Dante. Ilohiy komediya. Do’zax & Rustam Ibragimbekov. Dantening «Ilohiy komediya»sida timsollar talqini

Ashampoo_Snap_2017.09.09_16h31m55s_002_.png   Эътиборингизга ҳавола этилаётган кичик тадқиқотда улуғ итальян адиби Данте Алигьери (1265-1321) қаламига мансуб “Илоҳий комедия” достонининг “Дўзах” кантикасидаги образлар турли жиҳатларга кўра таҳлил этилган.Шунингдек, саҳифада «Илоҳий комедия»нинг Абдулла Орипов таржимасида мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Qaldirg’ochning ko’z yoshlari & Shoir haqida & Yam-yashil qushlar

Ashampoo_Snap_2017.07.18_13h04m15s_001_.png20 июль — Шоир Эшқобил Шукурни 55 ёши билан қутлаймиз

Эшқобил Шукурнинг шеърлари баҳона шоир қисмати ҳақида ёзган атоқли шоир Шавкат Раҳмоннинг сўзи бундан 28 йилча аввал «Шарқ юлдузи» журналида (12/1986) босилган эди. Орада ўтган вақт Шавкат Раҳмоннинг ёш ижодкор дўстининг интилишнинг софлиги ва мустақиллигини маъқуллаб, унга билдирган ишончи асосли бўлганини кўрсатди. Шу ўринда Шавкат Раҳмоннинг 1995 йили чоп этилган бир суҳбатда Эшқобил Шукур авлодига мансуб ва улардан кейин адабиётга кирган 5 шоир ҳақида гапириб, уларга ишонишини айтар экан, шундай таъкидлаган эди Davomini o'qish

Jovli Xushboq. Abdulla Oripov bilan tungi suhbat

Ashampoo_Snap_2017.07.06_15h02m28s_001_.png    Суҳбатимиз чексиз-чегарасиз эди гўё. Кейинги эллик-олтмиш йиллар давомида босиб ўтилган йўл, ижод, ҳаёт машаққатлари, нурли ва фарахбахш кунлар хусусида ёниб, ҳаяжон билан сўзлар эди Абдулла ака. Гурунгимиз мавзуси тугул ҳудуди ҳам тизгинсиз эди. Буёғи Америкаю Туркия, уёғи Қозоғистону Тожикистонда кетган расмий ва ижодий учрашувларгача гапириб олар эди. Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. She’rlar & Abdulla Oripov. Sharqqa maftun shoir

Ashampoo_Snap_2016.06.03_02h01m35s_002_.png6 июн — Буюк рус шоири Александр Пушкин таваллуд топган кун

    Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзбек маданий-адабий ҳаётининг таркибий қисмига айланиб кетган бўлиб, адиб асарлари бир неча авлод таржимонлар томонидан қайта-қайта таржима қилиниб келинмоқда.  Усмон Носир таржимасидаги «Боғчасарой фонтани» достони, Жамол Камол таржимасидаги «Моцарт ва Сальери» драматик достони, Ойбек таржимасидаги «Евгений Онегин» шеърий романи ҳамон ўзбек китобхони томонидан севиб ўқилмоқда.
Davomini o'qish

Botir Zokirov. Majnun monologi & Xurshid Davron. Buyuk muhabbatdan yaralgan qo’shiq

055    26 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган кун

    Ботирнинг ўзи Мажнун эди. Бекорга бу қўшиқни айтмаган. У тўққизинчи синфда ўқиётганида бир қизни яхши кўриб қолган эди. Исми Фарангис эди. Қиз ҳам Ботирни яхши кўрарди. Ўзаро мактублар ёзишарди. Аммо, қизнинг ота-оналари уларнинг яқин бўлишларига кескин қаршилик кўрсатишди. Аммо, Ботир ҳам, Фарангис ҳам ҳеч қачон бир-бирларини унитишмади. «Мажнун» қўшиғи ана шу айрилиқ туфайли Ботир юрагида куну тун яшаган изтиробу қайғунинг инъикоси эди… Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Tarjimalar

Ashampoo_Snap_2016.11.09_17h43m29s_005_.png      Абдулла Орипов таржималари ҳақида гап кетганда, албатта, биринчи навбатда, Дантенинг «Илоҳий комедияси» тилга олинади. Устоз шоирнинг таржима хазинаси эса жуда улкан ва сабоқлидир. Бугун ана шу хазинадан жой олган айрим таржималарни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. Abdulla Oripov she’riyatning o’ziga xos xususiyatlari

Ashampoo_Snap_2016.11.16_15h39m06s_002_.png21 март — устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун

     Темур каби соҳиби замонлар қиличи етмаган ерларни қалам билан олишга Алишерни қодир қилган қудрат шеъриятдир. Шеъриятни “онажоним” деб улуғлаган ва чиндан ҳам шеъриятга фидойи фарзанд бўлган Абдулла Ориповнинг шеъри кириб келмаган биронта хонадон Ўзбекистонда топилмаса керак. Davomini o'qish

Bir yil oldin ustoz Abdulla Oripov tavalludining 75 yilligini nishonlagan edik. Uchrashuvdan video va fotoreportaj

Ashampoo_Snap_2016.03.24_23h15m40s_001_.png    Бир йил олдин: 2016 йил 24 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 75 йиллигига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтган эди. Унда шоирлар ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар,  Ўзбекистон Миллий университети талабалари ва Тошкент шаҳри коллежлари ўкувчилари иштирок этиб, устоз шоирни муборак ёшини қутлаган эдилар.  Абдулла Орипов туғилгани куни арафасида  тақдим этилаётган саҳифада профессор Қозоқбой Йўлдошев маърузаси, Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим,  Хуршид Даврон қутловлари ва учрашув сўнгида устоз шоирнинг ўз шеърларини ўқигани акс этган видеолар, учрашувдан тайёрланган фото репортаж билан танишинг. Davomini o'qish

Boqijon To’xliev. «Men — shoirman»

Ashampoo_Snap_2016.11.06_18h51m50s_002_.png    Ҳозирги адабий жараёнда иштирок этаётган адибларимиз оз эмас. Уларнинг барчаси қадим ва бой адабий анъаналаримизни янги бир тарихий шароитда, мустақиллигимиз ардоғида давом эттирмоқда. Ифтихор билан айта оламизки, уларнинг сони кўп. Сайфи Саройи тили билан айтганда, «аларнинг уш бири» Абдулла Ориповдир. Davomini o'qish

Ustoz Abdulla Oripovni yod etib & El suygan adib: Abdulla Oripov. Hujjatli film (2001)

Ashampoo_Snap_2016.11.16_15h39m06s_002_.png    Дарвозадан Абдулла Қаҳҳор кўринди. Уни танимасликнинг иложи йўқ эди. Қаҳҳор ёшлар билан бирга ўтирмади. Оёқ устида сўрашди, икки оғиз гаплашди, сўнг бурилиб ўз уйи томон йўналаркан, бир дамгина тўхтаб ортига қаради. Davomini o'qish