Maktub va boshqa qo’shiqlar — Xurshid Davron she’rlari — Bahodir Mamajonov ijro etgan.

045

Мактуб ёздим қаро тунлар
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…

065

Мактуб — Хуршид Даврон шеъри — Баҳодир Мамажонов ижро этган.
Maktub — Xurshid Davron she’ri — Bahodir Mamajonov ijro etgan.

ХУРШИД ДАВРОН ВА БАҲОДИР МАМАЖОНОВ
ҲАМКОРЛИГИДА ЯРАТИЛГАН БОШҚА ҚЎШИҚЛАР
05

Хуршид Даврон
БИР ЧОЛНИ УЧРАТДИМ

Бир чолни учратдим,
Қўли қон эди,
«Нима бўлди?» — дея сўрадим ҳайрон.
«Дўстимни душманга сотгандим…- деди, —
Икки қўлим қондир ўшандан буён».

Бир чолни учратдим,
Тили йўқ эди,
«Нима бўлди?» — дедим ёнига келиб.
Ғўлдираб нимадир деди,хўрланган
Боболар қабрига ишора қилиб.

Бир чолни учратдим,
Кўзи кўр эди,
«Нима бўлди?» — дея сўрадим ҳайрон.
«Хиёнат қилгандим имонга… — деди, —
Ўзимни излайман ўшандан буён».

1982

011

BIR CHOLNI UCHRATDIM

Bir cholni uchratdim,
Qo’li qon edi,
«Nima bo’ldi?» — deya so’radim hayron.
«Do’stimni dushmanga sotgandim…- dedi, —
Ikki qo’lim qondir o’shandan buyon».

Bir cholni uchratdim,
Tili yo’q edi,
«Nima bo’ldi?» — dedim yoniga kelib.
G’o’ldirab nimadir dedi,xo’rlangan
Bobolar qabriga ishora qilib.

Bir cholni uchratdim,
Ko’zi ko’r edi,
«Nima bo’ldi?» — deya so’radim hayron.
«Xiyonat qilgandim imonga… — dedi, —
O’zimni izlayman o’shandan buyon».

1982

011

Қўшиқ Хуршид Давроннинг «Қақнус» китобига кирган «Қумри шеъри асосида яратилган.

077

022

(Tashriflar: umumiy 3 425, bugungi 1)

11 izoh

Izoh qoldiring