Erkin A’zam «Hammasi hayot haqida» ko’rsatuvida.

055    Адабиётнинг бугунги жамиятдаги ўрни ҳақида тўлиб-тошиб сўзламоқ қийиндир-ов. Адабиёт, умуман санъат ҳозирги кунда пул, манфаат дунёсига дуч келиб турибди. Бу балолар аралашган жойда чинакам адабиёту санъатдан сўз юритиш ортиқча.

    Булар ҳам замонга мослашсин. Ана, харидоргир китоблар пештахталарни тўлдирган-ку, демоқ бўлсангиз, каминангиз уларни адабиёт ҳисобламайди-да.  Улар ёзувчилик даъвосида, адабиётга ўхшатиб, аслида бозор илинжида наридан-бери ясаб ташланаётган нимарсалар, холос. Ҳақиқий адабиёт намунаси бундай тезқадам, тезпишар бўлмайди, у дард¬ли сўздан, тоза сўз¬дан дунёга келади. Худо берган куни эмас, Худо ёрлақаган куни!

045

Эркин Аъзам «Ҳаммаси ҳаёт ҳақида» кўрсатувида.
Суҳбатдош — тележурналист Гулшад Ибрагимова.

«O’zbekiston» телеканали, 2014 йил
(Кўрсатувнинг 1 қисми берилмоқда.).

065   Эркин Аъзам 1950 йил 10 августда тоғли Бойсунда туғилган. 1972 йил Тошкент Давлат университети (ҳозир Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факултетини тамомлаган. Республика радиосида муҳаррир, «Гулистон» ва «Ёшлик» журналларида бўлим муҳаррири, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санат нашриётида таҳририят мудири бўлди. 1992—1994 йилларда Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида бош директори ўринбосари. 1995 йилдан «Тафаккур» журнали бош муҳаррири I, II чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати.
«Чироқлар ўчмаган кеча» (1977), «Отойининг тутилган йили» (1981), «Олам ям-яшил» (1984), «Жавоб» (1986), «Байрамдан бошқа кунлар» (1988), «Мир в цветах» (1999), «Пакананинг ошиқ кўнгли» (2001), «Кечикаётган одам» (2002) тўпламлари муаллифи. Ёзувчи асарлари асосида «Чантриморе», «Пиёда», «Дилхирож», «Сув ёқалаб», «Забаржад», «Жаннат қайдадир»“Паризод” ва бир қатор бадиий филмлар суратга олинган. Асарларини руҳан бирлаштириб турадиган жиҳат-инсоний эрк, ҳар қандай зўравонликка мунсабат масаласидир.

Erkin A’zam 1950 yil 10 avgustda tog’li Boysunda tug’ilgan. 1972 yil Toshkent Davlat universiteti (hozir O’zbekiston Milliy Universiteti)ning jurnalistika fakultetini tamomlagan. Respublika radiosida muharrir, «Guliston» va «Yoshlik»  jurnallarida bo’lim muharriri, G’afur G’ulom nomidagi Adabiyot va Sanat nashriyotida tahririyat mudiri bo’ldi. 1992—1994 yillarda O’zbekiston milliy axborot agentligida bosh direktori o’rinbosari. 1995 yildan «Tafakkur» jurnali bosh  muharriri I, II chaqiriq O’zbekiston Oliy Majlisi deputati.
«Chiroqlar o’chmagan kecha» (1977), «Otoyining tutilgan yili» (1981), «Olam yam-yashil» (1984), «Javob» (1986), «Bayramdan boshqa kunlar» (1988), «Mir v svetax» (1999), «Pakananing oshiq ko’ngli» (2001), «Kechikayotgan odam» (2002) to’plamlari  muallifi. Yozuvchi asarlari asosida «Chantrimore», «Piyoda», «Dilxiroj», «Suv yoqalab», «Zabarjad», «Jannat qaydadir»“Parizod” va bir qator badiiy filmlar suratga olingan. Asarlarini ruhan birlashtirib turadigan jihat-insoniy erk, har qanday zo’ravonlikka munsabat masalasidir.

xdk

(Tashriflar: umumiy 256, bugungi 1)

Izoh qoldiring