Xurshid Davron. «O’zbek» atamasi (etnonimi)ning kelib chiqishi bilan bog’liq bir faraz haqida

Ashampoo_Snap_2017.02.21_14h10m00s_001_a.png    Бу маълумотларни келтиришимдан мақсад шунда-ки, бугунги кунда «ўзбек» этноними  хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани бепоён Дашти Қипчокда истиқомат қилган турк  уруғларининг айрим қисми ўзларини эркин, ҳеч кимга бўйсунмаган деб билганлари сабабли «ўзбек», яъни «ўзига бек» деб атаган деб даъво қилинса, яна бир гуруҳ олимлар Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (яшаган йиллари: 1283-1341, тахтда ўтирган йиллари: 1213-1241 ) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини, демак, «ўзбек» илдизини ҳам олисдан излаш лозимлигини уқтириб ўтишдан иборат. Davomini o'qish

Ustoz Asqad Muxtorga bag’ishlov & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Go‘zal yozg‘ichlar” teledasturi (2017)

Ashampoo_Snap_2017.11.30_17h54m55s_011_a.png  23 декабр — Устоз Асқад Мухтор туғилган кун

Асқад Мухтор — XX аср ўзбек-турк дунёсини бутун фожиалари-ла, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир. Бу аср не эканини, уни идрок этмак не қадарлигини биз — эргага кўмиладиганлар билмаймиз, Яратганнинг ўзи билади… Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Insonga qulliq qiladurmen. Qissa & Radiospektakl @ Ildizlar. Qissalar

0_16b34f_2b62eba6_orig.png23 ДЕКАБРЬ – УСТОЗ АСҚАД МУХТОР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

«Инсонга қуллуқ қиладурмен» ҳикоямнинг асл номи «Инсонга қуллик қиладурмен» эди, билмадим,  кейин  ўзгартиришибди…(Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Асқад Мухтор ҳақидаги хотираларидан). Асарнинг радио(аудио) нусхасини бизга тақдим этган адабиётшунос олим дўстимиз Искандар Мадғозиевга миннатдорчилик билдирамиз. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Umrim manzaralari & Uyqu qopchganda (Tundaliklar) & Asqad Muxtorning o’zi o’qigan she’rlari & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Bugun” radiodasturlari. 23.12.2020 & 23.12.2021

0_146316_38aff0a9_orig.png 23 декабрь – Устоз Асқад Мухтор таваллуд топган кун 

     Чинакам бадиий асар ҳамма вақт жавобсиз саволдир, борди-ю, адиб унда бирор муаммо кўтарган бўлса ҳам, бу – амалда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммодир. Агар муаллиф амалда ҳал қилинадиган вазифа қўйса, асосан, очерк ёки мақола бўлади. Ёзувчи эса ташвиқотчи эмас, шоир бўлиши керак. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Insonga qulliq qiladurmen. Radiodrama & Vafo Fayzulloh. Chaqmoq yorug’ida yozaman

0423 декабрь — Устоз Асқад Мухтор туғилган куннинг 100 йиллиги

Асқад Мухтор – ХХ аср ўзбек-турк дунёсининг бутун фожиалари ила, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир… Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Uyqu qochganda. Tundaliklar. Birinchi daftar & Asqad Muxtor. Hujjatli film & Kitoblar

084Устоз адиб Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллиги олдидан

      Атоқли адиб, шоир, файласуф Асқад Мухторнинг сўнгги асари – Тундаликлари жамланган ва «Уйқу қочганда» номи билан 2005 йилда нашр этилган китобчани қайта-қайта мутолаа қиламан. Устоз адиб – дунё ҳикматларини мўъжизалар тарзида туя оладиган ва шунга монанд ифода қила оладиган қаламкаш эди. Davomini o'qish

Asqad Muxtor: Yosh yozuvchi bo’lish qiyin & Asqad Muxtor ijodiga bag’ishlangan «Go’zal yozg’ichlar» teledasturi

09    Ёш бўлиш яхши. Аммо бу ҳам қийин. Айниқса, ёш ёзувчи бўлиш қийин. Чунки ҳам ўзингни, ҳам бировларни тарбиялашинг керак. Ёш бўлиш қийин. Ҳамма сенга насиҳат беравергани учунгина эмас, ёш бўлиш аввало шунинг учун қийинки, ёшликнинг иши, масъулияти оғир бўлади… Davomini o'qish

Asqad Muxtor. «Bizning bog’da» turkumidan & N. Rahimjonov. Asqad Muxtor poetikasi

Ashampoo_Snap_2016.11.13_22h26m59s_011_.png23 декабрь — Устоз адиб Асқад Мухтор таваллуд топган кун

    Кейинги авлодлар томонидан «Устоз» деб улуғланган Асқад Мухтор лирик шоир, таниқли адиб, моҳир таржимон сифатида ўзбек маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшган. У бутун умри давомида шеъриятга «қалбга қанот», «дардга даво» берувчи деб қараган ижодкордир. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Atir & Hikoya asosida qisqa metrajli film

009   Хайрига атир? Мадраим хоҳолаб кулиб юборишига сал қолди. Хайрига-я! Шишаси билан уриб бошингни ёрар! Бугун йигирмаси, ауансни кутиб кўзи тўрт бўлиб ўтиргандир. Пул ўрнига мана бу шишачани олиб борса, жазаваси тутиб, доктор чақиришга тўғри келади. Бу паризотлар нимани билади, нимани кўрибди, на рўзғор буларда, на бола… Davomini o'qish

Uilyam Folkner. «Qora musiqa» hikoyasidan fiqralar & Mansur Jumaev. Kichkina odamning ulkan qalbi

Ashampoo_Snap_2017.05.08_22h31m16s_003_.png       Жаҳонга машҳур адибнинг катта бобоси Уильям Кларк Фолкнер (1826 — 1889) АҚШ  тарихидаги асосий  воқеалардан бири — Шимол ва Жануб урушида қатнашган, ўз даврида машҳур бўлган “Мемфиснинг оқ атиргули” романи муаллифи эди. Фолкнер бола пайтида оиласи шимолдаги Оксфорд шаҳрига кўчгач, адибинг бутун умри шу шаҳарда кечади. Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. She’rlar & Abdulla Oripov. Sharqqa maftun shoir

Ashampoo_Snap_2016.06.03_02h01m35s_002_.png6 июн — Буюк рус шоири Александр Пушкин таваллуд топган кун

    Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзбек маданий-адабий ҳаётининг таркибий қисмига айланиб кетган бўлиб, адиб асарлари бир неча авлод таржимонлар томонидан қайта-қайта таржима қилиниб келинмоқда.  Усмон Носир таржимасидаги «Боғчасарой фонтани» достони, Жамол Камол таржимасидаги «Моцарт ва Сальери» драматик достони, Ойбек таржимасидаги «Евгений Онегин» шеърий романи ҳамон ўзбек китобхони томонидан севиб ўқилмоқда.
Davomini o'qish