Aziz Said. She’rlar & Dili qani bedilning?

Ashampoo_Snap_2017.09.22_16h42m05s_003_a.png25 сентябр — Шоир Азиз Саид таваллуд топган кун

Одамзод ижод қила бошлаганидан буён адабиёт, санъат, мусиқа Қалб тарбиясидек олий мақсадга хизмат қиляпти. “Авесто” ва “Рамаяна”, “Қобуснома” ва “Калила ва Димна”дан тортиб “Гўрўғли”ю “Алпомиш”гача, Шарқу Ғарбнинг антик адабиётидан бугунги адабиётгача қалб тарбияси, руҳнинг эркинлиги ва озодлиги, муқаддас туйғуларнинг умрбоқийлиги гарови бўлиб келган (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Aziz Said. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.09.21_22h14m28s_002_.pngШоир укам Азиз Саидни 55 ёши билан чин юракдан қутлайман!

       Одамзод ижод қила бошлаганидан буён адабиёт, санъат, мусиқа ана шу мақсадга хизмат қиляпти. “Авесто” ва “Рамаяна”, “Қобуснома” ва “Калила ва Димна”дан тортиб “Гўрўғли”ю “Алпомиш”гача, Шарқу Ғарбнинг антик адабиётидан бугунги адабиётгача қалб тарбияси, руҳнинг эркинлиги ва озодлиги, муқаддас туйғуларнинг умрбоқийлиги гарови бўлиб келган (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Uolt Uitmen. She’rlar. Aziz Said tarjimasi

055Саҳифа «Ўт япроқлари» китоби нашр этилганининг 160 йиллигига бағишланади

Уолт Уитмен (Walt Whitman) тахминан 40 йиллик ижодий фаолияти давомида фақат биттагина китоб – “Ўт япроқлари” (Leaves of Grass)ни 1855 йилда эълон қилди. Бу китоб жуда катта сўзбоши,олти достон ва кўпдан-кўп туркумларни ўз ичига олган бўлиб, муаллиф тириклигида олти марта қайта нашр этилди ва нашрдан нашрга кенгайтириб, бойитиб борилди. Охири шундай миқёсга етдики, амалда ХIХ аср Америкасининг поэтик эпосига айланди. Davomini o'qish

She’riyat va qalb tarbiyasi. Shoir Aziz Said bilan suhbat

021

Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. У рўбарў келган ҳаёт ана шу пок – идеал тасаввурдай гўзал бўлса, завқланади, унга мос келмаса изтироб чекади. Ким биландир руҳоний суҳбат эҳтиёжи туғилади. Юрагида туғилган дардларга малҳам, саволларга жавоб олгиси келади, руҳ таскин ва ҳамдард излайди. Davomini o'qish

Aziz Said. She’rlar

032

   Азиз Саид ўзбек шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, 80 йиллар шеърияти майдонига ўз дунёқараши, овози, мусиқаси ва тили билан кириб келган шоир. Унинг шеърларида намоён бўлган дунё сеҳрли ва рангин. Бу дунё рангларида ҳам олис афсонанинг шивири, ҳам бугунги куннинг шиддатли овози бор. Davomini o'qish

Aziz Said. Dili qani bedilning?

09ф

25 сентябрь — шоир Азиз Саид таваллуд топган кун.

Азиз Саид ўзбек шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, 80 йиллар шеърияти майдонига ўз дунёқараши, овози, мусиқаси ва тили билан кириб келган шоир. Унинг шеърларида намоён бўлган дунё сеҳрли ва рангин. Бу дунё рангларида ҳам олис афсонанинг шивири, ҳам бугунги куннинг шиддатли овози бор. Davomini o'qish

Aziz Said. Suvdagi izlar

Ashampoo_Snap_2016.09.22_17h24m53s_002_.pngАзизбек, таваллуд кунингиз қуллуғ бўлсин, узоқ умр ва ижодий ютуқлар тилайман!

    Азиз Саид 1961 йил, 25 сентябрда Душанбе шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тутатган (1984). «Чилтор» (1988), «Дили қани Бедилнинг» (1996), «Ғойибдан дўст билан суҳбатлар» (2001), «Фурсат дарвозаси» (2007) номли шеърий китоблар муаллифи. У. Уитменнинг «Майса япроқлари», Н. Ҳикматнинг «Юсуф ва Зулайҳо», Б. Брехтнинг «Театр ва реализм», Пауло Коэлонинг «Алкимёгар» китобларини ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish