Xurshid Davron she’rlari fransuz tilida & Kourchid Dawron. Poemes

Ashampoo_Snap_2017.07.15_18h09m16s_006_.png     1988 йилнинг баҳори  бўлса керак, Ҳамид Исмоил Парижда нашр этиладиган «Action Poetique» журналининг мутасаддилари Анри Делуй (Henri Deluy) ва Жан-Пьер Балпе (Jean-Pierre Balpe) билан Ўзбекистонга келишган эди. Улар ўзбек шоирларини таржима қилишдан аввал Ўзбекистон ҳаёти билан танишишни мақсад қилиб,Тошкент ва Самарқандда бўлишди. Самарқанд сафарида мен ҳам уларга ҳамроҳлик қилдим. Самарқандда бизни таниқли фарангшунос олим Муҳаммаджон Холбеков кутиб олиб,меҳмонларни бирга шаҳар айлантирган эдик. Davomini o'qish

Rauf Parfi. «Iymon asiri» kitobidan she’rlar & Abdulhamid Ismoil. Kitobga so’zboshi & Rauf Parfi. Saylanma

003  27 сентябр — Устоз Рауф Парфи туғилган кун

Тўйга тугун билан келгандек, мен ҳам жичча улушимни қўшай. Кўп йиллар аввал Рауф Парфининг асарлари Ўзбекистонда таъқиқ остидалигида Муҳаммад Салиҳ унинг «Имон асири» шеърий китобини чет элда чиқармоқчи бўлиб унга сўз боши ёзишни мендан сўраган эди. Мана ўша китобдан Рауф ака ҳақидаги сўзбоши. Davomini o'qish

Abdulhamid Ismoil. Jinlar bazmi yoxud katta o’yin. Roman

Ashampoo_Snap_2017.11.05_00h00m48s_006_.png  Ўша йил куз ўзгача чиройда келди. Шаҳар кезиб Кўкчадаги янги тушган трамвай бекатидан ҳувиллаган кўчалар бўйлаб уйга қайтасанми, Самарқанд Дарвозадаги синчу гувала деворлар ортига кўз қирини ташлайсанми, толиқиб ўз боғингга чиқасанми – кўк осмон остида алвон-алвонранглар. Сарғишу-қизғиш барглар негадир бу кузак қовжирамай, шоху-бутоқлардан узилмасдан, гўёки мусаффо ва осуда ҳавода қишларга довур ялт-ялт ҳилпирагусидек. Шундай эса-да, силжимас ҳаводаю қартайган ушуқ қуёшда аллақандай ҳазинлигу аччиқлик, кўзга бўлмаса-да, димоққа сезиларди. Узоқларда ёқилган чўпу хазоннинг элас-элас исимиди бу тахирлик… Davomini o'qish

Abdulhamid Ismoil. Qoshi yosinmu deyin…

09   Хорижда, кўклам ёмғирларидан бири уриб турган пайтда автобус пойлаб, ўзимча Навоийнинг «Қоши ёсинму дейин…» ғазалини хиргойи қилаётган эдим, узоқдан, ҳўл ҳавони баттар палағдалаб, ибодатхона соатининг саҳарги бонги эшитилди. Беихтиёр уни муаззиннинг овозига чоғиштирдим ва бехосдан, туғилганимда қулоғимга айтилган азоннинг давомидек, ичимда Қуръони Каримнинг қалби бўлмиш «Ёсин» сураси қанот ёйа бошлади. Davomini o'qish

Federiko Garsia Lorka. She’rlar

0015 июн — Федерико Гарсиа Лорка таваллуд топган кун

    Менга ўхшаб рус тилидан бошқа тилни билмаганларни Федерико Лорка шеърияти билан илк бор таништирган таниқли таржимон Анатолий Гелескул шоир ҳаёти ва шеъриятига бағишлаган мақолаларининг бирида шундай ёзади: “Лорканинг хоки туроби қаердалигини ҳеч ким билмайди. Davomini o'qish

Cho’lponning «Uyqu» she’ridagi bir so’z: «olos»mi, «alas»mi, «olis»mi, «olov»mi yoki boshqa so’zmi?

08

   Икки китобда икки хил ёзилган. 1991 йилда чоп этилган «Яна олдим созимни» (Тўпловчилар: Н.Каримов,Ш. Турдиев. Масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи О.Шарафиддинов) тўпламида «олос» деб ёзилган. 1993 йилда нашр этилган Чўлпоннинг 3 жилдлигининг 1 томида «алас» деб келтирилган. Хуллас чалкашлик. Бу шеър илк марта эълон қилинган китобни кўришга эса имкониятим йўқ. Шеърни аниқроғи сўзни шоирнинг 1922 -26 йиллар оралиғида босилган «Уйғониш», «Булоқлар», «Тонг сирлари» китобидан кўриш керак. Davomini o'qish

Abdulhamid Ismoil bilan yangi romani haqida suhbat

ҳамид исмоил

    Қайта қуриш йилларида бошқа ёзувчилар қатори мен ҳам КГБ архивлари билан танишиш имкониятига эга бўлдим, гапнинг индаллоси, қўлимда етарлигидан ортиқ материаллар бор эди. Қодирий таъбирича, бир қиш ўтириб, қиссани қоғозга тушириш қолганди, холос. Лекин бу ҳужжатли роман эмас, балки Амирий, Нодира, Увайсий, Гулханий исмлари билан боғлиқ Қўқон, Хива, Бухоро сарой маданиятларию Қодирий, Фитрат, Чўлпон ва Усмон Носир яшаган ўтган асрнинг 30-йиллар даврлари чамбарчас боғланган бир асар бўлиб қолди. Шу билан бирга, бу роман нафақат ўзбеклар, балки руслар, поляклар, яҳудийлар, афғонлар, инглизлар, татарлар ва кўплаб бошқа халқлар ҳақидаги бир асардир. Davomini o'qish

Abdulhamid Ismoil. «Jinlar bazmi». Romanning dastlabki bobi.

jinlar

Таниқли ўзбек ëзувчиси Ҳамид Исмоиловнинг “Жинлар базми” романиниг илк боблари муаллифнинг Интернетдаги саҳифасида эълон қилина бошланди. Хозир Лондонда истиқомат қилаëтган ëзувчи Ҳамид Исмоиловнинг Озодлик мухбирига билдиришича, янги роман 1938 йили отиб ўлдирилган ўзбек ëзувчиси Абдулла Қодирийнинг сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилади. Davomini o'qish

Abdulhamid Ismoil. Gitara. Hikoya

04

    Раҳмоннинг ичига кириб борган эканмиз, унда бошқа Раҳмон – марҳум шоир Шавкат Раҳмоннинг Хуан Рамон Хименесу  Гарсиа Лоркаю, Рафаел Алберти шеъриятидан таржималарига ихлосмандлик борлигини ҳам айтмасак бўлмас. Davomini o'qish