Bayram Ali. Ikki hikoya & “Men bilgan ochun” turkumidan qaydlar

Ashampoo_Snap_2018.02.04_20h58m39s_001_.png  Ҳар бир янги йил умр йўлимизнинг бир бекати, аммо одатий бекати эмас, балки нақ чорраҳада жойлашган, тепасига улкан ундов расми ишланган бекатидир! Бу бекатда яхшилаб нафас ростламаган, ҳамда энди қайси тарафга қараб юришни аниқ белгилаб олмаган инсонлар кўп нарса йўқотадилар… Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Hellados & Bayram Ali. Vatan ichkarida bo’ladi

Ashampoo_Snap_2017.11.18_00h56m20s_001_.png    Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг номи ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар” (“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг, онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Hellados”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Думбадзе ижодига кучли инсонпарварлик, оқибат, меҳр-муҳаббат туйғулари сингиб кетган. Davomini o'qish

Bayram Ali. Ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2017.09.23_13h18m06s_001_.png   Куни-кеча  «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида эълон қилинган ҳикоялари билан сизга  яхши таниш бўлган  ёш ёзувчи Байрам Алининг “Куз ёмғирлари” китоби нашрдан чиқди. Ижодкор укамизни табриклаб,  унга янги  асарлар тилаб, мазкур китобдан олинган кки ҳикояни  тақдим этамиз. Davomini o'qish

Bayram Ali. Musavvir

Ashampoo_Snap_2017.05.18_15h17m21s_006_.png   Норбой рассомни овулимиздан бўлак ерда ит танимаса ҳам, Чимсаройдаги ҳамма яхши биларди. Унинг фожиаси каттаю-кичигимизни ёқа ушлатиб қўйди. Чин, унга адоватим чўғдай ёниб, жигаримни жизиллатиб турган бўлса-да, мен ҳам ачиндим… Davomini o'qish

Bayram Ali. Ko’ngil siniqlari yoxud Vatan, odamlar va sevgi haqida o’ylar

Ashampoo_Snap_2017.03.31_18h30m36s_005_.png    Ватанидан айрилган инсон илдизидан айрилган дархтдирки, сал эсган шабадага синаман деб туради. Ватанидан айрилган инсон мазлумларнинг мазлумидирки, қувончлари ёлғон, кулгулари сохта, энг бахтиёр дамларида ҳам кўнглининг бир чети кемтиклигича қолади. Ҳар қандай жонзотни Ватанидан айириб кўниктириш мумкин, йўқ, инсонни кўниктириб бўлмайди. Идишга қатра-қатра томиб турган сув бир куни тошиб кетганидай, Ватан соғинчи ҳам йиғилиб-йиғилиб вужудни маҳф этади, хаста айлайди, даво чоралари кўрилмаса хароб қилади… Davomini o'qish

Bayram Ali. Zulm va Nomus

Ashampoo_Snap_2016.11.16_23h09m12s_003_.png    Саттор элбеги жанжал чиққан жойга яқинлашганида  тўпланган  оломон бўлаётган  воқеани талмовсираш ила кузатиб турар,  кечаги йигит эса қўлидаги паншахаси билан  қўшни Чироқчи овулининг  обрўли кишилардан саналмиш Дайёр махсум  ва унинг икки одамини йўл бурчагига сиқиб турарди. Элбеги асабийлашди… Davomini o'qish

Bayram Ali. Kuz Yomg’irlari

045    Таҳририятимизга яқиндагина ишга олинган бу серғайрат йигитча ҳатто бош муҳарир Кибриё опадек талабчан ва жиззаки аёлга-да маъқул келди. Бу ҳам бўлса унинг ўта тиришқоқлиги сабабидан, қолаверса, қалами ҳам дуруст чиқди. Фақат унинг биттагина чакки одати бор экан. Буни биз кеч куз, ёмғирлар мавсуми бошланганда билдик… Davomini o'qish

Bayram Ali. Sabrning surati

005   Бу воқеа болалигимнинг олис ёдида маюс бир ўй бўлиб қотиб қолганга ўхшайди. У пайтлар мен ҳали беш-олти ёшлар оралиғидаги жўшқин ва хаёлчан гўдак эдим. Тўғрисини айтсам, Назир тоғам билан янгамнинг тўйлари қандай ўтгани эсимда қолмаган. Аммо, ҳозир сизга айтиб бермоқчи бўлаётганим — Назир тоғам ҳамда Дилафзо янгамнинг чигал тақдир кечмишлари ҳали-ҳануз хотирамдан учмайди… Davomini o'qish

Bayram Ali. Ko’klam izhori. Badia

003     Эй, дўст!.. Сизнинг ҳам кўзларингизга олам кенгайгандай, атроф чирой очиб бораётгандай бўладими?! Сизнинг ҳам кўксингизга бир ширин нафас, бир тотли хўрсиниқ тўлгандай бўладими? Сизнинг ҳам ўйларингиз мастона-мастона бўлаётирми? Менда ҳам шундай… Ахир Баҳорга етдик, дўстижон, баҳорга етдик!!! Davomini o'qish

Bayram Ali. So’nggi uchrashuv

23    Январ ойининг 23 санаси. Ҳаётимни алғов-далғов қилиб юборган ғавғолар шу кундан бошлангандек, назаримда. Уч кун олдин ёғиб ўтган қор ерни тарк этай демас, аксинча, музлаган ерга ёпишиб, баттар яхмалак бўлиб қолганди… Davomini o'qish

Bayram Ali. Mitti hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.04.01_22h30m08s_001_d.png    Қизалоқ болалар уйида ота-онасининг юзини ерга қаратмасликка тиришарди. Улғайиб, мактабга боргач ҳам шуни ўйлади. Бир куни унга “ўғри” деб туҳмат қилишганида, энди ота-онаси ўзини ёмон кўриб қолишидан қўрқиб кетди. Йиғлади. Ота-онасига айбсиз эканини айтгиси, уларни жуда кўргиси келди… Davomini o'qish