Xurshid Davron: «Ayrimlar uchun Temur haqida yozish kun kechirish manbaiga aylandi» & Sohibqiron vasiyatlari. 5-qismli radioqissa

099 апрель — Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги

Узоқ йиллар Соҳибқирон мавзуси асл илм ва чинакам адабиёт эмас, сохта ва ёлғон демагогия қуролига айланди. Айримлар учун Темур ҳақида ёзиш кун кечириш манбаига айланди. Davomini o'qish

Adib va tarixchi olim Poyon Ravshanov vafot etdi & Umid Bekmuhammad. Poyon Ravshanovning poyonsiz mavzulari

034Ўзбек адабиёти ва тарихчилиги ривожига, хусусан, Амир Темур шахсияти ва давлатчилиги тарихини изчил тадқиқ этишга муносиб ҳисса қўшган, миллий тарихимизга оид кўплаб бадиий асарлар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Поён ака Равшанов вафот этди.Илоҳим, Яратган ўз раҳматига олган бўлсин. Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун. Davomini o'qish

Hofiz Sheroziy. Qaro xoliga baxsh etgum. G’azal sharhi & Xurshid Davron. Amir Temur va Xoja Hofiz & Omon Muxtor. Sohibqiron va Hofiz

002   Хожа Ҳофнз Шерозийнннг «Агар он туркн Шерози» деб бошланувчн ғазали Шарқда ннҳоятда машҳур. У ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Аммо унн янада чуқурроқ тушуннш учун байтлардаги яширин маънолар, орнфона рамзлар, гўзал ташбеҳларнн англамоқ ва ҳис этмоқ керак. Бу ғазалнн мумтоз адабнёт билнмдонн Кнбриё Қаҳҳорова  шарҳлайди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Mulkgirlik savdosi va tole’ hiylasi

03328 МАРТ — ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ 70 ЁШГА ТЎЛДИ

  Амир Темур бу ёруғ оламни тарк этиши биланоқ тожу тахт ва ҳокимлик ҳирси ғалаён бошлади. Соҳибқирон вафотидан кўп вақт ўтмай, унинг муҳташам салтанати парчаланиб, шиддат ила ичдан емирилишга юз тутди. Хуросонда Шоҳруҳ Мирзо, Мовароуннаҳрда Султон Улуғбек ҳукмронлиги ниҳоя­сига етгач, темурийзодалар орасидаги сиёсий низо ва қонли тўқнашувлар янада авж олди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (5 -yakunlovchi qism).

04422 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

     Улуғбек ичкарига қадам қўйди-ю, бобосининг қовоқлари юмилганини кўриб, қўрқиб кетганидан, ялт этиб бибисига қаради. Бибиси “яқинроқ ўт!” дегандек ишора қилгач, бобосига яқинлашди. Ўша заҳот бобосининг қовоқлари сезилар-сезилмас пирпираганини илғади. Бобосининг кўзларида нур йилтиради. Боланинг бўғзига нимадир тиқилиб келди, аммо ўзини тутиб, бобоси олдида тиз чўкди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (4).

0822 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

    Муҳаммад Тарағай баҳодир оламдан кўз юмган чоғида Темурбек энди ўн етти ёшга тўлган эди. Кекса амир ўлими яқинлашганини сезгач, фарзандини қошига чорлади. Фарзанди ёнига чўккалагач, кекса барлос хотиржам сўз бошлади: — Толеингда битилган бўлса, ҳукмфармо бўлурсан, аммо ким бўлмагин, мусулмон бўл!..

Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (3).

045    Бу сафар ҳам Амир Темур Хитойга эмас, мағрибга қараб юриш бошлашининг ўзига хос сабаблари бор эди. Аввало, Ҳиндистон юриши арафасида забт этилган ғарбий вилоятларнинг ҳокими бўлмиш ўғли Мироншоҳ мирзо ҳақида етиб келган миш-мишлар, юришдан сўнг эса унинг ҳузурига эрининг рухсатисиз қочиб келган келини, Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннинг набираси бўлгани шарафига Хонзодабегим деб улуғланган Севинбеканинг арзу-доди, ундан сўнг Ҳиндистон сафаридан қайтиб Боғи Дилкушода дам олаётганида Миср мамлуклари султони Барқуқ (Барқёруқ)нинг вафот қилгани, Қайсарий-Сивас мулкининг ҳукмдори Қози Бурҳониддин Аҳмаднинг ўлдирилгани ҳақида хабар олгани бу юришни кечиктириб бўлмаслигига сабаб бўлди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (2).

09Улуғ аждодларимиз Амир Темур таваллудининг 680 ва Мирзо Улуғбек таваллудининг 622 йиллиги олдидан

     Тасодифми ёки маросим шарофатими, худди ўша куни Амир Темур ҳузуридан ёш меҳмонга, Гавҳаршодбегимга ва уғруқдаги маликаларга тенги йўқ тортиқлар билан чақалоқнинг тоғаси – эндигина мўйлаби сабза ура бошлаган Муҳаммад Сўфи тархон етиб келди. У совғалар билан баробар Амир Темур мактубини Сароймулкхонимга топширди. Соҳибқирон ўз мактубида туғилган набирасига Муҳаммад Тарағай деб ном қўйганини, Аллоҳдан куну  тун унга омонлик тилаётганини маълум қилган эди.
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (1).

22Улуғ аждодларимиз Амир Темур таваллудининг 680  ва Мирзо Улуғбек таваллудининг 625 йиллиги олдидан

    Азиз ёш китобхон дўстим, Сизга Амир Темур ва Мирзо Улуғбек ҳақида ҳикоя бошлашдан аввал асардаги воқеалар кечган жўғрофий ҳудуд, тарихий давр ва шахслар хусусида қисқача сўзлаб бермоқчиман. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ayriliq. «Sohibqiron nabirasi» qissasidan & Temur tuzuklari. Hujjatli film va 1-bob audio matni

0818 февраль – Соҳибқирон Амир Темур хотираси куни

   Амир Темур минг бир машаққат билан Ўтрорга етиб, шаҳар ҳокими Бердибек саройига қўнди. У қишни Ўтрорда ўтказиб, баҳорда Хитойга ҳамла қилиш учун тайёргарлик кўра бошлади. Аммо унга баҳорни кўриш насиб этмади. Ўтрорга етган кундан икки ҳафта ўтиб, Соҳибқирон бетоб бўлиб қолди… Davomini o'qish

Suyima G’anieva. Amir Temur va temuriylar Navoiy nigohida & Xurshid Davron. Navoiy va temuriylar. Temurnoma (1996).19-qism.

Ashampoo_Snap_2018.03.22_16h19m10s_002_.png   Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкират уш-шуаро” тазкирасида келтирилишича эса, Темур Бағдод юришига отланиб турганда Бағдод ҳокимидан форсийда ёзилган бир қитъа олади. Унда «Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз, Семурғ каби қанотларимиз бор», қабилида сўзлар битилган бўлади. Шундан Темур “Кошки мен шеър ёза олсам эди, шу қитъага жавоб битардим. Шояд фарзандларим ёки набираларимдан бирортаси Аҳмад Бағдодийга жавобия қитъа ёзса”, деганида, набираси Халил Султон жавоб қитъасини ёзган экан… Davomini o'qish