Yangi kitob: «Tohir Malik gurunglari»

Ashampoo_Snap_2017.03.13_23h15m50s_003_.png    “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган мазкур китоб бошқа китобларга асло ўхшамайди. У кечаги, бугунги кун ва келажак хусусида турли мавзуларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Китобда устоз ва шогирднинг турли қарашлари, фикр-мулоҳазалари кенг жой олган. Табиийки, бунда устознинг сўзларига кўпроқ ўрин ажратилган. Зотан, улкан ҳаётий тажрибага эга адиб олдида шогирднинг бисёр гапириши одобдан ҳам эмас. Davomini o'qish

Yangi kitob: Anvar Namozov. Notanish.

09Анвар Намозов, “Нотаниш”, қиссалар.“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи / Anvar Namozov, “Notanish”, qissalar.“O’zbekiston” nashriyot-matbaa ijodiy uyi

Ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз! Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, эзгулик ҳам, ёвузлик ҳам мужассам унда. Боиси, одамлар турли-туман. Уларнинг ўз дунёси, қарашлари, мезон-ўлчовлари бор. Кимдир нафс қулига айланса, Ким учундир олижаноблик юксак туйғу. Биров хушомадга таяниб кун кечирса, ўзгалар бу иллатни ўзида сингдирмайди. Ушбу китобда жамланган сиз, азиз ўқувчиларни турфа тақдир эгалари билан таништириб, ўйлашга, мушоҳада юритишга мажбур этади. Қуйида ана шу китобдан бир қиссани ҳукмингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Ayriliq, xiyonat va mukofotlar (“Detektiv qirolichasi”ning hayotidan)

022
   Агата Кристи ўзи ёзган асарларини яхши деб ҳисобламаса-да, ёмон деб баҳоламасди. “Ҳинд журналистларидан бири мендан “ўзингиз ёмон деб ҳисоблаган асарни нашр қилдирганмисиз?” деб сўради. Мен жаҳл билан “йўқ” деб жавоб бердим. Менинг барча китобларим ўзим ўйлаб топганларим асосида чоп этилган, ҳаммасидан кўнглим тўлган, агар ростдан ҳам бирорта китобим ёмон бўлганида мен уни ҳеч қачон нашр қилдирмасдим”, деб ёзган эди Агата Кристи ўзининг таржимаи ҳолида…. Davomini o'qish

Anvar Namozov. Yangi yil hangomasi

092

Хона бурчагида телевизор кўриб ўтирган Зарнигорнинг кайфияти яхши эмасди. У қўлига телефонини олди-да, ботиниб-ботинмай рақам терди. Гудок кетар-кетмас, орқа томонида телефон жиринглаганини эшитиб, ортига ўгирилиб қаради. Кейин қорбобога синчиклаб тикилди. Отабек эса телефони жиринглаётганига эътибор бермас, ошналари каби қорин тўйғазиш билан овора эди. У телефонини олиб, экранига қаради-да, Зарнигорга билинтирмай кўз қисиб қўйди. Қиз бундай ташрифни кутмаганди, капалаги учди. Онасига имо қилиб, биргаликда чиқиб кетишди. Davomini o'qish

Dostoevskiy va uch ayol muhabbati.

09

  Ҳар қандай, боз устига ижодкор инсон ҳаётида бўлганидек, муҳаббат кечинмалари Достоевский ижодига шубҳасиз таъсир кўрсатган. Достоевский ўзи севган аёлларнинг, масалан,Мария Дмитриевнанинг фазилатларини асарлари қаҳрамонлари: Катерина Мармеладова, Катерина Верховенская ва Настасья Филипповнага сингдириб юборган. Davomini o'qish

Anvar Namozov. Hazil.

08

Чиқиб кетаётиб Шарофнинг столи устида ётган бир тахлам беш юзталикка кўзи тушди. Одатда шундай: “ярқираган” нарса тезда диққатни тортади. Уҳ, товланишини! Пул билан бирга Шарофнинг рўмолчаси, телефони ҳам турарди. Хонада ҳеч ким йўқ, кимдир кетган, кимдир шу атрофда ивирсиб юрибди. Davomini o'qish

Yozmaslikning iloji qolmaganida (Yozuvchi Abduqayum Yo’ldoshev bilan suhbat).

09
28 февраль — ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев туғилган кун

  Мен  учун ёзишнинг биринчи шарти – қаламга олинажак воқеа ўзимни ҳаяжонлантирган бўлиши шарт. Бусиз мумкин эмас (мен учун, ҳар қалай). Ҳаяжон қанчалик кучли ва самимий бўлса, асар ҳам шунчалик яхши чиқади (ёзиш азоби – бу энди бошқа масала). Воқеа фақат “калла”да эмас, юракда ҳам пишганида, сал лофи билан айтадиган бўлсак, ёзмасликнинг иложи қолмаганида столга ўтиришга ҳаракат қиламан. Ана шунда, Абдулла Қаҳҳор топиб айтганидек, қаҳрамонлар ўз айтар сўзларини қулоқларингиз тагида шивирлаб туради, воқеалар силсиласи эса шундоқина кўз олдингизда туради: уларни қоғозга туширишга улгурсангиз бас… Davomini o'qish

Anvar Namozov. Do’stmisan, dushmanmisan, Mo’minboyev?!

045
Бугун ҳам Мўминбоевлар орамизда. Бундайларнинг, “Жавоб”да ёзилганидек, дўст ёки душманлигини ҳам билолмайсан. Сен кутмаган вақтда – у ўзи хоҳлаган дамда юрагингни нишонга олаверади, ўқ узаверади. Маза-бемаза гаплари билан таъбингни хира қилади. Эҳтимолки, шу билан таскин топса! Шу билан дили яйраса!
Узоқ йиллар мобайнида дийдор кўришмаган курсдош дўстим олис вилоятдан ташриф буюрди. Мени уйдан тополмай, ишхонамга излаб келибди. Роса мириқиб суҳбат қурдик.
Davomini o'qish

«Temir xotin» va boshqa gaplar haqida mashhur dramaturg Sharof Boshbekov bilan suhbat.

088

4 январ — Машҳур драматург Шароф Бошбеков таваллуд топган кун.

    Мен Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 1951 йил 4 январь куни туғилганман. Туғилишга туғилиб қўйдим-у, энди чақалоққа исм қўйиш керак. Машҳур бахши Фозил Йўлдош билан деярли ҳамқишлоқ эдик. “Деярли” дейишимга сабаб, қишлоқларимиз ёнма-ён, жуда яқин эди. Айни қиш. Фозил ота “кўмир, ўтин-чўпдан қийналиб қолдим, ҳеч ким хабар олмайди”, деб Ёзувчилар уюшмасига, Олий Советга, Марказқўмга устма-уст шикоятлар ёзаверибди. Ўша пайтдаги Олий Совет раиси Шароф Рашидов янги йилни кутиб олиш учун Самарқандга боради. Davomini o'qish