Minorayi Kalon. Buxoro. Aerofotopanorama

Image

Бухородаги Минорайи Калоннинг аэротасвирга олиш билан тайёрланган ушбу видеони томоша қилар экансиз ҳаяжонга тушишингиз табиий. Шундай такрорланмас мўъжизанинг она юртимизда мавжудлигидан ва видеони томоша қилаётганда қушга айланиб парвоз қила бошлашингиздан ҳаяжонга тушасиз. Ҳозирча ҳажмининг катталиги жиҳатидан уни саҳифамизга жойлаштиришнинг иложи йўқ. Кичик ҳажмли видео эса тайёрланиши кутилмоқда. Аммо,биз қуйида жойлаштирган линк (боғлама) орқали уни томоша қилингиз мумкин.

Часть Великого Шёлкового пути и древняя столица ханства, Бухара — один из самых живописных и самых легендарных городов мира. Она неоднократно захватывалась, разрушалась и восстанавливалась снова. А в стенах её многочисленных гаремов кипели нешуточные южные страсти…

Бухара — город-памятник, застывший в прошлом музей под открытым небом. Общее представление о городе можно получить, поднявшись на минарет Калян, расположенный на территории комплекса Пои-Калян. Это — самая выдающаяся, в буквальном и переносном значении этого слова, достопримечательность Бухары. Когда-то минарет в Бухаре служил маяком для подходящих через пустыню караванов. Сохраниться до наших дней ему удалось именно благодаря своему величию. Рассказывают, что когда войска Чингисхана ворвались в город, круша всё на своем пути, у великого полководца, задравшего голову, чтобы осмотреть минарет Калян, слетела шапка. Сказав: «Такой великий, что самого меня заставил шапку снять!», Чингисхан отдал дань его превосходству и не стал разрушать.

МИНОРАИ КАЛОН (Катта минора), Арслонхон минораси — Бухородаги меъморий ёдгорлик. Муҳандис ва меъмор Бақо лойиҳаси асосида Арслонхон қурдирган (1127). Минораи Калон ўрнида аввал ҳам минора бўлган, у қулаб тушгач, ҳозиргиси мустаҳкам қилиб қайта қурилган. Пойдевори тош ва махсус қир қоришмасидан терилган. Ер сатҳидан 9 м чуқур, бал. 50,0 м, курсиси қиррадор, танаси ғўласимон, тепаси гумбазли давра қафаса-кўшк б-н боғланган. Минора юқорига ингичкалашиб боради ва муқарнас б-н тугайди. Қафасасидаги 16 равоқли дарчалар орқали атрофни кузатиш мумкин. Тепага минора ичидаги 104 пилпоя айланма зина орқали чиқилади. Масжиди калон томонидан минорага ўтиладиган кўприкча бўлган. Минораи Калоннинг ўзаги ҳам, безаги ҳам чорси ғишт (27x27x4x5 см) ганчхок лойида терилган. Безак гишти ўрнига қараб турли шаклда, сирти силлиқ пардозланган. Устма-уст жойлашган турли хил ҳандасий шаклдаги бежирим безакли ҳалқалари ғиштин данданалар б-н ҳошияланган. Безаклар орасида тарихий ва диний мазмундаги куфий ёзувлар учрайди. Муқарнас остидаги мовий ранг сиркор ҳалқаларнинг ҳар бири турли хил ҳандасий шаклда безатилган (кейинчалик тўкилиб кетган). Минораи Калон шу турдаги қад. иншоотлар орасида алоҳида ўрин тутади. Шаклларнинг ўзаро монандлиги ва мутаносиблиги. ҳандасий уйғунлик, ажойиб кўрк ва маҳобатлилик Минораи Калонга чинакам гўзаллик бағишлайди. Танаси ва муқарнаслари таъмир этилган (1924). Ер остидаги асоси (курсиси) уста Очил Бобомуродов томонидан очиб таъмирланган (1960). Бухоронинг 2500 йиллиги муносабати б-н Минораи Калонда таъмирлаш ишлари олиб борилди (1997). М.к. Бухоро ш.нинг ноёб ва қўҳна ёдгорликдари қаторидан марказий ўрин эгаллаган.

666

Қуйидаги боғлама орқали тегишли саҳифага ўтинг.

Manba’: AirPano

(Tashriflar: umumiy 413, bugungi 1)

Izoh qoldiring