Manqurt. Chingiz Aytmatov asari asosida. Turkmamfilm. / Манкурт — Tуркманфильм (1990)

011

«Асрга татигулик кун» романи Чингиз Айтматовнинг жаҳон миқёсидаги шуҳратига янги шуҳрат қўшди. «Асарга татигулик кун» романида акс эттирилган воқеалар, асосан, Бўронли деб ном олган темир йўл бекатидаги миттигина олти-етти оила яшайдиган овулчада рўй беради. Овулча эса Қозоғистоннинг ҳайҳотдек Сариўзак чўлида жойлашган.
Роман композицион ниҳоятда маҳорат билан тузилган. Ундаги воқеалар бутун умр шу Бўронли темир йўл бекатида оддий темирйўлчи бўлиб ишлаган Қозонқопнинг вафоти, уни дафн этиш учун Она Байит қабристон томон йўлга тушиш билан бошланади. Асардаги воқеалар шу манзилга етиб келгунча ўтган вақт ичида содир бўлади. Асарнинг бош қаҳрамони Эдигей Жонгелдин ҳалол меҳнаткаш одам. У урушда қатнашган, уруш қийинчиликларини кўрган. Бўронли бекатида темирйўл ишчиси бўлиб ишлагунча бошидан не-не кўргуликларни ўтказган, барига чидаган. Манқуртлар ҳақидаги ривоят «Асрга татигулик кун» романининг буткул замонавий аҳамиятини белгиловчи энг муҳим қисм ва романнинг буткул ҳужайраларига сингиб кетган етакчи ғоялардан бирининг манбаидир. Ривоятга кўра, қадим замонда Сариўзак ерлари босқинчи жунгарлар томонидан забт этилган. Улар асир олинган ерда жангчиларнинг сочларини тап-тақир қириб, янги сўйилган туя терисидан бошларига қалпоқ кийгизиб, офтоб қизиғида чўлга ҳайдаб қўйганлар. Қийноқ шу қадар ваҳший ва азобли бўлганки, уларнинг кўплари чидамай нобу бўлган. Омон қолганлари эса хотира деган нарсадан маҳрум манқуртга айланган.
Сариўзакнинг ана шундай манқурт йигитларидан бири Жўломон ўтмишини хотиралаш у ёқда турсин, ҳатто ўзини қутқаргани келган туққан волидасини танимайди, на уруғи ва отасининг номини эслайди. Бу етмаганидек, жунгжанглардан бирининг ўргатуви билан ўз онасини отиб ўлдиради.

055

МАНКУРТ, Турция-Ливия, Туркменфильм, 1990, цв., 86 мин. Легенда. По мотивам романа Ч. Айтматова «И дольше века длится день».
В ролях: Тарик Тарджан, Мая-Гозель Аймедова, Йылмаз Дуру, Ходжадурды Нарлиев, Майса Алмазова, Тахыр Нарлиев, Алтын Ходжаева, Керим Аннанов, Хоммат Муллык, Мерген Ниязов, Сапар Одаев, Нурберды Аллабердыев, Мая Нурягдыева, Баба Аннанов.
Режиссер: Ходжакули Нарлиев. Автор сценария: Мария Урматова. Оператор: Нуртай Борбиев. Художник-постановщик: Батыр Бекмурадов. Композитор: Реджеп Реджепов. Звукорежиссер: Юсуп Ягмуров.

055

033

(Tashriflar: umumiy 467, bugungi 1)

Izoh qoldiring