Xurshid Davron. Navoiynoma. IX. ‘Xamsa’ orzusi & «Xamsa» dostonlari asosida 2 spektakl & Abduqodir Hayitmetov: «Xamsa» yaratilish jarayoni

09_.png9 февраль — Ҳазрат Мир Алишер Навоий туғилган куннинг 578 йиллиги

    Алишер Навоий «Хамса»сииинг яратилиш жараёни жаҳон адабиёти тараққиётидаги энг ёрқин саҳифалардан биридир. Абулқосим Фирдавсий шоҳ асари «Шоҳнома»ни, Низомий Ганжавий «Хамса»сини 30 йил давомида, И. Гёте «Фауст» трагедиясини умр бўйи (1773— 1832) ёзган бўлсалар, Навоий ўз «Хамса»сининг биринчи достони «Ҳайратул-аброр»га 1483 йилда киришиб, охирги достони — «Садди Искандарий»ни 1485 йилда ёзиб тугаллади ва асарнинг охирида бутун «Хамса»ни ёзишга ҳаммаси бўлиб умуман икки йил вақти кетганини қайд этди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. X. ‘Xamsa’ dostonlari & A. Hayitmetov: «Xamsa» va davr & A. Abdug’afurov. Buyuk beshlik saboqlari

10_.png    Навоий поэтик ижодининг юксак чўққисини, шубҳасиз, унинг «Хамса»га кирган достонлари ташкил этадb. «Хамса» достонларининг вужудга келиши ўзбек адабиёти тарихида энг катта ва энг улуғ воқеа бўлди. «Хамса» орқали Навоий ўзбек халқининг эпик даҳосини ёзма адабиётда биринчи бўлиб кенг ва тўла намойиш қилди. «Хамса» туфайли ўзбек адабиёти жаҳон адабиётида энг юқори ўринлардан бирини эгаллади. Унинг автори эса буюк достончилар Гомер, Фирдавсий, Данте, Низомий даражасига кўтарилди. Davomini o'qish

Izzat Sulton. Navoiy haqida ikki maqola & Asarlar. 1-jild

Ashampoo_Snap_2018.03.10_18h29m18s_006_.png 16 июль — Йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон таваллуд топган кун

Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати, йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон (1910 –2001) ўзининг сермаҳсул ижоди билан ўзбек маданияти хазинасига муносиб ҳисса қўшган ижодкордир. Davomini o'qish

Abduqodir Hayitmetov. «Xamsa» haqida ikki maqola & Abduqodir Hayitmetov — navoiyshunos olim

07427 май — Адабиётшунос олим Абдуқодир Ҳайитметов таваллудининг 90 йиллиги.

    Ўзбек мумтоз адабиётининг тадқиқ этилиши минг йиллик тарихга эга бўлса-да, ХХ асрнинг бошларига келиб, уни илмий ўрганишга, қўлёзма ва босма матнлар асосида ўзбек адабиёти тарихини яратишга жиддий киришилди. Абдурауф Фитрат, О.Шарафиддинов, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймонов, Ойбек, Н.Маллаев, Шайхзода ва Иззат Султонлар бу борада қатор тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Булардан кейинги адабиётимиз тарихини ўрганишда, хусусан, навоийшунослик ривожига катта ҳисса қўшган олимлар ичида Абдуқодир Ҳайитметовнинг ўрни ўзига хосдир. Davomini o'qish

Ubaydiy (Ubaydullaхон). She’rlar

081  Убайдуллахон ҳам ўз даври ҳукмдорларидан Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон, Бобур мирзо  каби муттасил ижод билан шуғулланиб «Убайдий», «Қул Убайдий», тахаллусларини қўллар эди. Убайдийнинг ўзбек, форс ва араб тилидаги шеърларидан иборат уч девони бир муқова ичига жойлаштирилган. Бу уч тилдаги девоннинг ягона қўлёзма нусхаси 1583 йилда Мир Ҳусайн ал-Ҳусайний томонидан кўчирилган бўлиб, котиб уни «Куллиёт» деб атаган. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Oldinga undashmi yoki…

022
Абдуқодир Ҳайитметовнинг “Навоий энциклопедияси”ни яратиш ғояси асосчиси ва ташаббускори бўлганлигини ким инкор этаётир? Ҳеч ким. Бунақа ишга уриниш бир ёнда турсин, хаёлга борган кишининг ўзи йўқ – тополмайсиз уни. Модомики, шундай экан, А.Ҳайитметовнинг бундан қарийб ўттиз йил муқаддам “Навоий энциклопедияси” учун асосан материаллар жамлаш ва уларни жойлаштириш принципларига бағишлаб ёзилган мақоласини ўз ниятига мослаб, айрим муҳим жойларини тубдан ўзгартириб, яъни бузиб нашр эттиришдан муддао нима? Davomini o'qish

Abduqodir Hayitmetov. Yasha,Turon! & Nodir lahzalar.

0927 май — атоқли адабиётшунос олим Абдуқодир Ҳайитметов таваллуд топган кун

Орадан йиллар ўтди. Институтни ҳам тамомладик. 60-йилларнинг ўрталари. Салқин ёз кунларининг бирида нонуштадан сўнг ишга отландим. Катта кўча йўлагидан автобус бекати томон борарканман, кўчанинг нариги томонидан тўриқ от қўшилган бир резинка ғилдиракли бўш аравани илдам ҳайдаб, Қўйлиқ томон кетаётган, тўладан келган, таниш башара одамни кўрдим. Кимгадир ўхшатдим. Яхши эслолмадим. Davomini o'qish

Abduqodir Hayitmetov. Nodir lahzalar.

0188
Ғафур Ғуломнинг сўнгги давр ижодидан менинг энг севиб ўқиганим, қайта-қайта ўқиганим “Менинг ўғригина болам” ҳикояси десам, хато бўлмайди. Унда инсонгарчилик ғояси шароит тақозоси билан ўғирлик йўлига кирган йигит ва раҳмдил уй эгаси тимсоллари соф ўзбекона тушунча ҳамда услуб орқали яхши тасвирлаб берилган.
Мен бу ҳикояни газетада босилиб чиққан куни кечроқ — уйқуга ётиш олдидан ўқиганман. Ўқиб бўлгач, ҳаяжоним ичимга сиғмай, ухлашга ҳозирлик кўраётган барча оила аъзоларимизни тўплаб, уни ўзим ўқиб берган эдим.

Davomini o'qish