Botir Zokirov. Majnun monologi & Xurshid Davron. Buyuk muhabbatdan yaralgan qo’shiq

055    26 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров туғилган кун

    Ботирнинг ўзи Мажнун эди. Бекорга бу қўшиқни айтмаган. У тўққизинчи синфда ўқиётганида бир қизни яхши кўриб қолган эди. Исми Фарангис эди. Қиз ҳам Ботирни яхши кўрарди. Ўзаро мактублар ёзишарди. Аммо, қизнинг ота-оналари уларнинг яқин бўлишларига кескин қаршилик кўрсатишди. Аммо, Ботир ҳам, Фарангис ҳам ҳеч қачон бир-бирларини унитишмади. «Мажнун» қўшиғи ана шу айрилиқ туфайли Ботир юрагида куну тун яшаган изтиробу қайғунинг инъикоси эди… Davomini o'qish

«Mitti hikoyalar» kitobidan mitti hikoyalar

Ashampoo_Snap_2018.03.18_16h12m28s_001_.pngШу кунларда Тошкентдаги «Янги китоб» нашриёти томонидан «Митти ҳикоялар: кеча ва бугун» номли китоб нашрдан чиқди. Ундан ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиларидан тортиб қўлига энди қалам олган ёш ижодкорларнинг жажжи ҳикоялари ўрин олган. Davomini o'qish

Botir Zokirov: Kuylamoq — yashamoq demakdir

03326 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган куннинг 81 йиллиги

   Кеча ойдин. Юлдузларга термулган сари юраги ҳаприқади, вужудида нималардир тўлқин уради. Унга тинчлик бермаётган, ярим тунда уйқусини ўғирлаб, юлдузларга ошно қилиб сеҳрлаган нарса нима бўлдийкин? Лекин тилига келмаётган, номини тополмаётган ўша туйғулари, юрагини қинидан чиқармоқчи бўлаётган ҳис-ҳаяжонлари ўз-ўзидан қуюлиб бўғзига келаверади, келаверади… келаверади… Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. Sadriddin ham Buxoroga aylangandir…& Sadriddin Salim Buxoriy. Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2016.12.16_01h45m54s_002_.png   Айни шу кунларда муқаддас Бухоро тупроғида таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу саҳифамизни беназир шоир ва беғубор инсон бўлмиш ижодкор хотирасига бағишлаймиз. Davomini o'qish

Ashurali Jo‘rayev. Ikki hikoya

045    Истеъдодли ёзувчи ва ҳозиржавоб журналист Ашурали Жўраев 60 ёшга тўлди. Ўзбек адабиёти мухлислари, ижодкор ихлосмандлари ва сайтимиз муштарийлари номидан чин юракдан қутлаб, унга янги ижодий ютуқлар, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Davomini o'qish

Ne’mat Aminov. Hikoyalar & Abdulla Qahhor bilan ko’risholmagan yozuvchi

09917  июль — атоқли адиб Неъмат Аминов таваллуд топган кун

Неъмат аканинг кулгиси ўта табиий ва жонли эди. У киши даврадан, даврада ўтирган турфа одамлардан, уларнинг гап-сўзлари, хатти-ҳаракатларидан кулги изларди ва излаганини албатта топарди. Шу боис ёзувчи одамлар билан мулоқотда бўлишни яхши кўрарди. Ҳар қандай суҳбат ва суҳбатдошга дарҳол эш бўлиб кетарди. Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. Daryodil inson edi.

032  Таниқли шоир ёзувчи ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 75 йиллиги олдидан

  Машраб ака қанчалар ватанпарвар бўлса, юртпарвар бўлса, шунчалар дўстпарвар, инсонпарвар ҳам эди. Дўсти жуда кўп эди. Машраб ака билан бир кўришган, суҳбатлашган ё даврада ўтирган инсон у кишининг дўстига айланарди. Мудом яхши одамлар билан дўст тутинарди, улар билан дўст бўлишга интиларди. У дўстнинг қайғусига шерик бўлар, яхши кунларидан қувончга тўларди. Дўстларга садоқатни, вафони, меҳр ва оқибатни Машраб Бобоевдан ўрганиш керак. Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev : Kitobning xarid qilingani emas, o’qilgani hisob.

088    Бир ёзувчи дўстимнинг таъбири билан айтадиган бўлсам, таассуфки, ҳозир қўлининг қичиғини қолдириш учун асар ёзадиганлар кўпайиб кетган. Ҳамма нарсани пул билан ҳал қилиш мумкин, китоб ёзиб шуҳрат қозониш мумкин дейдиганлар хато қиладилар. Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. So’zing — o’zing

011    * Ҳар жойнинг тулкисини ўша жойнинг тозиси овлайди. Аммо тулки билан този ошна бўлса-чи?.. * Ҳар сафар хато қилганимда ўзимни юрагимдаги надомат дорига осолмай қийналаман. Арқонинг мунчалар заиф бўлмаса,юракдаги дор?! Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. Do’ppisi yo’q dunyo. Chimdim hikoyalar

09   Йўлак четидаги турфа гуллар қийғос очилиб ётган кичик гулзорда бир беозор капалак оҳиста учиб юрибди. У шовқинга ҳам, бақир-чақирга ҳам парво қилмай майин қанот қоқади. Завқланиб учади. Ана капалак бир гулга қўниб, унинг ҳидидан маст бўлиб, бошқа гулдан завқ олиш учун яна қанот қоқди. У гулдан-гулга қўниб, улардан бўса олаётганга, гуллар билан сирлашаётганга ўхшайди… Унинг шовқинзор билан асло иши йўқ… Davomini o'qish

Ashurali Jo’rayev. Shoshayotgan odam. Esse-monolog.

Ашурали Жўраев 1956 йил 8 августда Навоий вилоятининг Кармана туманидаги Жалойир кишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1999). Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтини тамомлаган (1978). «Тошбақалар пойгаси» (1986), «Юрак бўронлари» (1989), «Ўқ узган ким?» (1994), «Сенга кўнгил берсам» (1999), «Дил гавҳари» (2001), «Танимадинг-а?» (2005) каби китоблари нашр этилган. Davomini o'qish