Abdulla Jabbor. Men bilgan va bilmagan Mashrab & Ko’zgu parchalari

002Наманганлик шоир ва драматург Абдулла Жаббор ажойиб инсон, зукко ва нозиктаъб ижодкор, ёшларга меҳрибон устоз эди. Уларни ўқувчилик йилларимдан бери биламан. Абдулла Жаббор бошлиқ хонадон водийлик кўплаб ижодкор ёшларнинг ўзига хос “қароргоҳ”ига айланганди. Бу масканда ўтказиладиган латиф давра суҳбатлари унча-мунча катта тадбирлар, назму наво кечаларидан аъло эди, десам нотўғри бўлмаса керак. Ёш қаламкашларга ота-онадек бўлиб қолган устоз Абдулла Жаббор ва Дилором оя (шоира Дилором Эргашева) уларнинг ҳар қадамини кузатиб бориш, ўрни келганда, рағбатлантириб, кўмак беришга шай турарди. Энди у кунларни “ўтган замон”да эслаётган бўлсак-да, яна давом этишидан умидланамиз. Davomini o'qish