Xurshid Davron & Bahodir Mamajonov. Kelarmikan

066

    Фарғоналик истеъдодли қўшиқчи Баҳодир Мамажонов китоб ўқийдиган, шеър танлайдиган диди баланд ижодкор. Китобларимдан ўзи танлаган шеърларни ажойиб қўшиқларга айлантирган. У билан танишгач,айни шу шеър танлаш хислатини ҳурмат қилганим учун уч-тўрт қўшиқ матнларини ёзиб берганман. Бу қўшиқларнинг айримлари веб-сайтимиздан ўрин олган. Ҳозиргача Баҳодирнинг қўшиқларини бутун оиламиз билан тинглаймиз..

05

Келармикан— Хуршид Даврон шеъри — Баҳодир Мамажонов ижро этган.
Kelarmikan — Xurshid Davron she’ri — Bahodir Mamajonov ijro etgan.

Хуршид Даврон
КЕЛАРМИКАН

Ойга айтсам,дардларимни айтармикан,
Дардим билиб,суюклигим қайтармикан,
Бу дардларим Бобур ёзган байтлармикан,
Келармикан мени йўқлаб суйган ёрим.

Хазон бўлди узиб қўйган райҳонларим,
Гулзорларим кетди,қолди сайхонларим,
Қолди фақат армонларим,ҳайронларим,
Келармикан мени йўқлаб суйган ёрим.

Кўз ёшларим тўкилдилар шабнам бўлиб,
Шодликларим дилда қолди алам бўлиб,
Боғчаларда булбул сайрар нолам бўлиб,
Келармикан мени сўраб суйган ёрим.

Келармикан,келармикан,суйган ёрим.
Висолини кўрай дея куйган ёрим.

03

(Tashriflar: umumiy 233, bugungi 1)

1 izoh

  1. Мунаввара Ойматова,Таджикистан,г.Худжанд,munaavva@ rambler.ru

    Ажойиб қўшиқ чиқибди.Матнда ҳам зўр!Умуман,Хуршид Давронга катта ташакурлар!Биз тожикистонликлар учун бу саҳифа айни

Izoh qoldiring