Asqad Muxtor. Insonga qulliq qiladurmen. Qissa.

0079 апрел — Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

   Хабар етдиким, шоири девона тун ухламай, шу тонг олдидан рихлат топибдур. Худо раҳмат қилғай.  Қандоқ? Шундоқ. Тинч ва беозор. Ўз ҳужрасида чўзилиб ётиб, гап-сўзсиз жон таслим қилибдур, тонгда кирсалар, оқ соқоли энгагига тарашадай тиккайиб турганмиш. Такя баковулининг айтишича, марҳум туни билан ухламай, ювиниб-покланиб, сарипой оқ кийибди. Ва айтибдики эмишким, «Иншооллоҳ, текинга қолган бу жон ҳам асқотди: ул буюк зотни бир гуноҳдан асраб қолишга яради», деб…  Бу хабар Соҳибқироннинг ичларини лахча чўғдай ўртаб ўтди. Оғир яралардан сиқтамаган, ёлғизликда ноилож инграб юбордилар. Совуқ эди, баданлари совуқ, арк совуқ, олам совуқ… Davomini o'qish

Georg Handel. «Amir Temur» operasi

09Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига

XVI-XX асрлар оралиғида Ғарб мамлакатларида шавкатли Соҳибқирон бобомиз Амир Темур сиймоси тасвирланган 60 тадан зиёд турли жанрдаги асарлар яратилган. Бу асарларнинг номланиши деярли бир хил, сюжет йўналиши ҳам ўзаро ўхшашдир . Ушбу асарлар орқали Ғарб томошабинига, бир томондан, турли қизиқ воқеаларга бой антиқа сюжетлар намойиш этилган бўлса, иккинчи томондан, география, сиёсат ва маданият соҳаларига оид янги ахборотларни тақдим этиш ҳисобига Ғарб кишисининг Шарқ­қа нисбатан муносабати ва дунёқараши шакллантириб борилган.

Davomini o'qish

Samarqand. Amir Temur maqbarasi & Bibixonim (Amir Temur) jome’ masjidi. Video.

02

    Амир Темур кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин [у ерда ўлжа олинган] олтин, инжу ва қийматлик тошларни тўқсон бир филга юклаб олиб келтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жомеъ бино қилғай. 801 ҳижрий/1398-99 милодийда кучли ва тезишлик усталарни дунё теварагидан йиғиб ишга бошлади. Ва шундай бир масжиди жомеъ бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мунавварроқ ва баланд кунгиралари ой муқарнасидаи безакли, фирўзасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари билан гўзал чарх гумбазларига баробар…. Davomini o'qish

Shukur Qurbon. Xaloskor. Doston

034     Таниқли шоир Шукур Қурбон ижодида тарихий мавзу алоҳида ўрин тутади. Унинг Темурмалик, Алишер Навоий, Машраб каби тарихий шахсларга бағишланган достонлари ўз вақтида муносиб баҳоланган эди. Бугун Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 680 йил тўлган кунда шоирнинг шавкатли бобомизга бағишланган достонини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Edgar Allan Po. Temirbek. Faxriyor tarjimasi

045    Эдгар По Европада сўна бошлаган, аммо Америкада янгиланган Ғарб романтизмининг ёрқин вакилларидан бири,  Америка адабиётида фантастик-детектив жанрига асос солган ижодкор ҳисобланади. Шоирнинг “Бостонлик” тахаллуси билан 1927 йилда нашр этилган илк шеърий тўплами “Tamerlane and Other Poems”  («Темур ва бошқа поэмалар») деб номланган.

Davomini o'qish

Xurshid Davron. Menkim, Tangrining quli Temur…

004 9 апрел — Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган куннинг 680 йиллиги

     “Биласизми, мени ҳаммадан кўра нима кўпроқ ҳайратга солади, — деб сўраган экан бир донишманд суҳбатдошидан. — Зўравонлик куч-қудратининг яратувчиликка қодир эмаслиги! Дунёда фақат икки ҳоким бор — қилич ва ақл-идрок. Охир-оқибатда ҳар доим ақл-идрок қилич устидан ғалаба қозонади”.
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (3)

022    — Икки четини қамиш босган бир йўлдан от чоптириб борармишман… – Амир Темур шу сўзни айтди-ю, кўзини юмди. Сўнг шу алфозда, гўё гапириб бераётганларини кўриб тургандек, сўзида давом этди: — Ногоҳ отим йўл четидаги қамишлар шитирилаб кетганидан қўрқиб, орқага тисланиб кетди-да, кишнаб юборди. Шошиб ўша шитирлаган қамиш томонга қарасам, қамишзор ичидан раҳматлик отам отда чиқиб келаётган эмишлар… Davomini o'qish

Mirabbos Bag’irzoda. Amir Temurning Farangistonga maktubi (1929).

044     Ҳижрий VIII асрнинг охирлари, мелодий XIV аср ўрталарида Шарқда икки буюк турк ҳукмдори яшар эди. Булар борғон сайин ўз қувват ва мавқеларин оширмоқда, жаҳонгирлик сиёсатларини кучайтмакда эдилар. Бу икки ҳукмдорликдан бириси Шарқда ва бириси эса Ғарб тарафларида ҳаракат этарди. Ғарб тарафидағи, кичик Осиёда Усмонли подшоси Султон Елдирим Баёзид бўлиб, шарқ тарафидағи эса, Ўрта Осиёдаги турк амири Темур Кўрағон  эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (2)

099     Шу пайт музейнинг кичик эшигидан беш-олти милиционер кириб келганини, уларнинг орасида шаҳар милицияси бошлиғи ҳам борлигини кўриб, Юсуповни ваҳима босди. “Наҳотки, музейга ўғри тушган бўлса? Ахир, ўғирланадиган нарсаларни аллақачон ўғирлаб кетишган-ку!” – дея ингради у ичида алам билан.
— Бибихоним қаерда?! – деб сўради шаҳар милициясининг бошлиғи…
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (1)

011        Баҳорнинг ўртаси эди. Бир куни тонг қувиб кетаётган зулмат қўйнидан боққа бир қуш учиб келди. У ям-яшил дарахтлар устида, шохлар учига тегай-тегай деб узоқ айланди. Мен бундай қушни умримда биринчи кўришим эди. Унинг қанотлари ҳайит куни қизалоқ кийган кўйлакнинг енгидек ҳарир, кўзлари Афросиёб деворларига чизилган пари-пайкарлар кўзларига ўхшарди. Боғ устида чарх айланавериб толиққан қуш, уни кўриши билан бежо тепа бошлаган юрагимни маъюс ҳисларга тўлдириб, нолакор қичқирди-ю, қанотларини шиддат билан силкитиб, заррача доғ бўлмаган, тип-тиниқ осмон қўйнига сингиб кўздан йўқолди.  Мен бугун нимадир бўлишини сездим…

Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (5 -yakunlovchi qism).

04422 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

     Улуғбек ичкарига қадам қўйди-ю, бобосининг қовоқлари юмилганини кўриб, қўрқиб кетганидан, ялт этиб бибисига қаради. Бибиси “яқинроқ ўт!” дегандек ишора қилгач, бобосига яқинлашди. Ўша заҳот бобосининг қовоқлари сезилар-сезилмас пирпираганини илғади. Бобосининг кўзларида нур йилтиради. Боланинг бўғзига нимадир тиқилиб келди, аммо ўзини тутиб, бобоси олдида тиз чўкди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (4).

0822 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

    Муҳаммад Тарағай баҳодир оламдан кўз юмган чоғида Темурбек энди ўн етти ёшга тўлган эди. Кекса амир ўлими яқинлашганини сезгач, фарзандини қошига чорлади. Фарзанди ёнига чўккалагач, кекса барлос хотиржам сўз бошлади: — Толеингда битилган бўлса, ҳукмфармо бўлурсан, аммо ким бўлмагин, мусулмон бўл!..

Davomini o'qish