14 iyun — Sharqning beqiyos bulbuli Ahmad Zohir tavallud topgan kun.

090

   ЗОҲИР (Зойир) Аҳмад (1946.6.14,Афғонистон, Лағмон вилояти — 1979.6.14, Кобул) — афғон хонандаси, бастакор ва шоир, афғон мусиқий эстрадаси асосчиларидан. Ижодий фаолияти асосан Афғонистон давлат радиоси б-н боғлиқ бўлган (1961—80). Мусиқа услубида Шарқ (айниқса, Ҳиндистон) ва Европа эстрада мусиқа йўналишлари ўзига хос тарзда уйғунлашиб кетган. Шу жумладан, Ахмад 3оҳир ўзининг ансамбли таркибида ҳинд анъанавий созларидан сетор, танпура, саруд, табла, Европа созларидан труба, гитара ва электрон клавишли чолғуларни моҳирона қўллаган. Бастакор сифатида 100 дан ортиқ қўшиқ яратган. Davomini o'qish