«Ozod qushlar haqida afsona». Leonardo da Vinchi rivoyati asosida multfilm.

074
Машҳур мусаввир Леонардо да Винчининг адабий ижоди итальян адабиётида ўзига хос ўриннни эгаллайди.Унинг эртаклари,ривоятлари ва масаллари Уйғониш даври маданиятининг энг ёрқин саҳифаси сифатида тан олинган. Бу асарларда Леонардо да Винчи, энг аввало, эзгуликни,инсонийликни, инсон ақлу заковатини ҳар қандай маданий тараққиёт асоси эканини намоён этади.

083

«OZOD QUSHLAR HAQIDA AFSONA»
Leonardo da Vinchi rivoyati asosida
O’zbek tilida — 11 daqiqa.
Ssenariy muallifi — A. Xo’jayev.
Rejisor — B. Salakhutdinov.
«O’zbekkino» Milliy agentligi — «Qoraqalpoqfilm» kinostudiyasi.

04

088

  Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан: Леонардо да Винчи (Leonardo da Vinci, 1452.15.4, Винчи, Флоренция яқинида — 1519.2.5, Турень, Франция) — италиялик рассом, ҳайкалтарош ва олим; Уйғониш даврининг йирик намояндаси. А. Верроккьодан таълим олган (1467— 72). Леонардо да Винчи ўз даврининг инсонпарварлик ғояларига жавоб берадиган мукаммал инсон қиёфасини яратди; илк асарларидаёқ майин нурсоя воситасида шаклнинг оқувчан ҳажмини кўрсатди. Асарларида диний мазмунни хилма-хил инсоний ҳиссиётлар кўзгусига айлантиради. Ҳисобсиз кузатишлари натижаларини турли усулларда бажарилган чизгиларида муҳрлаган. Айниқса, юз ифодасини беришда катта маҳоратга эришди. Баъзан ташқи кўриниш (юздаги зўрға илғаб олинадиган табассум) б-н одамлар чеҳрасини жонлантириб, уларнинг ички дунёси (нозик кўнгил ҳолати)ни ифодалайди: «Мадонна Бенуа» (тахм. 1478), «Қоядаги мадонна» (1483—94, 2-нусхаси 1497—1511), «Махфий кечалар» деворий расми (1495—97), «Ангьяри жанги» (1503—06), «Мона Лиза» («Жоконда» номи б-н машҳур, тахм. 1503), «Иоанн Креститель» (тахм. 1513—17); дунё ҳалокати ифодаланган «Тошқин» расмлар туркуми (тахм. 1514— 16)да табиатнинг даҳшатли офатлари олдида инсоннинг ожизлиги, табиий жараенларнинг такрорланишини аклий тасаввури б-н уйғунлаштиради.
Леонардо да Винчи дунёқарашини ўрганишда унинг ён дафтари ва қўлёзмалари (тахм.7 минг варақ), шогирдларидан Ф. Мельци томонидан унинг ёзмалари асосида тузилган «Рангтасвир ҳақида рисола»си Европа амалиёти ва назариясига таъсир кўрсатган муҳим манбадир.
Меъмор сифатида Леонардо да Винчи «идеал» шаҳар ва гумбазли ибодатхонанинг турли хил лойиҳаларини ишлаб чиқди. Олим ва муҳандис сифатида ўз даври фанининг барча соҳаларини бойитди, айниқса, эътиборни механикага қаратди. Яратишга бўлган эҳтирос уни ўз давридан илгарилаб кетишига олиб келди: ер кавлайдиган машина, учиш аппаратлари, сув ости кемаси, босма, тўқувчилик ва б. дастгоҳлар лойиҳалари шулар жумласидан.

хдк

(Tashriflar: umumiy 497, bugungi 1)

Izoh qoldiring