Jaloliddin Rumiy. Ma’naviy masnaviy. 1-jild, 1-kitob & Najmiddin Komilov. Rumiyni anglash ishtiyoqi & Hz Mevlana’nın Hayatı. Çizgi Film

Ashampoo_Snap_2018.04.17_12h47m10s_001_.png      Жалолиддин Румий ўзининг барча қарашларида ислом фалсафаси, Қуръон ғояларига таянади. Пайғамбаримиз ҳадисларидан кўплаб мисоллар келтиради. Умуман олганда, чуқур ўйлаган одам Румий таълимоти исломнинг ўзагидан келиб чиқишини яхши англаб етади. Нега? Чунки ислом дини нисбатан янги дин бўлганлиги сабабли олдинги динларнинг ирфоний жиҳатини мустаҳкамлади, зотан, ислом бутпарастликка қарши курашиб шаклланган дин. Davomini o'qish

Manoqibi Dukchi eshon & Fozilbek Otabek o‘g‘li. Dukchi eshon voqeasi & Alinazar Egamnazarov. Siz bilgan Dukchi eshon & Asqar Mahkam. Dukchi eshon, Muhammad Yusuf va Xizrobod arig’i

Ashampoo_Snap_2017.12.19_18h00m29s_001_.pngДукчи эшон раҳбарлигидаги қўзғолоннинг 120 йиллиги олдидан

   Қарийб бутун бошли водийнинг, буёғи Қирғизия, Уйғургача бўлган жуда катта мамлакатнинг пири муршиди, нимага ва кимга қўл кўтараётганини билиб, қурбонлик кундасига тик бора олмоққа журъат топа олган ва бу жасорати билан қудратли империянинг томирларини зирқиратган Дукчи эшоннинг ҳақиқий сиймоси ҳозиргача яратилмай келинаётгани мени қаттиқ изтиробга соларди… Davomini o'qish

Asqar Mahkam. Ruhoniyat va so’z & Asqar Mahkam «Yonimizdagi odam» teledasturida

88210ec0820da7236aab241530a4c2bb.png27 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган кун

     Сўз асл маънода илоҳийдир. Сўз ҳамма истифода этиши мумкин бўлган Оллоҳ марҳаматидир. Чунончи, булоқдан одам ҳам, қуш ҳам баҳраманд бўлаверади. Сўз ёлғон бўлмайди. Унинг соҳиби ёлғончи бўлиши мумкин. Агар бу ёлғончига барча ишонса, унда фалокат рўй беради. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. «Tabriz daftari»dan she’rlar & Kavsar. Asqar Mahkam ijodi haqida

0_161637_d87c8b06_orig.png  Шоирнинг шеърлари шунчаки ирфоний эмас. Агар теран нигоҳ ташласак, бу шеърлар замирида ҳикмат ва ибрат дунёсини кўра олишимиз мумкин. Зеро, Асқар Маҳкам тасаввуф руҳиятига мурожаат қилганида унинг қоидалари ва одобларига ижодда ҳам амал қила олган инсонлардандир.  Davomini o'qish

Parvin E’tisomi. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.11_13h10m25s_001_.png      Эроннинг таниқли ёзувчиси  ва адабиёт  тадқиқотчиси доктор Ғуломҳусейн Юсуфийнинг  ёзишича, анъанавий форс адабиёти тарихида Парвин Эътисомий аёллардан бўлган ижодкорлар орасида ягона улкан  шоирадир.Унинг анъанавий шеърдаги мавқейи айрим эркак ижодкорлардан ҳам устун туради. Davomini o'qish

Shams Tabriziy. G’azallar & Domla Hindustoniy Mavlono va Shams Tabriziy haqida & Sirojiddin Shams. Nay o’rgangay sendan navoni

Ashampoo_Snap_2017.06.08_21h49m12s_002_.png       Шамс Табризий ғазалларининг жозибаси, синоати унинг самимий ва ҳақиқий ишқ соҳиби тилидан тўкилганида. Ўқувчи истайдими-йўқми унинг ижодиёт оламига сингиб кетади: “Овоза қилгил сарбасар, биз бир тану бир жонмиз”. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. Adabiyot ibodati

082  октябр — Ардоқли шоир Шавкат Раҳмон  хотираси  куни

    Шавкат Раҳмон ХХ аср ўзбек адабиётида чин маънода инқилоб ясаган мардонавор, ҳақиқатпарвар, миллий шоиримиздир. Унинг бетакрор шеърий кашфиётлари асрлар оша миллатимизнинг бош ғояларига хизмат қилади, Туркистон адабиётининг зарвароғига айланган бу дурдоналар абадият мулкига айланди. Адабиёт ҳам ибодат эканлигини чуқур англаган барҳаёт шоиримизнинг овози мангуга Сулаймон тоғ қадар юксалиб тураверади. Davomini o'qish

Odil Ikrom. «Qahraton qishlarga vidolar aytdim…» & Asqar Mahkam. She’rlar

098    Асқарали ака тунни яхши кўрарди, суҳбатларимизда тунни “фариштасифат ҳолат” дерди. Дарҳақиқат, тунда одам барча ниқоблардан холи кўнгил ҳаётини бошдан кечиради. Кундузи кўзингизга балодай кўринган қаттол душманингиз ҳам ўша лаҳзада содиқ дўст, жонингизни жабборга бериб, ортидан қувган ташвишларингиз ҳам ўша ҳолатда майда, иддаоларингиз беҳуда туюлади. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. She’rlar

003

Юксак Ҳисор тоғларидан бошланган Кофарниҳон томонларда, Жангалобод қишлоғининг ён бошида жойлашган, наъматаклару ўриклар ўраган Гулмозорда бир қабр бор. Тириклардан йироқ,юлдузларга, ойу қуёшга яқин бир қабр. Гул билан мозор қўшилиб ном топган сокин маскан бағрида ўзбекнинг ардоқли шоири Асқар Маҳкам (Аллоҳ ўз раҳматига олсин) мангу уйқуда ётибди (Хуршид Давроннинг «Осмонга талпинган шоир» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish