Bahodir Mamajonov. Bir cholni uchratdim… Xurshid Davron she’ri

066

   Фарғоналик истеъдодли қўшиқчи Баҳодир Мамажонов  китоб ўқийдиган, шеър танлайдиган диди баланд ижодкор. Китобларимдан ўзи танлаган шеърларни ажойиб қўшиқларга айлантирган. У билан танишгач,айни шу шеър танлаш хислатини ҳурмат қилганим учун уч-тўрт қўшиқ матнларини ёзиб берганман. Бу қўшиқларнинг айримлари веб-сайтимиздан ўрин олган. Ҳозиргача Баҳодирнинг қўшиқларини бутун оиламиз билан тинглаймиз..

05

Бир чолни учратдим — Хуршид Даврон шеъри — Баҳодир Мамажонов ижро этган.
Bir cholni uchratdim — Xurshid Davron she’ri — Bahodir Mamajonov ijro etgan.

Хуршид Даврон
БИР ЧОЛНИ УЧРАТДИМ
05

Бир чолни учратдим,
Қўли қон эди,
«Нима бўлди?» — дея сўрадим ҳайрон.
«Дўстимни душманга сотгандим…- деди, —
Икки қўлим қондир ўшандан буён».

Бир чолни учратдим,
Тили йўқ эди,
«Нима бўлди?» — дедим ёнига келиб.
Ғўлдираб нимадир деди,хўрланган
Боболар қабрига ишора қилиб.

Бир чолни учратдим,
Кўзи кўр эди,
«Нима бўлди?» — дея сўрадим ҳайрон.
«Хиёнат қилгандим имонга… — деди, —
Ўзимни излайман ўшандан буён».

1982

Xurshid Davron
BIR CHOLNI UCHRATDIM

05

Bir cholni uchratdim,
Qo’li qon edi,
«Nima bo’ldi?» — deya so’radim hayron.
«Do’stimni dushmanga sotgandim…- dedi, —
Ikki qo’lim qondir o’shandan buyon».
Bir cholni uchratdim,
Tili yo’q edi,
«Nima bo’ldi?» — dedim yoniga kelib.
G’o’ldirab nimadir dedi,xo’rlangan
Bobolar qabriga ishora qilib.

Bir cholni uchratdim,
Ko’zi ko’r edi,
«Nima bo’ldi?» — deya so’radim hayron.
«Xiyonat qilgandim imonga… — dedi, —
O’zimni izlayman o’shandan buyon».

1982

03

(Tashriflar: umumiy 1 657, bugungi 1)

Izoh qoldiring