Abduqayum Yo’ldoshev. Yetim so’z

08

    Ана Сўзнинг кучи. Адашмасам, орадан икки ойлар ўтиб кетди-ёв. Шубҳасиз, анави юм-юмалоқлигига қарамасдан серҳаракат, одамга бурни устидаги кўзойнаги оша боладек беғубор табассум билан қарайдиган тиниб-тинчимас директорга мақола мойдай ёқиб тушган-у, у ҳечдан кўра кеч қабилида бизга раҳматнома ёинки миннатдорчилик мактуби ёзиб юборган. Жамоаси номидан, албатта. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Vido ziyofati.

07у
Зиёфатни қолдиришнинг иложи бўлмади, бордик. Дастурхон атрофида йигирма чоғли талаба.
Аввалига қандайдир ўнғайсизлик, ноқулайлик бордай эди. Устига-устак, нечукдир ҳеч кимдан сўрамасданоқ жўрабошиликни зиммасига олган Нодир дастлабки кириш сўзидаёқ қовун туширди. Яъни, у салом-алигу “Хуш келибсизлар”дан сўнг ўзича гапни айлантираман деган ўйда ногаҳон:
— У дунёда юрганларнинг жойлари жаннатнинг тўридан бўлсин, — деб юборди. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Bizning uyga kelgan yozuvchi.

03
Икки юз-уч юз саҳифали қўлёзманинг устига “роман” деб ёзиб қўйган билан роман бўлаверадими? Узундан-узоқ бир кечмишни анчайин жўнгина ёзиб чиққан ёки тарихан бирор даврни олиб, “қош-кўзи”ни адабийлаштириб қайта ҳикоя қилиб берган “роман”лар ҳақиқатан ҳам кўпайиб кетди. Нима ҳам дердингиз, Худо инсофини берсин, холос! Davomini o'qish

Yozmaslikning iloji qolmaganida (Yozuvchi Abduqayum Yo’ldoshev bilan suhbat).

09
28 февраль — ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев туғилган кун

  Мен  учун ёзишнинг биринчи шарти – қаламга олинажак воқеа ўзимни ҳаяжонлантирган бўлиши шарт. Бусиз мумкин эмас (мен учун, ҳар қалай). Ҳаяжон қанчалик кучли ва самимий бўлса, асар ҳам шунчалик яхши чиқади (ёзиш азоби – бу энди бошқа масала). Воқеа фақат “калла”да эмас, юракда ҳам пишганида, сал лофи билан айтадиган бўлсак, ёзмасликнинг иложи қолмаганида столга ўтиришга ҳаракат қиламан. Ана шунда, Абдулла Қаҳҳор топиб айтганидек, қаҳрамонлар ўз айтар сўзларини қулоқларингиз тагида шивирлаб туради, воқеалар силсиласи эса шундоқина кўз олдингизда туради: уларни қоғозга туширишга улгурсангиз бас… Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Uch hikoya.

765

29 феврал – Истеъдодли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдош таваллуд топган кун.

Абдуқаюм дўстим, бу йил 29 февралнинг йўқлигини эътиборга олиб,  туғилган кунингиз билан бугун — 28 февраль куни  табриклашга «мажбурман». Ёзган асарларингиз кўпчиликнинг эътиборини қозониб бораётганидан қувониб, сиз ҳақингизда гап кетса «Бирга ишлаганман» деб мақтаниб қўяман. Сизга ижодий ютуқлар тилайман,янги асарларингизни кўпчилик қаторида интиқлик билан кутаман. Ёшингизга ёш қўшилиб бораверсин! Davomini o'qish

Sadullo Quronov. Teorema.

003
Икки ойча аввал  «Jahon adabiyoti» журналида (2012 ,9-сон)  эълон қилиниши билан кўпчиликнинг диққатини тортган истаъдодли адиб Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Пуанкаре» ҳикоясини сизга тақдим этган эдик (Ҳикоя билан мана бу саҳифада танишинг). Ҳикоя интернет тизимидаги ўзбек адабиёти билан боғлиқ саҳифаларда ҳам қизғин баҳсу мунозарага сабаб бўлди. Адабиётшунос олим Садулло Қуронов мазкур ҳикоя хусусида биринчилардан бўлиб ўз мулоҳазаларини билдирган эди. Дастлаб қатра-қатра бўлиб кўринган фикрлар бугун кичик,аммо яхлит бир шаклдаги мақолага айланди. Бугун эса худди тадқиқ объекти бўлмиш ҳикоя каби мураккаб,аммо изчил фикрлардан иборат мақолани сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad & Abduqayum Yo’ldoshev. Ma’naviy tarsaki og’rig’i

xurshid

    Ёдингизда бордир, “Ҳуррият” газетасида сўров ўтказганингизда, ХХ аср ўзбек адабиётининг энг яхши асари сифатида “Ўткан кунлар” тилга олинганди. Бу нимадан далолат беради? Наҳотки кейинги етмиш йил ичида Абдулла Қодирий даҳосига тенг ижодкор дунёга келмади? Ё ўзбек адабиёти “Ўткан кунлар” даражасидан юқорига кўтарила олмадими? Davomini o'qish