Ulu Ozanlar — Fuzuli

003

Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий Шарқнинг машҳур шоири, озарбайжон халқининг буюк мутафаккиридир. Фузулийнинг отаси Сулаймоннинг бир вақтлар Озарбайжоннинг Араш деган жойидан Карбалога кўчиб бориб қолганини нақл қиладилар. Фузулий 1498 йилда Ироқнинг Карбало шаҳрида туғилган. Фузулий дастлаб мактабда, кейин эса мадрасада (Бағдодда) таълим олди, тарих, медитсина, астрономия, геометрия, логика ва бошқа фанлар билан шуғулланган. Мактаб ёшидаёқ шеър ёзишни машқ қила бошлаган Фузулий моҳир ва жўшқин лирик шоир бўлиб етишди. Шоирнинг номи буюк Навоий номи билан ҳамиша ёнма-ён келган, девони асрлар оша Навоийники билан бир қаторда мактаб-мадрасаларда ўқитиб келинган.

09

09

07Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (1498 — 1556) Шарқнинг машҳур шоири, озарбайжон халқининг буюк мутафаккиридир. Фузулийнинг отаси Сулаймоннинг бир вақтлар Озарбайжоннинг Араш деган жойидан Карбалога кўчиб бориб қолганини нақл қиладилар. Фузулий 1498 йилда Ироқнинг Карбало шаҳрида туғилган. Фузулий дастлаб мактабда, кейин эса мадрасада (Бағдодда) таълим олди, тарих, медитсина, астрономия, геометрия, логика ва бошқа фанлар билан шуғулланган. Мактаб ёшидаёқ шеър ёзишни машқ қила бошлаган Фузулий моҳир ва жўшқин лирик шоир бўлиб етишди. Шоирнинг номи буюк Навоий номи билан ҳамиша ёнма-ён келган, девони асрлар оша Навоийники билан бир қаторда мактаб-мадрасаларда ўқитиб келинган.
  Дарвоқе, унинг ўз устози Ҳабибийнинг қизини яхши кўриб қолганини, унга атаб шеърлар ёзганини нақл қиладилар. Шоир 1556 йилда вабо касалидан вафот этган. Унинг ўғли Фазлий тахаллуси билан шеърлар ёзганлиги ҳам маълум. Шоир бир шеърида уч тил — турк, араб, форс тилларининг шуҳратини ўз асарлари билан оламга ёйган уч буюк даҳони: Абу Нувос, Низомий ва Навоийни тилга олган. Фузулий ғазалга алоҳида ихлос ва муҳаббат билан қаради, уни истеъдодга мезон деб билди.

Ғазалдур сафобахши аҳли назар,
Ғазалдур гули бўстони ҳунар
Ғазал билдирур шоирнинг қудратин,
Ғазал орттирур нозиминг шуҳратин,

— деб ёзган эди шоир. Фузулийнинг жуда кўп ғазаллари, шу жумладан

Шифойи васл қадрин, ҳажр ила бемор ўландин сўр,
Зулоли завқ-шавқин ташнаи дийдор ўландан сўр

—  мисралари билан бошланувчи ғазали машҳур. Фузулий ХВИ аср туркий шеъриятида ўзига хос ўринга эга бўлган забардаст лирик шоирдир.
  Шоир вафотининг 400 йиллиги муносабати билан 1958 йили девони, 1968 йилда Холид Расул ташаббуси билан икки жилдлик асарлари нашр этилган.
Асарлари: «Лайлову Мажнун» (1537, туркий тилдаги достон), «Ҳафт жом» «Анисул қалб» («Қалб дўсти»), «Матлаъ ул-этиқод» («Эътиқоднинг бошланмаси»), «Ринду зоҳид» каби фалсафий достонлар, «Сиххат ва мараз», «Бангу Бода» («Наша ва май»), «Суҳбат ул-асмор» («Мевалар суҳбати») каби мажозий асарлар, «Шикоятнома» (насрий асар) ва бошқ.

09

07Muhammad Sulaymon o‘g‘li Fuzuliy (1498 — 1556) Sharqning mashhur shoiri, ozarbayjon xalqining buyuk mutafakkiridir. Fuzuliyning otasi Sulaymonning bir vaqtlar Ozarbayjonning Arash degan joyidan Karbaloga ko‘chib borib qolganini naql qiladilar. Fuzuliy 1498 yilda Iroqning Karbalo shahrida tug‘ilgan. Fuzuliy dastlab maktabda, keyin esa madrasada (Bag‘dodda) ta’lim oldi, tarix, meditsina, astronomiya, geometriya, logika va boshqa fanlar bilan shug‘ullangan. Maktab yoshidayoq she’r yozishni mashq qila boshlagan Fuzuliy mohir va jo‘shqin lirik shoir bo‘lib yetishdi. Shoirning nomi buyuk Navoiy nomi bilan hamisha yonma-yon kelgan, devoni asrlar osha Navoiyniki bilan bir qatorda maktab-madrasalarda o‘qitib kelingan.
Darvoqe, uning o‘z ustozi Habibiyning qizini yaxshi ko‘rib qolganini, unga atab she’rlar yozganini naql qiladilar. Shoir 1556 yilda vabo kasalidan vafot etgan. Uning o‘g‘li Fazliy taxallusi bilan she’rlar yozganligi ham ma’lum. Shoir bir she’rida uch til — turk, arab, fors tillarining shuhratini o‘z asarlari bilan olamga yoygan uch buyuk dahoni: Abu Nuvos, Nizomiy va Navoiyni tilga olgan. Fuzuliy g‘azalga alohida ixlos va muhabbat bilan qaradi, uni iste’dodga mezon deb bildi.

G’azaldur safobaxshi ahli nazar,
G’azaldur guli bo‘stoni hunar
G’azal bildirur shoirning qudratin,
G’azal orttirur noziming shuhratin,

— deb yozgan edi shoir. Fuzuliyning juda ko‘p g‘azallari, shu jumladan

Shifoyi vasl qadrin, hajr ila bemor o‘landin so‘r,
Zuloli zavq-shavqin tashnai diydor o‘landan so‘r

— misralari bilan boshlanuvchi g‘azali mashhur. Fuzuliy XVI asr turkiy she’riyatida o‘ziga xos o‘ringa ega bo‘lgan zabardast lirik shoirdir.
Shoir vafotining 400 yilligi munosabati bilan 1958 yili devoni, 1968 yilda Xolid Rasul tashabbusi bilan ikki jildlik asarlari nashr etilgan.

Asarlari: «Laylovu Majnun» (1537, turkiy tildagi doston), «Haft jom» «Anisul qalb» («Qalb do‘sti»), «Matla’ ul-etiqod» («E’tiqodning boshlanmasi»), «Rindu zohid» kabi falsafiy dostonlar, «Sixxat va maraz», «Bangu Boda» («Nasha va may»), «Suhbat ul-asmor» («Mevalar suhbati») kabi majoziy asarlar, «Shikoyatnoma» (nasriy asar) va boshq.

090

(Tashriflar: umumiy 259, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring