Alisher Ibodinov. O’rik guli

007     Ўрик гуллашини улуғ рус адиби Александр Солженицин ҳам муҳаббат билан тасвирлаган. Унинг “Рак корпуси” қиссасида қаҳрамон ўрик гуллашини кўришга қизиқиб, роса орзу қилади ва бу ҳолатни кузатишга муваффақ бўлади. Шуниси диққатга сазоворки, деярли автобиографик характерга эга бу қиссада воқеалар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. Qo’rboshi Madaminbek & Xurshid Davron. O’zbek o’zligini bilsin & O’zanini topar daryolar (1997). Videofilm

1ee11664299c978ba3b0257771066886.jpg    Ёлғон айтиш қулнинг қисмати, озод одам қисмати ҳақиқатни айтишдир, дейди қадимги юнон донишманди Апаллон. Узоқ йиллар давомида босмачилик деб аталган миллий-озодлик ҳаракатини тарихий воқеликдан узган тарзда, ўша воқеалардан анча вақт ўтганидан фойдаланиб, фақат совет ҳокимияти манфаатларини кўзлаб, айрим шахсларни ўша давр қатламларидан юлиб олиб ё қораладилар ёки уни ўзлари истаган тарзда тасвирладилар, босқинчини қаҳрамон, миллатнинг асл фарзандларини душман деб кўрсатдилар. Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. Hayotimni o’zgartirgan xat

08

   Хатлар орасида одатдагидан бошқача, оддий конвертдан каттароқ ва кўк рангдаги хатжилд  диққатимни тортди. Тепасида «Гулистон» журнали тамғаси. Қизиқиб дарров очдим. Журналнинг расмий хат қоғозига ўнг томонга хиёл қийшайтириб ёзилган дастхат. Умримнинг охиригача бирор сатри хотирамдан ўчмайдиган хат. Худди шу хат кейинчалик бутун ҳаётимни ўзгартириб юборди. Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. Ikki hikoya

02212 декабр — Таниқли адиб Алишер Ибодинов таваллуд топган кун.

Алишер Ибодинов 1952 йил 12 декабрда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Эскиараб қишлоғида туғилган. Совет Армиясида денгизчи бўлиб хизмат қилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган. (1980). «Гулсафсар ҳиди» (1978), «Қуёш ҳам олов» (1984), «Латофат» дўконидаги қатл» (2003), «Қўрбоши Мадаминбек» (1995) каби қисса ва ҳикоялар тупламлари нашр этилган. Davomini o'qish