Abduvali Qutbiddin. She’rlar & Ibrohim G‘afurov. Tafakkur shakllari

Ashampoo_Snap_2017.10.25_18h09m35s_002_b.png     Абдували сўзни чин бозингар каби ўйнатади. Сўз шеърнинг тасвир предметига айланади. Сўз бадиий тасвирнинг чинакам манбаи. Сўз — образ. Бу имажинизм-ку дейишингиз мумкин. Ҳа, таъбир кўтарса, имажинизм. Davomini o'qish

Yorqin shoir Abduvali Qutbiddin vafot etdi

0122Бугун — 8 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир Абдували Қутбиддин 59 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Қадрдон укам, Аллоҳ яхши амалларингизни ўзингизга ҳамроҳ айласин. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. She’rlar & «Nayson» va «Xayol kechasi» to’plamlari

Ashampoo_Snap_2017.01.18_14h53m39s_004_.png    Абдували Қутбиддиннинг илк тўплами “Найсон”га сўз боши ёзган устоз шоир Рауф Парфининг эътирофича:”Абдували шеърияти дунёни образли идрок этишнинг ажойиб намунасидир.У борлиқни яланғоч тасаввур қила олмайди. Қалбига ҳар бир лаҳзани, воқеа ва ҳодисани ҳис қилиб, камалакдек жило беради. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin: Muhabbatdan-da kuchli tuyg’u bor & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

045     Айни пайтда бутун ер юзида ақл бовар қилмас руҳий, маънавий, ижтимоий, иқтисодий зиддиятлар бор шидцдати билан қалқиб чиққан. Эндиликда дунёни фақат раҳм-шафқат ва муҳаббат қутқариши мумкин. Худди шунингдек, кўнгилни ҳам шеър эмас, раҳм ва муҳаббат туйғуси юксалтира олади. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. Anbar in’om etar senga chechaklar

007

    Абдували Қутбиддин оламни тасвирлар орқали илғаб, унинг жилвагар манзараларини чизишга интилади. Шу боис шоирнинг шеърий ифода услуби – фалсафий мушоҳада, метаморфозаларга уланиб товланади, ўқувчини сирли ва сеҳрли маъво сари парвоз қилишга чорлайди. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. She’rlar

007

Абдували Қутбиддин иқтидорли, нозиктаъб ва юксак дидли ижодкор. Унинг тўпламларига кирган шеърларида бир томондан янгича ифода ва оҳанглар намоён бўлса,иккинчи томондан миллий руҳ асосига қурилганлиги билан ажралиб туради. Шоирнинг шеърларида дунё ўткинчи, ҳамма вақт ҳамма нарса ўтади-кетади, аммо поклик, муҳаббат, яхшилик, меҳр каби буюк туйғулар қолади, деган хулоса балқиб туради. Davomini o'qish

Ay Tsin (Ai Qing). She’rlar

0665

  Ай  Тсин ўз даври ва мамлакатининг буюк шоири эди, айтишларича унга ҳатто шеър ёзишни беҳад севган Хитойнинг олий раҳбари Мао  Зедун ҳам зимдан ҳасад кўзи билан боққан. Яна айтадиларки, вақт ўтиб айни шу қаҳрли ҳасад шоир ижодига нисбатан аёвсиз қатағонга айланди. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. Uchar gilamga aylantirsam yetti olamni.

055
20 июн — Шоир Абдували Қутбиддин таваллуди куни

Истеъдодли шоир Абдували Қутбиддин  оламни тасвирлар орқали илғаб, унинг жилвагар манзараларини чизишга интилади. Шу боис шоирнинг шеърий ифода услуби – фалсафий мушоҳада, метаморфозаларга уланиб товланади, ўқувчини сирли ва сеҳрли маъво сари парвоз қилишга чорлайди. Davomini o'qish

Xursandbek To’liboyev. «Men eskirdim…» yoxud bir she’r tahlili.

025
Абдували Қутбиддин – соф ўзбекча куйлайди. Унинг шеърларида миллат дарди, орзуси ва армони, истак-интилишлари теран ифода этилади. Ўтган йили нашрдан чиққан “Бор” номли китобида битта шеър эътиборимни тортди. “Мен эскирдим…” сатрлари билан бошланувчи ихчамгина шеърдаги шоирнинг руҳоний кайфияти – жамият ва тузумнинг издан чиққанлигини баралла ўзида сингдира олганлигида қабариб кўринади. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. Yangi «Bor» kitobidan she’rlar.

023     Абдували Қутбиддиннинг далли жунун, ғаройиб афсун булоқларидан сув ичган ман­зумаларидан иборат янги «Бор» китоби, ўзига хос  сайланмаси ҳам кўнглингизга беғубор фараҳлар индиражак, деган умиддамиз.  Унинг янги китобини сизга тақдим этиш билан бирга куни-кеча туғилган кунини нишонлаган севимли шоиримизга янги ижодий ютуқлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. Xayol kechasi


Менинг назаримда биздан кейин адабиётга кириб келган авлод вакиллари орасида энг иқтидорлиси Абдували Қутбиддин бўлса керак. Унинг қалами шеъриятимизга янги сеҳрли оҳанглар ва янги рангин манзаралар олиб кирди. Бу унинг биринчи шеърий тўпламидаёқ назарга ташланган эди. Сўнгги йилларда мен бу тўпламга кирган шеърларни бир неча марта ўқиб чиқдим. Бир неча марта ўқишимнинг сабаби битта: бу оҳанглар ва бу ранглар мени қўйиб юбормасди, очиқроғи, мен уларни бир пасда соғина бошлардим.  Бугун нашр этилганига 18 йил бўлган,аммо эскирмаган китобчадаги шеърларни сизга тақдим этгим келди.  Davomini o'qish