Abdulla Ulug’ov. Afsonalarning badiiy talqini & Odil Hotamov. Ona bug’u keltirgan beshik & Chingiz Aytmatov asarlaridagi rivoyatlar asosida multfilmlar

05Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги олдидан

Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема”, “Асрга татигулик кун”, “Қиёмат”, “Тоғлар қулаётган замон (“Абадий қаллиқ”) тилга олинганида улардаги афсоналар эсга тушади. Аниқроғи, ушбу афсоналар мазкур асарларининг мазмун-моҳиятига сингдириб юборилган. Бугунги кун кишилари тақдири асос қилиб олинган айни асарларда афсона, ривоятлар сюжетнинг муҳим тармоғига айланиб, уқубат, изтиробга тўла ҳозирги ҳаёт хусусида ўйлантиради. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Vatan haqida yetti rivoyat & Abdulla Ulug’ov. Vatanga muhabbatdan paydo & Bobolar mozori. Afzal Rafiqov o’qigan.

0_1ba63d_7d8dd778_orig.png   Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Ватан ҳақидаги шеърларида ўзининг оғриқли кечинмаларини ифодалайди. Улар ҳаётга кенг миқёсдан қараб, “Ватан”, “миллат” тушунчасини теран ҳис қиладиган зиёли инсоннинг ўйлари бўлиб кўринади. “Ватан ҳақида етти ривоят” туркумида ҳам шоир ижодига хос шу хусусият кўринади. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Qaldirg’ochning ko’z yoshlari & Shoir haqida & Yam-yashil qushlar

Ashampoo_Snap_2017.07.18_13h04m15s_001_.png20 июль — Шоир Эшқобил Шукурни 55 ёши билан қутлаймиз

Эшқобил Шукурнинг шеърлари баҳона шоир қисмати ҳақида ёзган атоқли шоир Шавкат Раҳмоннинг сўзи бундан 28 йилча аввал «Шарқ юлдузи» журналида (12/1986) босилган эди. Орада ўтган вақт Шавкат Раҳмоннинг ёш ижодкор дўстининг интилишнинг софлиги ва мустақиллигини маъқуллаб, унга билдирган ишончи асосли бўлганини кўрсатди. Шу ўринда Шавкат Раҳмоннинг 1995 йили чоп этилган бир суҳбатда Эшқобил Шукур авлодига мансуб ва улардан кейин адабиётга кирган 5 шоир ҳақида гапириб, уларга ишонишини айтар экан, шундай таъкидлаган эди Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Qulay & Isajon Sulton, Abdulla Ulug’ov, Abdulla Chinmirzayev hikoya haqida

005     У ҳозир тирик бўлса-ю, лекин кўзлари кўрмай қолган, кимдир ўқиб бераётган ёки қулоғи эшитмаётган-у, бошқа бир кимдир ҳаракатлар билан тушунтираётган ё ҳаммасидан бенасиб – бу дунёдан ўтиб кетган, тириклик дарёси қуриб, ҳаёт боғи вайрон бўлган эса-да – барибир ич-ичимдан, у мендан хафа эмасдай, ҳа, ёздингми, михладингми ишқилиб, таги тешикмасми, дегандай бўлаверади ва шунинг учун ҳам уни сизга таништиришни истадим. Davomini o'qish

Nodir Normatov, Abdulla Ulug’ov. Biz izlayotgan hikmatlar

045     «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти ёзувчи Нодир Норматовни 65 ёши билан чин дилдан қутлайди!

Абдулла Улуғов:  Aйрим ижодкорлар ёзганларини қайта тузатмаслигини айтади. Лев Толстой эса: “Тузатмасдан ёзаман, деган хаёлни миядан чиқариб ташлаш керак. Уч-тўрт марта қайта ёзиш – бу ҳам кам”, дейди. Нодир Норматов: Бундай қолип, андоза адабиётда, ижодда доим ҳам қўл келавермайди. Баъзи ёзувчиларда бундай таҳрирлар миясида, хаёлида рўй беради, яъни, обдон пишитиб олиш, пухталаш деганлари… Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. So’zlarning kuylarida ko’ringan shoir.

091    Шоирлар наслнинг жавҳари, миллатнинг таянчи, элнинг обрўси, юртнинг шарафи, даврнинг кўзгусидир. Уларнинг сўзи атомдан зўр қувватга эга бўлади. Шоирига қараб , элни тасаввур қилса бўлади. Элига боқиб, шоирига баҳо бериш эса ҳақиқатга жуда мос келади. Эшқобил Шукурнинг ижоди миллионлаб кишиларнинг қалбидан жой олгани шундан далолат беради. Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. Vatanga muhabbatdan paydo…

Ashampoo_Snap_2018.03.06_18h55m23s_002_.png   Хуршид Давроннинг шеърлари, қиссалари унинг юрт тарихини юракдан ҳис қилишини намоён этади. У ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кунини одамлар тўғри тасаввур этиши, ҳар бир киши юрти равнақи учун чин дилдан фидойи бўлишини истайди. Шоир Ватан тўғрисидаги шеърларида чинакамига дилини очади, ўзини ўйлантирган муаммоларни инсоннинг асл қиёфасини кўрсатадиган маънавият билан боғлайди. Шоирнинг ижоди худди шу жиҳати билан эътиборни тортади. Davomini o'qish

Taqdimot: Abdulla Ulug’ov. Qalb qandili.

01

Abdulla Ulug’ov. Qalb qandili: adabiy-tanqidiy maqolalar. Adabiy portret. Adabiy-tanqidiy ocherk. Toshkent.,Akademnashr. 2013. — 288 bet / Абдулла Улуғов. Қалб қандили: адабий-танқидий мақолалар. Адабий портрет. Адабий-танқидий очерк. Тошкент.,Akademnashr. 2013. — 288 бет. ISBN 978-9943-4118-1-4

Адабиётшунос Абдулла Улуғовнинг ушбу китобга жамланган мақолаларида истеъдодли ижодкорларнинг шеърлари,одам ва олам ҳақидаги фикрлари таҳлил этилади. Истеъдоднинг бошқалардан фарқи, тўғрироғи, устунлиги шундаки, у кўпчилик пайқамаган муаммоларни, бошқалар сезмаган оқибатни кўра билади. Davomini o'qish