз», «Беги Султан» ва б. Ижрочилик фаолиятини бастакорлик б-н биргаликда олиб борган Юнус Ражабий ўзбек мусиқали драмасининг шаклланишига муҳим ҳисса қўшган. Дастлаб «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид, 1922—25, Ш. Шоу- маров б-н ҳамкорликда), «Лайли ва Мажнун» (Хуршид, 1926), «Рустам» (У. Исмоилов, 1933), «Аваз» (А. Ҳидоятов, 1935),«Холисхон» (Ҳамза, 1940) каби спектак- лларга халқ ашулалари асосида куйлар басталаган. Кейинчалик Б. Надеждин б-н ҳамкорлиқца «Қасос» (А. Умарий, Уйғун,1941), Н. Миронов б-н «Қўчқор Турдиев» (С. Абдулла, Чустий, 1942), Г. Мушель б-н «Муқанна» (Ҳ. Олимжон, 1943), О. Ҳалимов б-н «Нодира» (С. Косимов, Я. Маматхонов, 194243), Б. Зейдман б-н
«Ўғил уйлантириш» (Ҳ. Fyлом, 1964), Сайфи Жалил б-н «Навоий Астрободда» (И. Махсумов, 1968) сингари мусиқали драмаларни яратган. У «Зайнаб ва Омон» операси (1958; Б. Зейдман, Д. Зокиров ва Т. Содиқоовлар б-н) нинг ёзилишида иштирок этган.
Юнус Ражабий, шунингдек, «Фабрика ялласи»,«Бизнинг даврон», «Мирзачўлда тўй»,«Ўзбекистон», «Янграсин Гулёр», «Дугоналарга», «Кадаҳ», «Кошки», «Гул сочар», «Жудо», «Раъноланмасун», «Чапандоз», «Куйгай» каби қўшиқ ва ашулалар,«Ўйин Баёти», «Ўйин Дугоҳи», «Пахта»сингари раке куйлари яратган.
Юнус Ражабийнинг, айниқса, ўзбек мусиқа меросини тўплашдаги хизматлари катта. У 1935 й.дан халқ, куй ва ашулаларини нотага ёза бошлаган. Натижада Е. Романовская ва Ил. Акбаров тузган «Ўзбек халқ қўшиқлари» (1939) тўпламидан Юнус Ражабий нотага олган 29 та халқ мусиқа намунаси ўрин олган. 1955—59 й.ларда Юнус Ражабий 5 жилдли «Ўзбек халқ мусиқаси» (И. А. Акбаров тахририда) тўпламини нашр эттирди. Унга мингга яқин турли жанрдаги ўзбек (бир канча тожик, уйғур) куй ва ашулалари, Бухоро Шашмақоми, Фарғона — Тошкент мақом йўллари, катта ашулалар, 20-а. бастакорлари (Ҳамза, К.Жабборов, Н. Ҳасанов, С. Калонов,
Ф. Содиқов, Т. Жалилов, М. Мирзаев ва б.)нинг асарлари киритилган. «Мақом» ансамбли б-н ишлаши жараёнида Юнус Ражабий Шашмақомнинг 6 жилдли янги нашрини (1966—74, Ф. Кароматов таҳририда) ҳамда граммпластинка ёзувлар мукаммал тўпламини (Тошкент граммёзувлар студиясида, 1970-й.лар) тайёрлади.Т. Содиқов, Д. Зокиров, Д. Соатқулов, Ф. Содиқов, Н. Ҳасанов, К. Жабборов, С. Калонов, К. Мўминов, О. Имомхўжаев, Б. Давидова, К. Исмоилова, О. Алимаҳсумов, Т. Алиматов ва б. санъаткорлар Юнус Ражабийнинг шогирдларидир.
Юнус Ражабий Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971), «Буюк хизматлари учун» ордени (2000) б-н мукофотланган. Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги «Мақом» ансамбли, Жиззах мусиқали драма ва комедия театри, Тошкент мусиқа педагогика билим юрти, Тошкентдаги кўчалардан бири, метро бекати Юнус Ражабий номи б-н юритилади. Унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган «Юнус Ражабий» («Ўзкинохроника» студияси, 1967; «Ўзбектелефильм» студияси, 1990), «Умр дафтари» (Ўзбекистон телевидениеси, 2001) фильмлари суратга олинган. Юнус Ражабий 1957—76 й.лар яшаб ижод этган уй (Тошкент, Юнус Ражабий кўчаси, 20)да 1997 й.да Ражабий уй-музейи очилган. 2001 й. Юнус Ражабий маданият маркази ташкил этилган.

(Tashriflar: umumiy 250, bugungi 1)

Izoh qoldiring