Samarqand — Sharq gavhari. Hujjatli film

Ashampoo_Snap_2016.10.15_15h38m58s_003_.png    Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳар камроқдур. Бешинчи иқлимдиндур… Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар. Ҳеч ёғий қаҳр ва ғалаба билан мунга даст топмоғи учун б а л д а и м а ҳ ф у з а дерлар…

09

САМАРҚАНД —  ШАРҚ ГАВҲАРИ
“Ўзбекхроника” студияси маҳсулоти
Режиссёр Э.Довудов
50 дақиқа
2011 йил

«БОБУРНОМА»ДАН
09

Улуғбек мирзонинг иморатларидин Самарқанд қалъасининг ичида мадраса ва хонақоҳдур. Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур, оламда онча улуғ гунбаз йўқ деб нишон берурлар. Яна ушбу мадраса ва хонақоҳга ёвуқ бир яхши ҳаммом солибтур, Мирзо ҳаммомиға машҳурдур, ҳар навъ тошлардин фаршлар қилибтур. Хуросон ва Самарқандта онча ҳаммом маълум эмаским, бўлғай. Яна бу мадрасанинг жанубида бир масжид солибтур, масжиди Муқаттаъ дерлар. Бу жиҳаттин Муқаттаъ дерларким, қитъа-қитъа йиғочларни тарош қилиб, ислимий ва хитоий нақшлар солибтурлар, тамом деворлари ва сақфи ушбу йўсунлуқтур. Бу масжиднинг қибласи била мадраса қибласининг орасида бисёр тафовуттур. Ғолибо бу масжид қибласининг самти мунажжим тарийқи била амал қилибтурлар. Яна бир олий иморати Пуштаи Кўҳак доманасида расаддурким, зич битмакнинг олатидур. Уч ошёнлиқдур. Улуғбек мирзо бу расад била Зичи Кўрагонийни битибтурким, оламда ҳоло бу зич мустаъмалдур. Ўзга зич била кам амал қилурлар. Мундин бурун Зичи Элхоний мустаъмал эдиким, Хожа Пасир Тусий Ҳалокухон замонида Мароғада расад боғлатибтур. Ҳалокухондурким, Элхон ҳам дерлар. Ғолибо оламда етти-секкиз расад беш боғламайдурлар. Ул жумладин бир, Маъмун халифа расад боғлабтурким, Зичи Маъмунийни андин битибтурлар. Бир Батлимус ҳам расад боғлабтур. Яна бир Ҳиндустонда рожа Бикраможит ҳинду замонида Ўжин ва Даҳордаким, Молва мулкидур, ҳоло Мандуға машҳурдур. Яна бир расад қилибтурлар, ҳоло ҳиндуларнинг мустаъмал Ҳиндустонда ул зичдур. Бу расадни боғлағони минг беш юз сексон тўрт йилдур. Бу ул зичларға боқа ноқисроқтур.
Яна пуштаи Кўҳакнинг доманасида ғарб сари боғе солибтур, Боғи Майдонға мавсум. Бу боғнинг ўртасида бир олий иморат қилибтур. Чилсутун дерлар, ду ошёна, сутунлари тамом тошдин. Бу иморатнинг тўрт бурчида тўрт манордек буржлар қўпорибтурларким, юққориға чиқар йўллар бу тўрт бурждиндур. Ўзга тамом ерларда тошдин сутунлардур. Баъзини морпеч хиёра қилибтурлар. Юққориғи ошёнининг тўрт тарафи айвондур, сутунлари тошдин. Ўртаси чордара уйдур. Иморат курсисини тамом тошдин фарш қилибтурлар. Бу имораттин пуштаи Кўҳак сари доманада яна бир боғча солибтур, анда бир улуғ айвон иморат қилибтур, айвоннинг ичида бир улуғ тош тахт қўюбтур, тули тахминан ўн тўрт-ўн беш қари бўлғой, арзи етти-секкиз қари, умқи бир қари. Мундоқ улуғ тошни хейли йироқ йўлдин келтурубтурлар. Ўртасида дарз бўлубтур. Дерларким, ушбу ерда келтиргандин сўнг бу дарз бўлғондур. Ушбу боғчада яна бир чордара солибтур, изораси тамом чиний. Чинийхона дерлар. Хитойдин киши йибориб келтурубтур.
Самарқанднинг қалъасининг ичида яна бир қадимий имораттур, масжиди Лақлақа дерлар. Ул гунбазнинг ўртасида ерга тепсалар тамом гунбаздин лақ-лақ ун келур, ғариб амердур, ҳеч ким мунинг сиррини билмас.
Султон Аҳмад мирзонинг замонида ҳам бек ва бекот қалин боғ ва боғча солдилар, Ул жумладин, Дарвеш Муҳаммад тархоннинг чорбоғича сафолиқ ва ҳаволиқ ва мадди назарлиқ чорбоғ кам бўлғай. Боғи Майдондин қуйироқ, баландининг устида Кулба ўлангига мушриф бир чорбоғ солибтур, тамом бу ўланг оёғ остидадур. Чорбоғда ҳам мартаба-мартаба ерларни сиёқ била тузатиб яхши нарвонлар ва сарв ва сафедорлар тикибтурлар, хейли саромад манзиледур. Айби будурким, улуғ суйи йўқтур.
Самарқанд шаҳри ажаб ороста шаҳредур, бу шаҳрда бир хусусияти борким, ўзга кам шаҳрда андоқ бўлғай. Ҳар ҳирфагарнинг бир бошқа бозори бор, бир-бирларига махлут эмастур, тавр расмедур. Хўб нонволиқлари ва ошпазлиқлари бордур. Оламда яхши коғаз Самарқанддин чиқар, Жувози коғазлар суйи тамом Конигилдин келадур. Конигил Сиёҳоб ёқасидадурким, бу қора сувни Обираҳмат ҳам дерлар.
Самарқанднинг яна бир матои қирмизи маҳмалдурким, атроф ва жавонибқа элтарлар.
Гирдо-гирдида яхши ўланглари бор. Бир машҳур ўланг Конигил ўлангидур. Самарқанд шаҳридин шарқ тарафидадур, бир нима шимолға мойил, бир шаръий бўлғой. Қора сувким, Обираҳмат ҳам дерлар. Конигилнинг ўртасидин оқар, етти-секкиз тегирмон суйи бўлғой. Бу сувнинг атрофи тамом обгирдур. Баъзи дерларким, бу ўлангиинг асли оти Кони обгир экандур, вале тарихларда тамом Конигил битирлар , хейле яхши ўлангдур. Самарқанднинг салотини ҳамиша бу ўлангни қўруқ қилурлар. Ҳар йил бу ўлангга чиқиб бир ой, икки ой ўлтурурлар. Бу ўлангдин юқкорроқ шарқи жануб сари яна бир ўланг воқе бўлубтур: Хон юртиға мавсум. Самарқанднинг шарқидур. Самарқандтин бир йиғоч бўлғай. Бу қора сув анинг ораси била ўтуб, Конигил борур. Хон юртида бу қора сув андоқ юққоридин эврулуб келибтурким, ичида бир ўрду тушгунча ер бўлғай. Чиқар ери хейли тор воқе бўлубтур. Бу ернинг сирфасини кўзлаб, Самарқанд муҳосарасида неча маҳал мунда ўлтурулуб эди. Яна бир ўланг Бўдана қўруғидур. Дилкушо боғи била Самарқанд орасида воқе бўлубтур. Яна бир Кўли мағок ўлангидур, Самарқандтин икки шаъриға ёвушқай, ғарб саридур, бир нима шимолға мойил. Бу ҳам тавр ўлангедур. Бир ёнида бир улуғ кўл воқе бўлубтур, бу жиҳаттин кўли Мағок ўланги дерлар. Самарқанд муҳосарасида мен хон юртида ўлтурғонда бу ўлангда Султон Али мирзо ўлтуруб эди. Яна бир Қулба ўлангидур, бу мухтасарроқ ўлангдур. Шимоли Қулба кенти ва Кўҳак дарёси, жануби Боғи Майдон ва Дарвеш Муҳаммад тархоннинг чорбоғи, шарқи Пуштаи Кўҳак…

09

(Tashriflar: umumiy 60, bugungi 1)

Izoh qoldiring