Xurshid Davron. Xalq ichra bo’lginu Haq birla bo’lgil.

Ashampoo_Snap_2016.09.03_01h28m21s_001_.png16 сентябр – Баҳоуддин Нақшбанд куни

    Буюк ватандошимиз, тариқат пири Хожа Баҳоуддин Нақшбанд кунлари муносабати билан 1993 йили «Ватан» газетасида чоп этилган ушбу мақолани тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Xalq ichra bo’lginu Haq birla bo’lgin

06e1ca.png16 сентябр — Баҳоуддин Нақшбанд куни

      Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл… Ҳою ҳавас ва нафс аҳллари тутган ишлар асосининг барчаси залолат (адашув)дан иборатдир. Ишларда ниятни тўғри қилиш энг муҳим нарсадир… Киши ўзининг нафсига туҳмат қилиши керак. Кимки Ҳақ субҳонаҳу инояти билан ўз нафсининг ёмонлигини таниган, унинг ҳийла-найрангини англаган бўлса, бундай қилиш унга осон бўлади. Бу йўлдан юрувчиларда ўзгаларнинг гуноҳини ҳам ўзларидан деб билиш ҳоллари кўп бўлади… Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. Hazrat Bahouddin Naqshband & Bahouddin Naqshband. «Qalb gavhari» ko’rsatuvi

004ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ТАВАЛЛУДИНИНГ 700 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ

Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий ўз муриди Саййид Мир Кулол билан Қасри Ҳиндувондан ўтаётганда: «Бу тупроқдан бир эр иси келмоқдадир. Шу зоти шариф барокатидин Қасри Ҳиндувон Қасри Орифонга айлангай” дебди. Ўша пайтда ҳали Муҳаммад Баҳоуддин туғилмаган, балки онасининг қорнида экан. Бир неча вақтдан кейин яна ўша ердан ўтиб: «Ҳалиги эрнинг иси ортиқроқ бўлубдур», дейди. Дарҳақиқат, шу вақтларда Муҳаммад Баҳоуддин туғилади. Туғилганига уч кун тўлганда Баҳоуддинни Бобойи Самосий маънавий фарзандликка қабул қилиб, Мир Кулолга Баҳоуддин тарбияси билан жиддий шуғулланишни топширади.
Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Intiboh

032
Тасаввуф ва кўҳна Туркистон-Мовароуннаҳр заминида пайдо бўлган, шаклланган тариқатлар (ҳакимийа, яссавийа, нақшбандийа, кубравийа), уларнинг  намояндалари ҳақида бадиий асарлар кам ёзилган. Зеро, бу мавзу ижодкордан маҳорат баробарида катта ва теран билимни талаб қилади. Мен буни Шайх Нажмиддин Кубро ва кубравийага бағишланган «Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари» асаримни ёзаётганда  англаганман, ҳис этганман.  У пайтларда бу мавзу очилмаган қўриқ эди. Манбалар ҳали узоқда, парда (панжара) ортида эди. Davomini o'qish