Botirxon Valixo’jayev. Nizomiddin Mir Alisher Navoiy (davri, zamondoshlari, hayoti, faoliyati, merosi).To’rtinchi qism.

575    Фаридиддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр»и Алишер Навоийни ёшлигидан ўзига мафтун этиб, умри давомида унинг билан ҳамроҳ бўлди, унга жавоб ёзиш нияти ҳам шоирнинг кўнглидан жой олган эди. Ана шу ният Алишер Навоийнинг олтмишга қадам қўйганида амалга ошди.

Davomini o'qish

Botirxon Valixo’jayev. Nizomiddin Mir Alisher Navoiy (davri, zamondoshlari, hayoti, faoliyati, merosi).Uchinchi qism.

0575    Алишер Навоий «Хамса»си ўша даврда мавжуд бўлган Шарқ хамсанавислиги анъанасида улуғ бир адабий кашфиёт эканининг шу соҳада ўзи ҳам қалам тебратган буюк шоир ва аллома устоз Абдураҳмон Жомий биринчи бўлиб эътироф этган эди.  Ҳусайн Бойқаронинг «Хамса» муаллифига кўрсатган буюк ҳурмати ўзи минадиган оқ отга миндириб, жиловдор бўлганлиги, Алишер Навоийни назм мулкининг соҳибқирони ва қаҳрамони деб аташини туркийгўйларнинг эътирофи сифатида қабул қилиш мумкин. Демак, Шарқда-форсий ва туркий тилларда сўзлашувчилар Алишер Навоий «Хамса»сини буюк адабий ҳодиса-кашфиёт деб билганлари диққатга сазовордир. Davomini o'qish

Botirxon Valixo’jayev. Nizomiddin Mir Alisher Navoiy (davri, zamondoshlari, hayoti, faoliyati, merosi).Ikkinchi qism.

043   Алишер Навоий ҳаёти, шахсий фазилатлари, фаолияти, кўпқиррали меросини билиш ва англашга интилиш мозийдан ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. Чунки улуғ ўзбек шоири, носири, мутафаккири, давлат арбоби, маърифатпарвари, ижод аҳлининг мураббийси, фуқаро ғамхўри, мамлакат яхлитлиги, тинчлиги ва осойишталигининг толмас курашчиси Низомиддин Амир Алишер Навоий ўзининг кўпқиррали фаъолияти билан мамлакат ва халқ тақдири, илм-маърифат, шеърият ва маънавият тарихида алоҳида мавқега эга бўлган беназир сиймодир. Davomini o'qish

Botirxon Valixo’jayev. Nizomiddin Mir Alisher Navoiy (davri, zamondoshlari, hayoti, faoliyati, merosi). Birinchi qism.

065     Закий аллома Ботирхон Валихўжаевнинг кўпқиррали фаолиятида Навоий даҳосига садоқат сермазмун саҳифаларни ташкил этади. Ўзбек навоийшуносларининг ўрта авлоди борасида гап кетганда, шубҳасиз, рўйхат бошида бу заҳматкаш олимнинг ҳам номи тилга олинади. Унинг “Хамсачилик анъанасининг баъзи-бир хусусиятлари”, “Мажолис ун-нафоис” типидаги бир тазкира ҳақида”, “Навоийнинг поэтик миниатюралар яратиш маҳорати”, “Навоий ва Шайхим Суҳайлий”, “Навоий ва унинг издошлари ижодида туюқ”, “Навоийнинг мўътабар дастхати” каби мақолаларида улуғ ўзбек шоири ижодининг кўпгина масалалари ёритилган. Профессор Б.Валихўжаевнинг илмий изланишлари туфайли Алишер Навоийнинг автограф-дастхати топилди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. V. Alisher Navoiy Samarqandda & Botirxon Valixo’jayev. Navoiy Samarqandda

Ashampoo_Snap_2016.12.21_21h19m05s_001_.png    Самарқанд… Шаҳарнинг қадим кўчаларидан юрилар экан, уларда Жомий ва Навоий овозлари эшитилгандек бўлади, табаррук пойқадамларининг излари тасаввур этилади ва бу заминда юриш нақадар шарафли эканини ҳис қилади киши. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. IV. Jomiy, Lutfiy va Alisher Navoiy & Porso Shamsiyev. Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy

04_.png    Алишер Навоий ўзининг жуда кўп асарларида буюк замондошлари Мавлоно Лутфий билан Абдураҳмон Жомийга бўлган ҳурмати ва ботиний эътиқоди ҳақида сўз юритади. Уларнинг сиймосига, ижодига оид фикрлари “Мажолис ун-нафоис”, “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Насойим ул-муҳаббат” ва бошқа асарларида мавжудлиги маълум. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. III. Havasning uyg’onishi & Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning oilasi, bolaligi

Ashampoo_Snap_2016.12.18_18h38m15s_004_.png    Ёш Алишернинг шеъриятга бўлган ҳаваси жуда эрта уйғонди, болалигидаёқ Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma.II. Tavallud & Oybek. Bola Alisher

01_b.png    23 йил аввал — 1996 йилда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 555 йиллигига бағишланган ва 10 соатга яқин давом этган мазкур бадиий-мусиқий дастурни Ўзбекистон радиосида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сценарийси асосида тайёрланган эди. Дастурнинг пайдо бўлиши тарихини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. I. Muqaddima & Dasturning paydo bo’lishi tarixi

01_a.png    1996 йилда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 555 йиллигига бағишланган ва 10 соатга яқин давом этган мазкур бадиий-мусиқий дастур  Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сценарийси асосида Ўзбекистон радиосида  тайёрланган эди. Илк маротиба уни 2016 йилда улуғ бобокалонимизнинг 575 йиллиги нишонланганда сайт саҳифасида эълон қилган эдик. Davomini o'qish

Akademik Yunus Rajabiyga bag’ishlov

0995 январ – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси Юнус Ражабий таваллуд топган кун.

    Юнус Ражабий деганда ўзининг самарали  ижоди, қолдирган улкан мусиқий мероси билан  ўзбек миллий мусиқасига бебахо ҳисса қўшган буюк санъаткор кўз ўнгимизда гавдаланади. Мусиқий маданиятимизда унинг алоҳида ўрни бўлиб, ўз ижодий ва илмий ишлари натижасида академик даражасига кўтарилган. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов унинг  ижодий фаолиятида муҳим роль ўйнади.  Юнус Ражабий 1927 йилда ташкил қилинган биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамблининг асосчиси ва мусиқа раҳбари бўлди. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. «Devoni Foniy»dan g’azallar va ruboiylar & «Devoni Foniy»dan tarjimalar.

022   Маълумки, Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Улуғ шоирнинг форсий мероси ўз даврида Абдураҳмон Жомий, Камолиддин Биноий, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий каби замондошлари томонидан ҳам юксак баҳоланган. «Девони Фонийнинг мўътабар қўлёзмалари Париж, Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланади. Davomini o'qish