Ismoil Gasrinskiy. Hayot va Mamot masalasi & Gasrinskiy haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2017.03.03_12h58m47s_001_.png21 март — Турк оламининг буюк сиймоси Исмоилбек Гаспирали (Гаспринский таваллуд топган кун  

  Буюк жадид раҳнамоси таваллуд топган кун арафасида Исмоилбек Гаспринский асарлари жамланган «Ҳаёт ва мамот масаласи» сайланмасини, шунингдек, «Исмоилбек Гаспринскийни эслаганда…» тўпламига («Turon zamin ziyo» нашриёти, 2014) кириш ва якуний сўз сифатида ёзилган Зайнобиддин Абдирашидов, Баҳодир Каримов мақолаларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xolmuhammad Karimiy. Buni hayot deydilar

033
Холмуҳаммад Каримий. Буни ҳаёт дейдилар / Х.Каримий. — Тошкент: Аkademnashr, 2014. — 128 б. / Xolmuhammad Karimiy. Buni hayot deydilar / X.Karimiy. — Toshkent: Akademnashr, 2014. — 128 b.

   Холмуҳаммад Каримийнинг бу тўпламида оддий одамларнинг тўю азаси, ғам-ташвишлари, орзу-умидлари, тирикчилик кўйида елиб-югуришлари – барча-барчаси самимият билан қаламга олинади. Содда ва самимий суҳбатдош топасиз бу китобда. Айрим ҳикояларда қўшнингизни, бошқасида узоқ (ёки яқин) қариндошингизни ва, эҳтимолки, қаердадир ўзингизни таниб қолиб, топиб олишингиз ҳам мумкин. Davomini o'qish

Bahodir Karimov. Toza bir muallim edi…

09
Бегали Қосимов адабиётнинг қай бир соҳаси тўғрисида ёзиш ёки гапириш лозим бўлса, бирор манбани излаб юрмасдан қўйилган масала юзасидан бемалол соатлаб гаприши мумкин эди. Домла қалби дарё инсон эди. Илмга лиммо-лим тўлиб турган бир дарё эдики, ундан қанчадан-қанча илмга чанқоқ шогирдлар сув ичгани билан камаймайдиган, асло тугамайдиган бир дарё олим эди. Устоз айнан шу тўлиб-тошиб турган ҳолида касалликка чалиниб, вафот этгани биз шогирдларни чуқур қайғуга солди… Davomini o'qish

Bahodir Karimov. Munaqqid (Vadud Mahmud) haqida so’z

067    Вадуд Маҳмуд шахсияти ва фаолияти ҳақида гапирганда, энг аввало, шу пайтгача унга ҳар томонлама тўғри ва одил баҳо берилмагани, унинг мероси кенг миқёсда тарғиб ва тадқиқ этилмаганини айтиш керак. Баҳодир Каримовнинг айни хусусдаги фиурига тўла қўшилган ҳолда, «Эзгу ишнинг кечи йўқ» деб ўйлайман.
Вадуд Маҳмуд XX аср биринчи чорагидаги Туркистон маданий ҳаётида муҳим ўрин тутган, энг муҳими, адабиётшунослик ва танқиднинг тамал тошини қўйганлардан бири деб баҳоланиши керак.  Мунаққиднинг мумтоз адабиётимиз ва сиймоларига бағишланган мақолалари бугунги кун ёш адабиётшуносларига ибрат бўлиб хизмат қилиши жуда муҳимдир.
Davomini o'qish

Bahodir Karimov ‘Hammasi hayot haqida’ ko’rsatuvida.

022
Таниқли адабиётшунос олим Баҳодир Каримов (Баҳодир Карим) «Ҳаммаси ҳаёт ҳақида» кўрсатувида. «O’zbekiston» телерадиоканали. Кўрсатув муаллифи ва бошловчиси: Гулшoд Иброҳимова. 2013 йил Davomini o'qish

Bahodir Karimov. A’zam shoirning o’ktam ovozi.

081
Аъзам Ўктам (Аъзам Худойбердиев) 1960 йил 4 октябрда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини битирган (1985). «Кузда кулган чечаклар» (1989), «Кузатиш» (1990), «Зиёрат» (1992), «Тараддуд» (1993), «Икки дунё саодати» (1998), «Қирқинчи баҳор» (2000) шеърий тўпламлари нашр этилган. «Бола дунёни тебратар» (1988), «Хабар» (1995) каби насрий асарлар муаллифи. Рабиндранат Тагор ва Николай Рубцовнинг туркум шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. 2002 йили Тошкент шаҳрида вафот этган. Davomini o'qish

Bahodir Karimov. Abdulla Qodiriy ijodining yangicha talqinlari.

234
Абдулла Қодирий ижоди юзасидан янгидан-янги талқинларнинг майдонга келишини, уларнинг тасдиқланиши ёки инкор этилишини, улар устида баҳс-мунозараларнинг авж олиниши илм оламидаги таибий ҳодиса сифатида қабул этмоқ жоиз. Зотан, адиб ижод боғидаги оғочларнинг илдизлари бақувват, мевалари тотлидир. Бу улуғ сўз неъматидан баҳрамандлик қалбга ширин безовталик олиб киради. Бу безовталик муайян фикр либосини кийгунча, фикр муайян шакл ва моҳият касб этгунча йиллар ўтади, ўйлашнинг адоғи кўринмайди, поэтик маъно чегараларига етиб борилмайди. Абдулла Қодирийнинг эстетик, руҳий дунёсига муносиб талқин ёзиш истаги кўнгилни тарк этмайди. Гоҳида бундай тадқиқотлар юзага ҳам келади. Davomini o'qish

Bahodir Karimov. «Haqiqat ochib so’zlashishdir…»

otgan kunlar
Мустабид шўролар тузуми даврида ўзбек зиёлиларининг ноҳақ бадном қилингани, қатағон сиёсати тўғрисида ёзганда ҳам асло бу номни четлаб ўта олмаймиз. Чунки Абдулла Қодирий сиймоси адолат, ҳақиқат ва жасорат тушунчаларининг тимсоли сифатида кўз ўнгимизда гавдаланади. Davomini o'qish

Bahodir Karimov. Vadud Mahmud haqida so’z

06

Adabiyot maydoniga Samarqand adabiy muhiti orqali 20-yillar arafasida kirib kelgan Vadud Mahmud bu jarayonga juda faol aralashadi. Mahmudxo‘ja Behbudiy, Abduqodir Shakuriy, Vasliy, Sidtsiqiy Ajziy, Sadriddin Ayniy, Hoji Muin, Abdurauf Fitrat va Tamhid Samarqandiy singari muharrir, shoir va muallimlar muhitida tarbiya topadi, ta’lim oladi, shakllanadi. Uning adabiy-tanqidiy, publitsistik maqolalari «Kambag‘allar tovushi», «Zarafshon», «Turkiston», «Inqilob», «Maorif va o‘qitg‘uvchi», «Yer yuzi» kabi gazeta va jurnallarda «Vov», «V.M.», «Vadud Mahmudiy», «Vadud Mahmud o‘g‘li» kabi imzolar bilan muntazam nashr qilinib turgan. V. Mahmud mumtoz sharq adabiyoti namoyandalari, mavjud adabiy jarayon xususida «Cho‘lponning «Buloqlar»i» (1923), «Hind ixtilolchilari» (1923), «Turk shoiri Ajziy» (1924), «Adabiy tanqidga bir nazar» (1924), «Alisher Navoiy» (1925), «Fuzuliy Bag‘dodiy» (1925) kabi qator qimmatli maqolalar yozgan. Davomini o'qish