Blez Paskal. Ishq-muhabbatga oid mulohazalar & Hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.01.09_17h02m03s_009_.png 19  июнь — Машҳур француз олими ва файласуфи Блез Паскаль таваллуд топган кун

  Муҳаббат ва иззатталаблик — бошқа кўплаб ҳис-туйғулар тажассуми ҳисобланувчи икки асосий инсоний ҳис-туйғу. Бу туйғулар хилма-хил эканидан қатъий назар кўпчиликнинг эътирофича, уларни боғловчи-туташтирувчи хоссалар мавжуд. Аслида эса, улар, аксинча, ўзаро кушанда, ёв бўлмаган тақдирда ҳам бир-бирини заифлаштиради… Davomini o'qish

Fyodor Dostoyevskiy. Kulguli odamning tushi. Audiohikoya & Vladimir Solovyov. Dostoyevskiy xotirasi

Ashampoo_Snap_2017.09.04_19h38m07s_001_.png   Достоевский оддий романнавис, салоҳиятли ва тафаккури теран адибгина эмас. Унинг бу таърифлар доирасига сиғмайдиган алоҳида фазилати бор эди ва айни фазилати билан бошқалардан алоҳида ажралиб турарди, айни шу фазилат бошқаларга кўрсатган таъсири негизини ташкил қилади. Буни исботлайдиган далиллар бисёр. Davomini o'qish

Yo’ldosh Eshbek. She’rlar & Abduhamid Pardayev. Tongni uyg’otgan shoir

1 сентябрь — Шоир Йўлдош Эшбек туғилган кун

Олдингиздан икки йўл чиқди, дейлик. Ўнгга дегани – илҳом бўлди. Бу – оддий одамларга узатилган ички илҳом. Ижодкор илҳомида эса ҳол ва маъно бирлашади. Ижодкорнинг ички олами фаоллашади, тезлашади, хуш туйғулар лаззати тиғизлашади, фикр ва маънолар қуйилади, ижодкор тоқат қилиб бўлмас гўзал ҳолга кириб қолади. Ва анормал ҳолда нормал ва ҳатто комил бир ишни адо этади. Бу ҳолатни сўфийнинг жазба ҳолига ўхшатиш мумкин. Илҳом, ишқ, жазба жўш уриб инсон кўнглида кучайганда, оромбахш азоблар ёки азоббахш оромлар орқали чўққига кўтарилади (Йўлдош Эшбекнинг «Илҳом нима?» саволига берган жавоби). Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Hayrat ul-abror. Abduhamid Pardayev she’riy tabdili & Dilnavoz Yusupova. “Hayratu-l-abror” dostonining g‘oyaviy-badiiy xususiyatlari

Ashampoo_Snap_2017.03.15_18h14m31s_001_.png   Ушбу саҳифада Ҳазрат Алишер Навоий «Хамса»сидаги биринчи достон “Ҳайрату-л-аброр” («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши»)нинг аслияти билан насрий баёни ва илк марта тақдим этилаётган Абдуҳамид Пардаев томонидан амалга оширилган достоннинг шеърий табдили билан танишишингиз, уларни мутолаа қилишингиз мумкин. Дилнавоз Юсупованинг достонининг ғоявий-бадиий хусусиятларига бағишланган мақоласи эса сизга кўмакчи бўлишига ишонамиз. Davomini o'qish

Musofirlik iztiroblari. Iosif Brodskiy bilan suhbat

09   …Сиёсатга нисбатан адабиёт катта таъсир кучига эга: адабиёт “шунчаки санъат” эмас, адабиёт халқ онгига жуда ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Башарти, инсониятнинг жониворлардан бирон-бир фарқи бўлса, бу фарқнинг биринчиси — тил, инсоннинг сўзлашув қобилияти, иккинчиси эса – шеърият. Шеърият, ўз навбатида, тилнинг олий кўриниши, шеърият – биологик тур сифатидаги тараққиётимиз воситаси, унинг антропологик мақсади. Бинобарин, кимки шеъриятни, бадиий адабиётни “санъат” ҳисобласа, инсониятга, энг аввало ўзига нисбатан жиноят содир этган бўлади. Davomini o'qish

Lev Tolstoyning podshohga maktubi & Lev Tolstoy. Iqrornoma

07    Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев мазкур мактубни, янглишмасам, қисман таржима қилиб, уни дастлаб Лев Толстой тўғрисидаги “Танҳолик” ҳикоясида келтиради. Бу ҳикоя дастлаб “Ёзувчи” газетасида 1998 йилда эълон қилинган. Мактубнинг нисбатан тўлароқ шаклини кейинги йили “Тафаккур” журналининг 1-2-сонларида эълон қилинган “Жамиятнинг мақсади” мақоласида келтиради (Мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish