Xurshid Davron. Uxlaganlar, uyg’oning! Xotirot she’rlari.

2233

   Хуршид Даврон ижодини кузатган одам унинг умумий “ватан”га интилиш урф бўлган шўро даврида ўзининг миллати ва ватани тарихига кўп мурожаат қилгани, гоҳо ундан фахрланган бўлса, кўпроқ қайғуриб, ёзғирганига гувоҳ бўлади. Шоир миллати ва ватанини севгани учун унинг тарихини кўп куйлагани, шубҳасиз. Davomini o'qish

Yunus Maqsudiy. Qodiriy,Cho’lpon va boshqalar.

07 1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг  улуғ зиёлилари қатл этилган  эди

     Абдулла Қодирий ҳар йили, ёзнинг айни пишиқчилик палласида диний арбоб, арабшунос Заҳриддин Аълам, бедилшунос Аловиддин махсум, навоийшунос Нодирхон махсум ва кекса авлодга мансуб бўлган шоирлардан Тавалло, Хислат, Мискин, Тошқин ва шу каби яқин биродарларини меҳмонга чақириб тарих, тиббиёт, мантиққа оид масалалар ҳақида суҳбатлашардилар. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Qodiriyning so’nggi iltijosi.

002   Миролим Миркомилов, одатдагидек, ёз ойларини оиласи билан Бўзсув бўйидаги боғида, қиш кунларини эса шаҳар ҳовлисида ўтказарди. 1938 йилнинг эрта кузида оила аъзолари шаҳар ҳовлисига кўчиб ўтган, ҳали мева-чевалар охиригача йиғиб олинмаганлиги учун боғ ҳовлида танҳо ўзи қолган эди…
Davomini o'qish

“Qora tun kafan tutar…” (Abdurauf Fitratning o’limi va unga aytilgan Rauf Parfining uch she’ri talqini)

Ashampoo_Snap_2017.09.23_16h03m09s_002_.png80 йил аввал — 1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг  улуғ зиёлилари қатл этилган  эди

  Туркистон жадидларининг отаси муфти Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг Қаршида (1919, 25 март) ўлдирилганидан 19 йил ўтиб  фитнаи қаттол тузуми  ундан-да ваҳшийроқ  қатли омни амалга оширди. 1938 йилнинг октябри бошида Туркистоннинг улуғ фарзандлари Фитрат, Чўлпон, Қодирий қаторида ўнлаб  жадидчилар  бир тунда қатл этилди. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. 20-yillar felyetonlari & Abdulla Qodiriy. Diyori bakr & To’la asarlar to’plami. 6 jildlik 1-jild

03 Абдулла Қодирийнинг 1917 й. Октябр тўнтаришидан кейинги фаолияти асосан матбуот билан боғланган. Унинг 1919—25 й.лар оралиғида ёзган мақолалари сони 300 атрофида. Адибнинг публицистик чиқишлари аввало ўша даврнинг тарихий ҳужжати, замонасининг солномасидир. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. 3-qismli radiospektakl & Umarali Normatov. «O’tgan kunlar» va qo’rquv saltanati

07«Ўтган кунлар», бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг ишқий саргузаштлари, фожиаси жуда катта маҳорат билан тасвир этилган. Асардаги ишқий саргузаштлар китобхонни ҳаяжонга солади, Отабек билан Кумушнинг гўзал бахтини барбод этган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни — Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Davomini o'qish

Naim Karimov. Abdulla Qodiriy qayerda o’qigan? & Abdulla Qodiriy va Xolid Said.

09    Ҳар бир ёзувчининг шаклланишида унинг қандай тарихий, илмий ва адабий-бадиий манбалардан озиқлангани муҳим аҳамиятга эга. Пировардида ёзувчи асарлари қимматини белгиловчи шу жараён асосан ўрта ва олий ўқув юртларидаги таҳсил мавсумида кечади. Аммо шундай фавқулодда истеъдод эгалари ҳам бўладики, улар бирор мактаб ёки дорилфунун кўчасидан ўтмай туриб ҳам, хусусий мутолаа йўли билан катта ва бой билим хазинасига эга бўладилар. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. 20-yillar maqolalari & Abdulla Qodiriy. Diyori bakr & To’la asarlar to’plami. 6 jildlik 1-jild

09Абдулла Қодирий шўро ҳокимиятининг дастлабки йилларида нафақат ўзбек адабиётидаги биринчи роман «Ўтган кунлар» ни яратди, шу билан бирга журналист сифатида кўплаб публицистик ва ҳажвий асарлар ёзди. Буюк адиб таваллудининг 120 йиллиги нишонланаётган кунларда унинг айни шу йўналишда қолдирган меросига диққатни қаратишимиз бениҳоя ибратлидир. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. Mehrobdan chayon & Odil Yoqubov. Abdulla Qodiriyni o’qiganda

<Ashampoo_Snap_2018.04.09_16h43m59s_003_.png
10 апрель — Абдулла Қодирий туғилган кун.

     Ўсиб-улғайиб китобга ташналигим, ишқим, меҳр-муҳаббатим ўсиб борган сари «Абдулла Қодирий…», «Ўтган кунлар…», «Меҳробдан чаён…» деган гаплар қулоғимга тез-тез чалинадиган бўлди…

Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. Roman, film, serial, spektakl

Ashampoo_Snap_2018.04.09_15h55m15s_002_.png10 апрель — Абдулла Қодирий туғилганн кун.

Ёзғучидан: Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз. Davomini o'qish