Xurshid Davron. Alg’ul & Abdug’afur Rasulov. Alg’ul yulduzi — iztirob ramzi

Ashampoo_Snap_2017.07.28_15h06m29s_005_.png27 октябрь — Мирзо Улуғбек хотираси куни

   Хуршид Давроннинг “Алғул” трагедиясида фалсафий мулоҳаза, воқеа-қаҳрамонларни қиёслаш, узлуксиз ривожланиб, бир-бирини тўлдириб бораётган фикр таянч нуқта вазифасини ўтайди. Драматург асарида рамз, қиёс, ўхшатиш кўп.  “Алғул” матнига қулоқ тутсангиз қаердандир “Чўли ироқ”, “Тановар”, “Сегоҳ” сингари куйлар борлиғингизни сеҳрлаётгандай бўлади. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Bolaligim & Abdug’afur Rasulov. Ijodiy o’zlik sari

001

8 январь — Атоқли ёзувчи ва шоир Анвар Обиджон таваллуд топган шоир

Анвар ака билан  «Ёш гвардия» нашриётида узоқ йиллар  (бир бўлимда, бир хонада) бирга  ишлаганмиз. Ўша пайтлар нашриётнинг деворий газетасига ажойиб шоир дўстимиз Муҳаммаджон Раҳмон Анвар акага бағишлаб бир ҳазил шеър ёзганини эслайман (Афсуски, дастлабки икки сатри ёдимда қолган):

Келиб Олтиариқдан
Ёзар олти жанрда…
Davomini o'qish

Isajon Sulton. O’rmondagi kulba

022
Ичимдаги сурур қайдан пайдо бўлганини билмасдим. Бу ўрмон менга ёқар, кечагина минг хил ташвиш билан пешона тириштириб юрган бўлсам, энди ҳаммасини унутгандек, хаёлимга «Қара-я, ўрмон жонга роҳат бахш этаркан-ку» деган ўй ортидан «Нима бўлганда ҳам инсон табиатнинг фарзанди, бағрига тортаверади-да» дегандай «жиддий фикр»лар ҳам келмоқда эди. Davomini o'qish

Barmoqdagi muhr.Taniqli adabiyotshunos olim Abdug’afur Rasulov bilan suhbat.

037
1 июль – Адабиётшунос олим Абдуғафур Расулов таваллуд топган кун.

Олимнинг ҳаёти ва турмуш тарзини бир-икки оғиз сўз билан ифодалаб бўлса, қани. Илмнинг сабрни синайдиган, тоқатни ҳам толдирадиган машаққатли йўлини игна билан қудуқ қазишга қиёс этади. Балки, шу тўғридир дейману гоҳида олим қудуқ қазиш учун ишлатиладиган игнанинг тор тешигидан ўтишига ҳам тўғри келиши ҳақида ўйлаб қоламан. Davomini o'qish

Oydin Hojiyeva. She’rlar va suhbat

Ashampoo_Snap_2017.01.05_22h07m03s_001_.png22 апрел — Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева таваллуди куни.

   Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева ўзининг нафис ва майин шеърлари, туғёнли достонлари билан китобхонларга яхши таниш. Унинг асарларида жўшқин ёшлик ҳис-туйғулари, она юртимиз, гўзал табиат манзаралари, аёл қалби туғёнлари ўзининг ёрқин ифодасини топган.  Бугун — туғилган кунида шеърият ихлосмандлари номидан Ойдин опани чин юракдан табриклаймиз,узоқ умр,қаламларига қувват тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Abdug’afur Rasulov. Tunda chaqnagan yulduz.

027

   Ойбекнинг «Қутулуғ қон» романи ҳақиқий миллий асардир. Асар матни семантик нуқталарга, семиологик маъно қатламларига эга. Муҳими шундаки, «Қутлуғ қон» Ойбек ижодининг марказини ташкил қилади. Ойбекнинг ёзувчи-олим сифатидаги маҳорати, борлиғи, қарашлари «Қутулуғ қон» ва «Навоий» романида ўзининг бус-бутун ифодасини топган. Davomini o'qish