Rahim Ahmedov. Videofilm.

ahmedov

26 июль — Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллуд топган кун.

Раҳим Аҳмедов –  Ўзбекистон рассомчилик мактаби асосчиларидан биридир.. У «Ўзбекистон халқ рассоми» унвони ва «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Ноёб истеъдод соҳиби, портрет жанрининг моҳир устаси  Раҳим Аҳмедов 1921 йилда Тошкентда туғилган. 1937—1941 йилларда П. Беньков номидаги Республика бадиий ўқув юртида, 1947—1953 йилларда Санкт-Петербургдаги И. Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтида ўқиди.

03

033

АХМЕДОВ Раҳим Аҳмедович (1921 -2008, Тошкент) — рассом. Ўзбекистон халқ рассоми (1961).
Ўзбекистон БА фахрий аъзоси (1997). Тошкент бадиий билим юрти (1937—41) ва Ленинград рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик ин-тида (1947—53) таълим олган. 1953 й.дан Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тида ўқитувчи, 1976 й.дан проф. Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси бошқаруви раиси (1965—84,
1992—94). Раҳим Аҳмедов асарлари чукур психологик ифодалилиги б-н ажралиб туради, уларда ички кечинмалар, ҳис-туйғулар моҳирона ифодаланган. Ижодини асосан портретлар чизиш б-н бошлаган («Қаҳрамон она», 1949, «Чўпон», 1952,«Студент қиз портрети», 1954 ва б.). Рассом яратган портретлар («Она ўйлари»,«Кекса колхозчи портрети», 1956; «Ўзбек қизи портрети», 1958; «Қашқадарслик аёл», 1959; «Меҳнатда ҳам солдат», 1961;«Сурхондарслик аёл», 1962; «Муқимий»,1968; «Ни-гора», 1971; «У. Тансиқбоев»,
1972; «Лола портрети», 1979; «Наби Рахимов», 1983; «Шуҳрат Аббосов», 1987 ва б.) ўзбек тасвирий санъатида портрет жанрининг ривожига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Манзаралар («Баҳор», 1964,
«Наҳор. Оқтош баҳори», 1971 ва б.), на- тюрмортлар («Натюрморт», 1954, «На- тюрморт», 1965 ва б.) ҳам яратган. Турли шароитларда акс эттирилган аёллар об- разлари («Қўшиқ», 1964; «Январь. 1924 йил» ва б.) ҳам жозибалидир. Асарлари Ўзбекистон санъат музейи, Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Шарқ халқлари санъати музейи ва б.да сақланади,шунингдек, 1948 й.дан республика ва халқаро кўргазмаларда намойиш этилади. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967). «Буюк хиз-матлари учун» ордени б-н мукофотланган (1998).
Раҳим Аҳмедов 2008 йилда Тошкент шаҳрида вафот этди.

033

РАҲИМ АҲМЕДОВ АСАРЛАРИДАН НАМУНАЛАР

001

011

022

033

055

056

99

033

(Tashriflar: umumiy 991, bugungi 1)

Izoh qoldiring