«Shashmaqom». Badiiy-musiqiy film.

07«SHASHMAQOM» — «ШАШМАҚОМ»
 Badiiy-musiqiy film. «O’zbektelefilm» mahsuloti. Rejisyor Toshxo‘ja Akromov.
 Бадиий-мусиқий филм.» Ўзбектелефилм» маҳсулоти.  Режисёр Тошхўжа Акромов.

Шашмақом ўзбек мусиқий маданиятида беқиёс ўринга эга ва халқимиз мусиқий меросининг асосини ташкил этади. Унинг таркибида 250га яқин мушкулот (чолғу) ва наср (ашула) йўллари бўлиб, буларнинг барчаси аниқ лад ва услублар асосида бир-бирига боғлангандир. Шашмақом таркибида ўзига хос шаклдаги йирик туркумлар бўлиб,улар Бузрук, Рост, Наво, Дугох, Сегох, Ироқ деб номланади. Буларнинг ҳар бири 20тадан 45 тагача катта ва кичик ҳажмдаги мақом йўлларидан иборатдир. Шашмақомдаги ҳар бир туркум якка куй ва ашулалар тарзида созанда, хонанда ва дасталар томонидан ижро этилган ва ҳозир ҳам ижро этилади. Мақомларнинг ҳар бири икки бўлимдан иборат бўлиб, улар чолғу ва ашула бўлимларга ажралади.

 

045

(Tashriflar: umumiy 1 680, bugungi 1)

Izoh qoldiring