Xayriddin Sultonov. Ra’no gulining suvi. Hikoya & Radiospektakl

05Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига

   Бу бадиий лавҳани «ҳужжатли ҳикоя» деб атамоқчиман. Лекин ундаги барча воқеа-ҳодисаларнинг юз фоиз ҳақиқат эканига кафолат беролмайман. Бироқ, айни пайтда, ҳар қандай бадиий тўқиманинг ёки қўполроқ айтганда, ҳар қандай уйдирманинг ҳам юз фоиз ёлғон эканига тўла кафолат бермоқ мушкул. Бадиий ижодда эса — боз устига… Бас, шундай экан, гап яна ўша эски муаммога — ишонтира билиш санъатига келиб тўхтайди.

Davomini o'qish

Habibulla Qodiriy. «Otam haqida» kitobidan yangi lavhalar va kitobning to’liq nusxasi.

00310  апрел — Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги

    Отага фарзанд Ҳабибулла Қодирийдай бўлсин, деб юраман. Ҳабибулла Қодирийдай фидокор ва жонкуяр бўлсин. Ота изидан борган оғмас одимлари бу дунёда ҳеч нарса ўз-ўзидан ва тасодифан рўй бермаслигини, юлдузлар кўкда ҳамон боқийлигини кўрсатди. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. So’zni qanday tejash kerak & A.P.Chexov. Xameleon (Buqalamun). Abdulla Qodiriy tarjimasi

03  10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ

    Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish

Shodmon Vohidov. Hakimxon to’ra va uning «Muntaxab at-tavorix» asari & Enver Xurshut. Abdulla Qodiriy va tarixchi Hakimxon to’ra

065    Ҳакимхон таниқли саййидлар ва хонлар авлодига мансуб оилада 1217/1802-03 таваллуд топган. У она томонидан Қўқон ҳокими Норбўтабийга (1770-1798) набира ва унинг вориси Олимхонга (1798-1810) жиян эди. У ёшлигида Қўқоннинг бўлғуси ҳокими Муҳаммадалихон (тав.1806 й. Ҳукмронлиги 1822-1842) билан бирга тарбияланади. Муҳаммадҳакимхоннинг бобоси Ҳакимхонтўра ўша даврнинг таниқли шахсларидан ҳисобланарди. Davomini o'qish

Yunus Maqsudiy. Qodiriy,Cho’lpon va boshqalar.

07 1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг  улуғ зиёлилари қатл этилган  эди

     Абдулла Қодирий ҳар йили, ёзнинг айни пишиқчилик палласида диний арбоб, арабшунос Заҳриддин Аълам, бедилшунос Аловиддин махсум, навоийшунос Нодирхон махсум ва кекса авлодга мансуб бўлган шоирлардан Тавалло, Хислат, Мискин, Тошқин ва шу каби яқин биродарларини меҳмонга чақириб тарих, тиббиёт, мантиққа оид масалалар ҳақида суҳбатлашардилар. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Qodiriyning so’nggi iltijosi.

002   Миролим Миркомилов, одатдагидек, ёз ойларини оиласи билан Бўзсув бўйидаги боғида, қиш кунларини эса шаҳар ҳовлисида ўтказарди. 1938 йилнинг эрта кузида оила аъзолари шаҳар ҳовлисига кўчиб ўтган, ҳали мева-чевалар охиригача йиғиб олинмаганлиги учун боғ ҳовлида танҳо ўзи қолган эди…
Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. 20-yillar felyetonlari & Abdulla Qodiriy. Diyori bakr & To’la asarlar to’plami. 6 jildlik 1-jild

03 Абдулла Қодирийнинг 1917 й. Октябр тўнтаришидан кейинги фаолияти асосан матбуот билан боғланган. Унинг 1919—25 й.лар оралиғида ёзган мақолалари сони 300 атрофида. Адибнинг публицистик чиқишлари аввало ўша даврнинг тарихий ҳужжати, замонасининг солномасидир. Davomini o'qish

Naim Karimov. Abdulla Qodiriy qayerda o’qigan? & Abdulla Qodiriy va Xolid Said.

09    Ҳар бир ёзувчининг шаклланишида унинг қандай тарихий, илмий ва адабий-бадиий манбалардан озиқлангани муҳим аҳамиятга эга. Пировардида ёзувчи асарлари қимматини белгиловчи шу жараён асосан ўрта ва олий ўқув юртларидаги таҳсил мавсумида кечади. Аммо шундай фавқулодда истеъдод эгалари ҳам бўладики, улар бирор мактаб ёки дорилфунун кўчасидан ўтмай туриб ҳам, хусусий мутолаа йўли билан катта ва бой билим хазинасига эга бўладилар. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. 20-yillar maqolalari & Abdulla Qodiriy. Diyori bakr & To’la asarlar to’plami. 6 jildlik 1-jild

09Абдулла Қодирий шўро ҳокимиятининг дастлабки йилларида нафақат ўзбек адабиётидаги биринчи роман «Ўтган кунлар» ни яратди, шу билан бирга журналист сифатида кўплаб публицистик ва ҳажвий асарлар ёзди. Буюк адиб таваллудининг 120 йиллиги нишонланаётган кунларда унинг айни шу йўналишда қолдирган меросига диққатни қаратишимиз бениҳоя ибратлидир. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. Mehrobdan chayon & Odil Yoqubov. Abdulla Qodiriyni o’qiganda

<Ashampoo_Snap_2018.04.09_16h43m59s_003_.png
10 апрель — Абдулла Қодирий туғилган кун.

     Ўсиб-улғайиб китобга ташналигим, ишқим, меҳр-муҳаббатим ўсиб борган сари «Абдулла Қодирий…», «Ўтган кунлар…», «Меҳробдан чаён…» деган гаплар қулоғимга тез-тез чалинадиган бўлди…

Davomini o'qish

Abdulhamid Ismoil. Jinlar bazmi yoxud katta o’yin. Roman

Ashampoo_Snap_2017.11.05_00h00m48s_006_.png  Ўша йил куз ўзгача чиройда келди. Шаҳар кезиб Кўкчадаги янги тушган трамвай бекатидан ҳувиллаган кўчалар бўйлаб уйга қайтасанми, Самарқанд Дарвозадаги синчу гувала деворлар ортига кўз қирини ташлайсанми, толиқиб ўз боғингга чиқасанми – кўк осмон остида алвон-алвонранглар. Сарғишу-қизғиш барглар негадир бу кузак қовжирамай, шоху-бутоқлардан узилмасдан, гўёки мусаффо ва осуда ҳавода қишларга довур ялт-ялт ҳилпирагусидек. Шундай эса-да, силжимас ҳаводаю қартайган ушуқ қуёшда аллақандай ҳазинлигу аччиқлик, кўзга бўлмаса-да, димоққа сезиларди. Узоқларда ёқилган чўпу хазоннинг элас-элас исимиди бу тахирлик… Davomini o'qish