Buyuk ajdodlar. Jaloliddin Manguberdi. Ma’rifiy film

048

Жалолиддин Мангуберди ҳақида унинг шахсий котиби, тарихчи Насавий шундай ёзади: “Жалолиддин қорачадан келган, ўрта бўйли, турк лафзли одам эди. Форс тилини ҳам яхши биларди. Унинг ботирлигига келганда шуни айтиш керакки, султон арслонлар орасидаги энг кучли шер эди. Бир сўзли, кек сақламайдиган, очиқ кўнгил, тўғри одам эди. У жиддий шахс эди. Ҳеч қачон кулмасди.Жуда нари борса жилмайиб қўярди. У адолатсизликларни ёмон кўрарди. Жалолиддин ўта қатъиятли, ниҳоятда иродали, мураккаб вазиятларда, тақдирнинг қалтис синовларида ўзини йўқотиб қўймайдиган фавқулодда мард ва ботир саркарда эди.

048

ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ (Жалолиддин ибн Аловуддин Муҳаммад)(1198-1231) — Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори, моҳир саркарда. Ануштегинийлардан. Хоразмшоҳлардан Муҳаммаднинг катта ўғли. Онаси – Ойчечак туркман канизакларидан бўлган. Жалолиддин бурнида ҳоли (манк) бўлгани учун Манкбурни номи билан аталган. Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб “Мангуберди” номи билан машҳур бўлиб кетган. Жалолиддин вояга етгач, отаси уни Ғазна, Бомиён, Ғур, Буст, Такинобод, Заминдовар ва Ҳиндистон ҳудудларигача бўлган ерларда ҳоким ва тахт вориси этиб тайинланган (1215). Бироқ Туркон хотун ва қипчоқ амирларининг қатъий норозилиги сабабли Қутбиддин Ўзлоқшоҳ фойдасига ворисликдан маҳрум этилган. Жалолиддин отасининг ҳарбий юришларида иштирок этиб, ўзининг жасур жангчи, иқтидорли саркардалик қобилиятларини намойиш этган (қадимги Ирғис дарёси бўйидаги жанг).
Чингизхон бошчилигидаги мўғул қўшинлари Мовароуннаҳрга бостириб кириб бирин-кетин шаҳарларни эгаллаб, Самарқандга яқинлашганларида хоразмшоҳ Муҳаммад Каспий денгизи бўйида жойлашган Обескун шаҳри яқинидаги Ашур ада оролидан паноҳ топган. Оғир бемор бўлган Муҳаммад ўғилларини ёнига чорлаб, сўнгги дамда Жалолиддинни ўз ўрнига хоразмшоҳ этиб тайинлаган. Жалолиддин Мангуберди укалари Оқшоҳ ва Қутбиддин Ўзлоқшоҳлар билан бирга Урганч мудофаасига ошиқади. Лекин Урганчдаги қипчоқ амирлари Туркон хотуннинг акаси Хумортегинни султон деб эълон қилиб, Жалолиддин Мангубердига қарши суиқасд уюштирмоқчи бўлдилар. Бундан хабар топган Жалолиддин Мангуберди Темур Малик бошчилигидаги 300 кишилик суворийлар билан ўз ватани – Хоразмни ташлаб Хуросонга кетишга мажбур бўлади. Нисо шаҳри яқинида уни 700 нафар мўғул суворийси кутарди. Жалолиддин Мангуберди шиддатли жангдан сўнг уларни тор-мор келтириб, Нишопурга келди. Бу ердан у барча вилоят ҳокимларига қарши бирлашишга даъват этди, бир ойдан сўнг Ғазни томон юрди. Йўлда унга Ҳирот волийси, қайнотаси Аминалмулк 10 минг кишилик қўшин билан келиб қўшилди. Қандаҳорни қамал қилиб турган мўғул қўшинлари билан 3 кунлик жангда Жалолиддин Мангуберду уларни тор-мор келтирган. У Ғазнага 1221-йил келди. Бу ерда унга халаж қабиласи бошлиғи Сайфуддин Иғроқ, Балх волийси Аъзам малик, афғонлар сардори Музаффар малик, қарлуқлар бошлиғи Ҳасан Қарлуқ келиб қўшилдилар. Уларнинг ҳар бири ихтиёрида 30 минглик қўшин бор эди. Жалолиддин Мангубердининг ўзидаги кучлар эса 60 минг суворий эди. Жалолиддин Мангуберди Валиён қалъасини қамал қилаётган Такажук ва Малғур бошчилигидаги мўғул қўшинига ҳужум қилиб, 3 кунлик жангдан сўнг улар тор-мор келтирган, 1000 дан ортиқ мўғул аскари ўлдирилган, омон қолган қисми Панжшир дарёсидан ўтиб, кўприки бузиб ташлашган. Бу Жалолиддин Мангубердининг мўғуллар устидан қозонган дастлабки йирик ғалабаси эди.
Чингизхон Жалолиддин Мангубердига қарши Шики Хутуху нўённи 45 минглик қўшин билан жўнатади. Ғазна яқинидаги Парвон жангида Жалолиддин Мангуберди мўғуллар устидан ажойиб ғалабани қўлга киритади. Жангда ҳарбий тактика тарихида биринчи бўлиб, Жалолиддин душман суворийларига қарши от ёнида туриб пиёда жанг қилиш услубини қўллайди. Мўғулларнинг Ушбу жангдаги мағлубияти то шу вақтгача жиддий зарбага учрамаган Чингизхоннинг асосий кучини урушга солиши ва ҳарбий ҳаракат раҳбарлигини ўз қўлига олишга мажбур этади. Бироқ жангдан сўнг Жалолиддин Мангубердининг лашкарбошилари ўлжа устида ўзаро жанжаллашиб қолиб, оқибатда Сайфуддин Иғроқ, Аъзам малик ва Музаффар маликлар Жалолиддин Мангубердини тарк этганлар. Жалолиддин Мангубердининг ёнида фақат Аминалмулк ўз лашкари билан қолган, холос.
Чингизхон катта қўшин тўплаб Жалолиддин Мангубердига қарши шахсан ўзи отланган. Ғардиз қалъаси яқинида Жалолиддин Мангуберди Чингизхон қўшинининг илғорини тор-мор келтиради ва кучи озлиги сабабли Синд (Ҳинд) дарёси томон чекинади. Чингизхон қўшини Жалолиддин Мангубердини дарёдан ўтишига имкон бермай қуршаб олади. 1221-йил 25-ноябрда бўлган тенгсиз жангда (Синд дарёси бўйидаги жанг) мағлубиятга учраган Жалолиддин Мангуберди 4000 жангчиси билан Синднинг ўнг соҳилига сузиб ўтиб, чўл ичкарисига кириб кетди (Бу чўл ҳозирда ҳам чўли Жалолий деб аталади). Чингизхон Жалолиддин Мангубердининг бу жасоратидан ҳайратда қолиб, ўз ўғилларига қараб: “Ота ўғил мана шундай бўлиши лозим!”, деган. Эндиликда Чингизхон Ўзига тенг рақибга дуч келганини яхшигина тушуниб, Жалолиддиннинг катта куч тўплашига халақит бериш учун барча чораларни кўради.
Орадан бир неча кун ўтгач, Жалолиддин Мангуберди қўшини сони 7 мингга етди. Унга Кўлбарс баҳодир, Кабкуҳ ва Саъдиддин Али аш-Шарабдор каби лашкарбошилар ўз кишилари билан келиб қўшилди. Жалолиддин Мангуберди Шимолий Ҳиндистоннинг нотаниш чўлида оч, жулдур кийимли жангчилари билан саргардонликда қолди. Унинг бу ҳолидан фойдаланмоқчи бўлган Шатра вилояти рана (шоҳ) си Жалолиддин Мангубердига ҳужум қилган. Жалолиддин Мангубердининг мерганлик билан отган камон ўқидан рана ҳалок бўлади, қўшини эса пароканда бўлиб қочади. Жалолиддин Мангуберди катта ўлжани қўлга киритади. Бу ғалабадан сўнг Синд, Учча, Мўлтон, Лоҳур ва Пешавор ҳокими Носириддин Қубача (1205-1227)нинг Нандана ва Сакундаги ноиби Қамариддин Кармоний Жалолиддин Мангубердига ўзини хайрихоҳлигини изҳор этиб, совға-саломлар жўнатган. Ғиёсиддин Пиршоҳдан ажралиб кетган амирлардан Санжоқонҳон, Элчи паҳлавон, Ўрхон, Сойирча, Текжоруқ Хонкишилар ўз лашкарлари билан келиб Жалолиддин Мангубердига қўшилдилар.
Жалолиддин Мангуберди Калор шаҳри, Паросравар, Тарнуж қалъаларини қўлга киритди. Мулкларининг катта қисмидан ажралган Қубача 10 минг отлиқ қўшини ҳамда мамлуклар сулоласидан бўлган Деҳли султони Шамсуддин Элтутмишдан олган қўшимча куч билан Жалолиддин Мангубердига қарши жанг қилган, бироқ мағлубиятга учраган, унинг хазинаси, қурол-яроғлари ўлжа тушган.
1222-йил Чингизхон Жалолиддин Мангуберди изидан Тўрбай Тўқшин ва Бола нўённи 20 минглик қўшин билан жўнатади. Лекин улар Мўлтонга қадар бориб, шаҳарни ололмай, жазирама иссиққа дош беролмай қайтишади. Жалолиддин Мангуберди ўзига қарши мўғул қўшинлари жўнатилгани хабарини Паросравар қалъасини олгандан сўнг эшитган. Жалолиддин Мангуберди Мўлтон томон йўл олиб Қубача мулкларидан Учча, Садусан, Хатисор, Девал ва Дамрилларни қамал қилади, қўшини учун туялар зарурлиги туфайли Гужарот вилояти маркази Наҳрвалга Хосхон бошчилигида қўшин жўнатади. Шамсуддин Элтутмиш Жалолиддин Мангуберди устига катта қўшин (30 минг отлиқ, 100 минг пиёда, 300 та фил) тортади. Жалолиддин Мангуберди мардонаворлик билан рақибига қарши чиқади. Жалолиддин Мангубердининг Ўзбек Той Жаҳон Паҳлавон қўмондонлиги остидаги илғори Элтутмиш илғори билан тўқнашиб рақибидан устин келади. Элтутмиш Жалолиддин Мангуберди ҳузурига элчисини юбориб сулҳ сўрайди. Жалолиддин Мангуберди Ҳиндистонда ўз номидан кумуш ва мис тангалар зарб қилади, унга тобе ҳинд мулкларида унинг номи хутбага қўшиб ўқилган. Бироқ вазият борган сари мураккаблашиб бормоқда эди. Элтутмиш, Қубача, шунингдек, Ҳиндистоннинг бошқа вилоят ҳокимлари ўзаро тил бириктириб Жалолиддин Мангубердига қарши иттифоқ тузмоқчи эканликлари аён бўлиб қолди. Жалолиддин Мангубердининг лашкарбошиси Язидак паҳлавон ва Сунқуржиқ Тойсилар хиёнат қилиб Элтутмиш томонига ўтганлар. Қийин вазиятдан қутулиш учун Жалолиддин Мангуберди ҳарбий кенгаш чақирган. Амирларнинг кўпчилиги Ироқ томон юриш қилиб, уни Ғиёсиддин Пиршоҳдан тортиб олишни таклиф қилади. Ироқда сиёсий парокандалик ҳукм сурарди. Ироқ томон кетишга қарор қилинади. Жалолиддин Мангуберди ўзининг Ҳиндистонда забт этган мулкларига Ўзбек Той Жаҳон Паҳлавони, Ғур ва Ғазни вилоятларига Ҳасан Қарлуқни ноиб сифатида қолдириб, Ироққа йўл олган. Чўлу биёбонларни кесиб ўтишда Жалолиддин Мангубердининг кўп жангчилари нобуд бўлган, ниҳоят у 4 минг жангчиси билан Кирмонга етиб келган. Ғиёсиддин Пиршоҳнинг Кирмондаги ноиби Бароқ ҳожиб Жалолиддин Мангубердига тобелик изҳор қилади. Шундан сўнг Жалолиддин Мангуберди Форс вилояти маркази Шерозга келган. Форс ҳокими отабек Саъд ибн Зангий ва Язд ҳокими отабек Алоуддавла ибн Тўғоншоҳ унга тобелик билдиришади. Жалолиддин Мангуберди Исфаҳонга келганда аҳоли уни катта тантана билан кутиб олади, қўшини қурол-аслаҳа билан таъминланади. Бу ҳол Ғиёсиддин Пиршоҳга ёқмайди, у акасига қарши 30 минг отлиқ қўшин билан йўлга чиқади. Бироқ Жалолиддин Мангуберди унга совға-саломлар билан мирохур Одекни элчи сифатида жўнатган ва ўзаро низони тинчлик билан ҳал этган. Қўшин бошлиқлари Жалолиддин Мангуберди томонига ўтган. 1225-йил Жалолиддин Мангуберди Озарбайжонга юриш қилади. Сўнг Бағдодга қарши юришга ҳозирлик кўради. Халифа Носиргача элчи жўнатиб, мўғулларга қарши бирлашишга чақиради. Бунга жавобан Халифа Жалолиддин Мангубердига қарши ўзининг мамлуки амир Жамолиддин Қуштемир бошлиқ 20 минглик қўшин жўнатди. Басра яқинидаги жангда Халифа қўшинлари тор-мор келтирилди. Халифа Бағдод мудофааси билан машғул бўлади. Жалолиддин Мангуберди Бағдод атрофида 12 кун тургач, Озарбайжон томон кетади. Озарбайжон ва Аррон отабеги Ўзбек ичкилик, маишатга берилиб давлат ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйган эди, давлатни амалда унинг хотини Малика хотун бошқарарди. 1225-йил майда Жалолиддин Мангуберди Мароға шаҳрини жангсиз қўлга киритади. Дамашқ, Эрбил ҳокимлари у билан иттифоқ тузишга рози бўладилар. Отабек Ўзбек Табризни ташлаб Ганжага, сўнг Алинжо қалъасига қочиб ўша ерда вафот этади. Жалолиддин Мангуберди Малика хотунга уйланади. Табризда бир неча кун тургандан сўнг ўз қўшинини Грузия томон бошлайди. 1225-йил августда Гарни қалъаси яқинида гуржиларнинг Иване Мхаргдзели бошлиқ 60 минглик қўшинини тор-мор келтиради ва Тифлисга қараб юради. Грузия маликаси Русудана Кутаисига кўчиб ўтган. Жалолиддин Мангуберди Двин, Лори шаҳарларини эгаллайди, Сурмари шаҳри ҳокимлари ўз тобеликларини билдиришган. 1227-йил центабрда Исфаҳондан 30 чақирим шарқдаги Син қишлоғи яқинида Жалолиддин Мангуберди мўғулларнинг Тайнол нўён бошлиқ қўшинини енгган.
Тайнол нўён Жалолиддин Мангуберди ҳақида: “Замонасининг ҳақиқий баҳодири экан, ўз тенгқурларининг сарвари экан”, деган. Жалолиддин Мангубердининг Кўния султони Алоуддин Кайқубод, Жазира ҳокими ал-Малик ал-Ашроф Музафариддин Мусо, Дамашқ ҳокими ал-Малик ал-Муаззам Шарафиддин Ис ва Миср ҳокими ал-Малик ал-Комил Муҳаммадга номалар ёзиб, уларни мўғулларга қарши курашиш йўлида бирлаштириш йўлидаги хатти-ҳаракатлари беҳуда кетди. Устига устак Алоуддин Қайқубод мухолиф кучларни Жалолиддин Мангубердига қарши бирлаштиришга муваффақ бўлди.
1230-йил 10-августда Арзинжон яқинидаги жангда Жалолиддин Мангуберди кучлари мағлубиятга учради. Жалолиддин Мангубердининг кучсизланганидан фойдаланган мўғуллар катта қўшин билан Озарбайжонга бостириб кириб Мароға, Табризни эгаллаб (1231) Жалолиддин Мангуберди таъқиб этишган. Маёфариқин вилоятидаги қишлоқлардан бирида мўғуллар тунги ҳужум натижасида Жалолиддин Мангубердининг оз сонли қўшинини тор-мор келтирдилар, Жалолиддин Мангубердини ўзи эса таъқибдан қутулиб Қурдистон тоғларига чиқиб кетган. Бу ерда қароқчи курдлар қўлига асир тушиб, фожиали равишда ҳалок бўлган.
Жалолиддин Мангуберди ҳақида унинг шахсий котиби, тарихчи Насавий шундай ёзади: “Жалолиддин қорачадан келган, ўрта бўйли, турк лафзли одам эди. Форс тилини ҳам яхши биларди. Унинг ботирлигига келганда шуни айтиш керакки, султон арслонлар орасидаги энг кучли шер эди. Бир сўзли, кек сақламайдиган, очиқ кўнгил, тўғри одам эди. У жиддий шахс эди. Ҳеч қачон кулмасди.Жуда нари борса жилмайиб қўярди. У адолатсизликларни ёмон кўрарди. Жалолиддин ўта қатъиятли, ниҳоятда иродали, мураккаб вазиятларда, тақдирнинг қалтис синовларида ўзини йўқотиб қўймайдиган фавқулодда мард ва ботир саркарда эди.
Ўзбекистон ҳукумати Жалолиддин Мангубердининг мўғул босқинчиларига қарши курашда кўрсатган мислсиз жасорати, ватанга ва ўз халқига садоқат ва чексиз муҳаббатини қадрлаш ва унинг порлоқ руҳини абадийлаштириш мақсадида “Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигини нишонлаш ҳақида” қарор қабул қилди (1998). Қарорга кўра, унинг юрти Хоразмда Жалолиддин Мангубердига ҳайкал ўрнатилди, йирик кўча, майдон, жамоа корхоналари ва бошқаларга унинг номи қўйилди. Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий юришларида ҳамроҳ бўлган тарихчи Насавий Жалолиддин Мангубердига бағишлаб “Сийрат ас-султон Жалолиддин Мангуберди” (“Султон Жалолиддин Мангубердининг ҳолати”) номли асар, Мақсуд Шайҳзода эса “Жалолиддин” (1943-йил) драмасини ёзган. Жалолиддин Мангуберди ҳақида видео филм, достон, пЪеса ва бошқалар яратилган. 2000-йилнинг 30-августида “Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилган.

048

048

048

JALOLIDDIN  MANGUBERDI 
(Jaloliddin ibn Alovuddin Muhammad)
(1198-1231)

Xorazmshohlar davlatining so‘nggi hukmdori, mohir sarkarda. Anushteginiylardan. Xorazmshohlardan Muhammadning katta o‘g‘li. Onasi – Oychechak turkman kanizaklaridan bo‘lgan. Jaloliddin burnida holi (mank) bo‘lgani uchun Mankburni nomi bilan atalgan. Keyinchalik bu nom talaffuzda o‘zgarib “Manguberdi” nomi bilan mashhur bo‘lib ketgan. Jaloliddin voyaga yetgach, otasi uni G‘azna, Bomiyon, G‘ur, Bust, Takinobod, Zamindovar va Hindiston hududlarigacha bo‘lgan yerlarda hokim va taxt vorisi etib tayinlangan (1215). Biroq Turkon xotun va qipchoq amirlarining qat`iy noroziligi sababli Qutbiddin O‘zloqshoh foydasiga vorislikdan mahrum etilgan. Jaloliddin otasining harbiy yurishlarida ishtirok etib, o‘zining jasur jangchi, iqtidorli sarkardalik qobiliyatlarini namoyish etgan (qadimgi Irg‘is daryosi bo‘yidagi jang).
Chingizxon boshchiligidagi mo‘g‘ul qo‘shinlari Movarounnahrga bostirib kirib birin-ketin shaharlarni egallab, Samarqandga yaqinlashganlarida xorazmshoh Muhammad Kaspiy dengizi bo‘yida joylashgan Obeskun shahri yaqinidagi Ashur ada orolidan panoh topgan. Og‘ir bemor bo‘lgan Muhammad o‘g‘illarini yoniga chorlab, so‘nggi damda Jaloliddinni o‘z o‘rniga xorazmshoh etib tayinlagan. Jaloliddin Manguberdi ukalari Oqshoh va Qutbiddin O‘zloqshohlar bilan birga Urganch mudofaasiga oshiqadi. Lekin Urganchdagi qipchoq amirlari Turkon xotunning akasi Xumorteginni sulton deb e`lon qilib, Jaloliddin Manguberdiga qarshi suiqasd uyushtirmoqchi bo‘ldilar. Bundan xabar topgan Jaloliddin Manguberdi Temur Malik boshchiligidagi 300 kishilik suvoriylar bilan o‘z vatani – Xorazmni tashlab Xurosonga ketishga majbur bo‘ladi. Niso shahri yaqinida uni 700 nafar mo‘g‘ul suvoriysi kutardi. Jaloliddin Manguberdi shiddatli jangdan so‘ng ularni tor-mor keltirib, Nishopurga keldi. Bu yerdan u barcha viloyat hokimlariga qarshi birlashishga da`vat etdi, bir oydan so‘ng G‘azni tomon yurdi. Yo‘lda unga Hirot voliysi, qaynotasi Aminalmulk 10 ming kishilik qo‘shin bilan kelib qo‘shildi. Qandahorni qamal qilib turgan mo‘g‘ul qo‘shinlari bilan 3 kunlik jangda Jaloliddin Manguberdu ularni tor-mor keltirgan. U G‘aznaga 1221-yil keldi. Bu yerda unga xalaj qabilasi boshlig‘i Sayfuddin Ig‘roq, Balx voliysi A`zam malik, afg‘onlar sardori Muzaffar malik, qarluqlar boshlig‘i Hasan Qarluq kelib qo‘shildilar. Ularning har biri ixtiyorida 30 minglik qo‘shin bor edi. Jaloliddin Manguberdining o‘zidagi kuchlar esa 60 ming suvoriy edi. Jaloliddin Manguberdi Valiyon qal`asini qamal qilayotgan Takajuk va Malg‘ur boshchiligidagi mo‘g‘ul qo‘shiniga hujum qilib, 3 kunlik jangdan so‘ng ular tor-mor keltirgan, 1000 dan ortiq mo‘g‘ul askari o‘ldirilgan, omon qolgan qismi Panjshir daryosidan o‘tib, ko‘priki buzib tashlashgan. Bu Jaloliddin Manguberdining mo‘g‘ullar ustidan qozongan dastlabki yirik g‘alabasi edi.
Chingizxon Jaloliddin Manguberdiga qarshi Shiki Xutuxu no‘yonni 45 minglik qo‘shin bilan jo‘natadi. G‘azna yaqinidagi Parvon jangida Jaloliddin Manguberdi mo‘g‘ullar ustidan ajoyib g‘alabani qo‘lga kiritadi. Jangda harbiy taktika tarixida birinchi bo‘lib, Jaloliddin dushman suvoriylariga qarshi ot yonida turib piyoda jang qilish uslubini qo‘llaydi. Mo‘g‘ullarning Ushbu jangdagi mag‘lubiyati to shu vaqtgacha jiddiy zarbaga uchramagan Chingizxonning asosiy kuchini urushga solishi va harbiy harakat rahbarligini o‘z qo‘liga olishga majbur etadi. Biroq jangdan so‘ng Jaloliddin Manguberdining lashkarboshilari o‘lja ustida o‘zaro janjallashib qolib, oqibatda Sayfuddin Ig‘roq, A`zam malik va Muzaffar maliklar Jaloliddin Manguberdini tark etganlar. Jaloliddin Manguberdining yonida faqat Aminalmulk o‘z lashkari bilan qolgan, xolos.
Chingizxon katta qo‘shin to‘plab Jaloliddin Manguberdiga qarshi shaxsan o‘zi otlangan. G‘ardiz qal`asi yaqinida Jaloliddin Manguberdi Chingizxon qo‘shinining ilg‘orini tor-mor keltiradi va kuchi ozligi sababli Sind (Hind) daryosi tomon chekinadi. Chingizxon qo‘shini Jaloliddin Manguberdini daryodan o‘tishiga imkon bermay qurshab oladi. 1221-yil 25-noyabrda bo‘lgan tengsiz jangda (Sind daryosi bo‘yidagi jang) mag‘lubiyatga uchragan Jaloliddin Manguberdi 4000 jangchisi bilan Sindning o‘ng sohiliga suzib o‘tib, cho‘l ichkarisiga kirib ketdi (Bu cho‘l hozirda ham cho‘li Jaloliy deb ataladi). Chingizxon Jaloliddin Manguberdining bu jasoratidan hayratda qolib, o‘z o‘g‘illariga qarab: “Ota o‘g‘il mana shunday bo‘lishi lozim!”, degan. Endilikda Chingizxon O‘ziga teng raqibga duch kelganini yaxshigina tushunib, Jaloliddinning katta kuch to‘plashiga xalaqit berish uchun barcha choralarni ko‘radi.
Oradan bir necha kun o‘tgach, Jaloliddin Manguberdi qo‘shini soni 7 mingga yetdi. Unga Ko‘lbars bahodir, Kabkuh va Sa`diddin Ali ash-Sharabdor kabi lashkarboshilar o‘z kishilari bilan kelib qo‘shildi. Jaloliddin Manguberdi Shimoliy Hindistonning notanish cho‘lida och, juldur kiyimli jangchilari bilan sargardonlikda qoldi. Uning bu holidan foydalanmoqchi bo‘lgan Shatra viloyati rana (shoh) si Jaloliddin Manguberdiga hujum qilgan. Jaloliddin Manguberdining merganlik bilan otgan kamon o‘qidan rana halok bo‘ladi, qo‘shini esa parokanda bo‘lib qochadi. Jaloliddin Manguberdi katta o‘ljani qo‘lga kiritadi. Bu g‘alabadan so‘ng Sind, Uchcha, Mo‘lton, Lohur va Peshavor hokimi Nosiriddin Qubacha (1205-1227)ning Nandana va Sakundagi noibi Qamariddin Karmoniy Jaloliddin Manguberdiga o‘zini xayrixohligini izhor etib, sovg‘a-salomlar jo‘natgan. G‘iyosiddin Pirshohdan ajralib ketgan amirlardan Sanjoqonhon, Elchi pahlavon, O‘rxon, Soyircha, Tekjoruq Xonkishilar o‘z lashkarlari bilan kelib Jaloliddin Manguberdiga qo‘shildilar. Jaloliddin Manguberdi Kalor shahri, Parosravar, Tarnuj qal`alarini qo‘lga kiritdi. Mulklarining katta qismidan ajralgan Qubacha 10 ming otliq qo‘shini hamda mamluklar sulolasidan bo‘lgan Dehli sultoni Shamsuddin Eltutmishdan olgan qo‘shimcha kuch bilan Jaloliddin Manguberdiga qarshi jang qilgan, biroq mag‘lubiyatga uchragan, uning xazinasi, qurol-yarog‘lari o‘lja tushgan.
1222-yil Chingizxon Jaloliddin Manguberdi izidan To‘rbay To‘qshin va Bola no‘yonni 20 minglik qo‘shin bilan jo‘natadi. Lekin ular Mo‘ltonga qadar borib, shaharni ololmay, jazirama issiqqa dosh berolmay qaytishadi. Jaloliddin Manguberdi o‘ziga qarshi mo‘g‘ul qo‘shinlari jo‘natilgani xabarini Parosravar qal`asini olgandan so‘ng eshitgan. Jaloliddin Manguberdi Mo‘lton tomon yo‘l olib Qubacha mulklaridan Uchcha, Sadusan, Xatisor, Deval va Damrillarni qamal qiladi, qo‘shini uchun tuyalar zarurligi tufayli Gujarot viloyati markazi Nahrvalga Xosxon boshchiligida qo‘shin jo‘natadi. Shamsuddin Eltutmish Jaloliddin Manguberdi ustiga katta qo‘shin (30 ming otliq, 100 ming piyoda, 300 ta fil) tortadi. Jaloliddin Manguberdi mardonavorlik bilan raqibiga qarshi chiqadi. Jaloliddin Manguberdining O‘zbek Toy Jahon Pahlavon qo‘mondonligi ostidagi ilg‘ori Eltutmish ilg‘ori bilan to‘qnashib raqibidan ustin keladi. Eltutmish Jaloliddin Manguberdi huzuriga elchisini yuborib sulh so‘raydi. Jaloliddin Manguberdi Hindistonda o‘z nomidan kumush va mis tangalar zarb qiladi, unga tobe hind mulklarida uning nomi xutbaga qo‘shib o‘qilgan. Biroq vaziyat borgan sari murakkablashib bormoqda edi. Eltutmish, Qubacha, shuningdek, Hindistonning boshqa viloyat hokimlari o‘zaro til biriktirib Jaloliddin Manguberdiga qarshi ittifoq tuzmoqchi ekanliklari ayon bo‘lib qoldi. Jaloliddin Manguberdining lashkarboshisi Yazidak pahlavon va Sunqurjiq Toysilar xiyonat qilib Eltutmish tomoniga o‘tganlar. Qiyin vaziyatdan qutulish uchun Jaloliddin Manguberdi harbiy kengash chaqirgan. Amirlarning ko‘pchiligi Iroq tomon yurish qilib, uni G‘iyosiddin Pirshohdan tortib olishni taklif qiladi. Iroqda siyosiy parokandalik hukm surardi. Iroq tomon ketishga qaror qilinadi. Jaloliddin Manguberdi o‘zining Hindistonda zabt etgan mulklariga O‘zbek Toy Jahon Pahlavoni, G‘ur va G‘azni viloyatlariga Hasan Qarluqni noib sifatida qoldirib, Iroqqa yo‘l olgan. Cho‘lu biyobonlarni kesib o‘tishda Jaloliddin Manguberdining ko‘p jangchilari nobud bo‘lgan, nihoyat u 4 ming jangchisi bilan Kirmonga yetib kelgan. G‘iyosiddin Pirshohning Kirmondagi noibi Baroq hojib Jaloliddin Manguberdiga tobelik izhor qiladi. Shundan so‘ng Jaloliddin Manguberdi Fors viloyati markazi Sherozga kelgan. Fors hokimi otabek Sa`d ibn Zangiy va Yazd hokimi otabek Alouddavla ibn To‘g‘onshoh unga tobelik bildirishadi. Jaloliddin Manguberdi Isfahonga kelganda aholi uni katta tantana bilan kutib oladi, qo‘shini qurol-aslaha bilan ta`minlanadi. Bu hol G‘iyosiddin Pirshohga yoqmaydi, u akasiga qarshi 30 ming otliq qo‘shin bilan yo‘lga chiqadi. Biroq Jaloliddin Manguberdi unga sovg‘a-salomlar bilan miroxur Odekni elchi sifatida jo‘natgan va o‘zaro nizoni tinchlik bilan hal etgan. Qo‘shin boshliqlari Jaloliddin Manguberdi tomoniga o‘tgan. 1225-yil Jaloliddin Manguberdi Ozarbayjonga yurish qiladi. So‘ng Bag‘dodga qarshi yurishga hozirlik ko‘radi. Xalifa Nosirgacha elchi jo‘natib, mo‘g‘ullarga qarshi birlashishga chaqiradi. Bunga javoban Xalifa Jaloliddin Manguberdiga qarshi o‘zining mamluki amir Jamoliddin Qushtemir boshliq 20 minglik qo‘shin jo‘natdi. Basra yaqinidagi jangda Xalifa qo‘shinlari tor-mor keltirildi. Xalifa Bag‘dod mudofaasi bilan mashg‘ul bo‘ladi. Jaloliddin Manguberdi Bag‘dod atrofida 12 kun turgach, Ozarbayjon tomon ketadi. Ozarbayjon va Arron otabegi O‘zbek ichkilik, maishatga berilib davlat ishlarini o‘z holiga tashlab qo‘ygan edi, davlatni amalda uning xotini Malika xotun boshqarardi. 1225-yil mayda Jaloliddin Manguberdi Marog‘a shahrini jangsiz qo‘lga kiritadi. Damashq, Erbil hokimlari u bilan ittifoq tuzishga rozi bo‘ladilar. Otabek O‘zbek Tabrizni tashlab Ganjaga, so‘ng Alinjo qal`asiga qochib o‘sha yerda vafot etadi. Jaloliddin Manguberdi Malika xotunga uylanadi. Tabrizda bir necha kun turgandan so‘ng o‘z qo‘shinini Gruziya tomon boshlaydi. 1225-yil avgustda Garni qal`asi yaqinida gurjilarning Ivane Mxargdzeli boshliq 60 minglik qo‘shinini tor-mor keltiradi va Tiflisga qarab yuradi. Gruziya malikasi Rusudana Kutaisiga ko‘chib o‘tgan. Jaloliddin Manguberdi Dvin, Lori shaharlarini egallaydi, Surmari shahri hokimlari o‘z tobeliklarini bildirishgan. 1227-yil sentabrda Isfahondan 30 chaqirim sharqdagi Sin qishlog‘i yaqinida Jaloliddin Manguberdi mo‘g‘ullarning Taynol no‘yon boshliq qo‘shinini yenggan.
Taynol no‘yon Jaloliddin Manguberdi haqida: “Zamonasining haqiqiy bahodiri ekan, o‘z tengqurlarining sarvari ekan”, degan. Jaloliddin Manguberdining Ko‘niya sultoni Alouddin Kayqubod, Jazira hokimi al-Malik al-Ashrof Muzafariddin Muso, Damashq hokimi al-Malik al-Muazzam Sharafiddin Is va Misr hokimi al-Malik al-Komil Muhammadga nomalar yozib, ularni mo‘g‘ullarga qarshi kurashish yo‘lida birlashtirish yo‘lidagi xatti-harakatlari behuda ketdi. Ustiga ustak Alouddin Qayqubod muxolif kuchlarni Jaloliddin Manguberdiga qarshi birlashtirishga muvaffaq bo‘ldi.
1230-yil 10-avgustda Arzinjon yaqinidagi jangda Jaloliddin Manguberdi kuchlari mag‘lubiyatga uchradi. Jaloliddin Manguberdining kuchsizlanganidan foydalangan mo‘g‘ullar katta qo‘shin bilan Ozarbayjonga bostirib kirib Marog‘a, Tabrizni egallab (1231) Jaloliddin Manguberdi ta`qib etishgan. Mayofariqin viloyatidagi qishloqlardan birida mo‘g‘ullar tungi hujum natijasida Jaloliddin Manguberdining oz sonli qo‘shinini tor-mor keltirdilar, Jaloliddin Manguberdini o‘zi esa ta`qibdan qutulib Qurdiston tog‘lariga chiqib ketgan. Bu yerda qaroqchi kurdlar qo‘liga asir tushib, fojiali ravishda halok bo‘lgan.
Jaloliddin Manguberdi haqida uning shaxsiy kotibi, tarixchi Nasaviy shunday yozadi: “Jaloliddin qorachadan kelgan, o‘rta bo‘yli, turk lafzli odam edi. Fors tilini ham yaxshi bilardi. Uning botirligiga kelganda shuni aytish kerakki, sulton arslonlar orasidagi eng kuchli sher edi. Bir so‘zli, kek saqlamaydigan, ochiq ko‘ngil, to‘g‘ri odam edi. U jiddiy shaxs edi. Hech qachon kulmasdi. Juda nari borsa jilmayib qo‘yardi. U adolatsizliklarni yomon ko‘rardi. Jaloliddin o‘ta qat`iyatli, nihoyatda irodali, murakkab vaziyatlarda, taqdirning qaltis sinovlarida o‘zini yo‘qotib qo‘ymaydigan favqulodda mard va botir sarkarda edi. O‘zbekiston hukumati Jaloliddin Manguberdining mo‘g‘ul bosqinchilariga qarshi kurashda ko‘rsatgan mislsiz jasorati, vatanga va o‘z xalqiga sadoqat va cheksiz muhabbatini qadrlash va uning porloq ruhini abadiylashtirish maqsadida “Jaloliddin Manguberdi tavalludining 800 yilligini nishonlash haqida” qaror qabul qildi (1998). Qarorga ko‘ra, uning yurti Xorazmda Jaloliddin Manguberdiga haykal o‘rnatildi, yirik ko‘cha, maydon, jamoa korxonalari va boshqalarga uning nomi qo‘yildi. Jaloliddin Manguberdining harbiy yurishlarida hamroh bo‘lgan tarixchi Nasaviy Jaloliddin Manguberdiga bag‘ishlab “Siyrat as-sulton Jaloliddin Manguberdi” (“Sulton Jaloliddin Manguberdining holati”) nomli asar, Maqsud Shayhzoda esa “Jaloliddin” (1943-yil) dramasini yozgan. Jaloliddin Manguberdi haqida video film, doston, p`esa va boshqalar yaratilgan. 2000-yilning 30-avgustida “Jaloliddin Manguberdi” ordeni ta’sis etilgan.

(Tashriflar: umumiy 8 613, bugungi 1)

7 izoh

  1. Shundin tenggi yo’q, mard, jasur bobokalonimiz bilan ming marta faxrlansak arzidi. Ing achinarlisi shundin buyuk xudoni nazari tushgan odom bir qoroqchilo qo’lindo o’lim topishi .

  2. Yotubedagi yozuv

    Надир Мамаджанов
    Кузларимда ёш билан. Курдим 27 ёшга кириб узбекман деб юрибман жалолиддин мангубердини энди танидим узбекликга лойикмиканман деб уйлаяпман хаеф мендек болага пулни ортидан кувиб кимлигимни хам билмас эканман

  3. Хоразмшох Султон Жалолиддинни тугилганида холи (манг) билан тугилгани учун «Манглиберди», яъни (Оллох)холи билан берди деб аташган. «Мангу» сузи (чигатой-мугул тилидан) Хоразмга мугул истилоларидан кейин кириб келган. Хозирда туркий «манг» сузи лексикондан тушиб колиб, «хол» (форс тилидан) ишлатилади. Хоразмда биз ёшлигимизда хам «манг» сузи ишлатиларди. Хозирда хам куп ерларда одамлар орасида холи билан тугилганлиги учун куйилган Мангли (Менгли)деган исм учрайди. «Хол» сузи ёшлигимизда русча «очко» сузини урнида ишлатиларди. «Пачиз» деган уйинимизда хол (очко)лар ютиб олардик

Izoh qoldiring