Murod Muhammad Do’st. «Toshkentdan maktublar» turkumidan ikkinchi maktub: Said Ahmad

12   Би-би-си Ўзбек хизмати беш йилча аввал  “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳага қўл урган ва таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифи экани ҳақида хабар берган эди. Саҳифамизда Мурод Муҳаммад Дўстнинг машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳонга бағишланган   биринчи мактуби билан таништирган эдик. Бугунги — иккинчи мактуб машҳур ўзбек адиби Саид Аҳмад ҳақида. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. «Toshkentdan maktublar» turkumidan Shukur Burhon haqida maktub & Shukur Burhonov haqidaikki videofilm

006  Би-би-си Ўзбек хизмати беш йилча аввал “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳа бошлаган ва Ўзбекистоннинг етакчи ёзувчиси Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифи бўлган эди.  Машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳонга бағишланган биринчи мактубда адиб  ўзбек театри ва кино санъатида ўчмас из қолдирган устоз санъаткор ҳақидаги эсдаликлари билан ўртоқлашади. Davomini o'qish

Omon Matjon. She’rlar & Ikki kitob: Gaplashadigan vaqtlar & O’rtamizda birgina olma

Ashampoo_Snap_2018.02.15_15h20m11s_001_.pngАтоқли ва ардоқли шоир Омон Матжонни 75 ёши билан қутлаймиз

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон ХХ аср ўзбек шеъриятида ўз изини қолдирган, ўз сўзини айтган шоирлардан бири. Унинг шеърлари ва достонлари адабиётимиз хазинасидан муносиб жойини топган. Сайтимизнинг кўп минг сонли муштарийлари номидан  атоқли ва ардоқли шоиримизни  муборак 75 ёшлари билан чин юракдан қутлаймиз. Davomini o'qish

Boburiy shahzodalar hayoti haqidagi drama va dunyo sahnasidagi qonli o’yinlar

077 08 Аввал ўзингга боқ, кейин… 08 Принстон университети олимлари: Бугунги Америка демократик давлат эмас   08  BBCдан қўнғироқ ва ундан кейинги икки суҳбат 08  Баҳодир Йўлдошев эски пьесани шундай саҳналаштирдики… 08 Пол Крейг Робертс: Ғарб оммавий ахборот воситалари «алдоқчилар армияси»сига айланган, Ғарб дунёсида ҳақиқат ўлдирилган. 08 Ашраф ака айтган гапга мутлақо қўшилмайман.  08  Австралия телевидениеси журналисти Скотт Макинтайр нега ишдан ҳайдалди? 08  Эшитадиган қулоқ борми? Davomini o'qish

Boburiy shahzoda haqidagi drama nima maqsadda London teatrida sahnalashtirildi?

077

BBC ўзбек хизмати хабарида ёзилишича, бобурий шаҳзода, Шоҳ Жаҳоннинг вориси Дору Шукуҳ ҳаёти акс этган драма Лондоннинг Миллий театри саҳнасида намойиш этилмоқда экан. Тарихий драмада XVII асрда Ҳиндистонда Бобурийлар ўртасида тахт учун кечган шафқатсиз кураш тасвирланган экан . Хабарни диққат билан ўқиб, бугунги сиёсатлашган замонда, ғораткор Ғарб мусулмон Шарқ оламига қарши қақшатқич қирғин ўтказаётган муҳитда ушбу драмани саҳналаштириш замирида Исломни қоралаш мақсади ётганини англадим. Сиз ҳам BBC ўзбек хизмати хабарини ўқиб кўринг ва кейин бу хусусда ёзилган менинг мақолам билан танишинг.

Davomini o'qish

Shahodat Ulug’: Shavkatli o’tmish — izsiz ketmas.

077
Биргина мисол, юртимиздан чиққан ўтмиш алломалари, айтайлик, Ибн Сино, Беруний, Ал Фарғоний, Ал Хоразмий каби сиймолар ҳақида интернетда истаганча маълумот олишингиз мумкин, аммо инглиз тили ва бошқа асосий жаҳон тилларидаги ресурсларда уларнинг барчаси форс ёки араб олимлари сифатида тақдим этилади. Фақат таваллуд жойлари ҳозирги Ўзбекистон эканлиги йўл-йўлакай кўрсатиб ўтилади, холос. Бобур ва унинг авлодлари эса мўғул ҳукмдорлари, дейилишини ҳаммамиз биламиз. Бу улуғлар билан Ўзбекистоннинг ичидагина «бизнинг буюк аждодларимиз» деб ғурурланиб юраверамиз, аммо ташқи дунё уларни бошқа халқларга боғлайди. Бу нарсалар албатта алам қилади. Мана шу соҳаларда жиддий ишлар қилиш керак. Davomini o'qish

Farog’at Kamolova: She’riyatimiz baland yuksakliklarga yana ko’tariladi

011

     Китоб тарғиботида ҳам гап кўп. Бу соҳада озроқ камчиликларимиз бор. Ҳозир иқтисодий шароитга кўра, пули тўланган ҳар қандай китобни китоб деб, ҳар қандай шеърни шеър деб чиқариб туришибди. Мана шу нарса шеъриятга катта таъсир қилади. Шеър одамни эргаштира олиши ҳам керак. Шеър деб чоп қилинган асарлар бадиий жиҳатдан ҳам, руҳи жиҳатдан ҳам мукаммал бўлиши керак. Қачон шундай бўлса, шеърият яна ўша баландликка кўтарилади, деб ўйлайман. Davomini o'qish

O’g’lining qotilini o’limdan qutqargan ona.

099
Бундан етти аввал Абдулло исмли ўспиринни пичоқлаб ўлдиришда айбдор, деб топилган Билол исмли йигит дорга тортилиши кутиларди. Билолнинг кўзи боғланган, бўйнига сиртмоқ солинган ва у ўлими олдидан тинимсиз ўкраб йиғларди. Davomini o'qish

Nusrat Rahmat. Yoshlarga ikki maslahatim.

977
Нусрат Раҳмат «Агар табиатни севсангиз», «Мен журналистман», «Фарзандга ўгитлар», «Буни ҳаёт дебдилар», «Калвак Махсум номалари», «Жадид» сингари йигирмадан ортиқ китоблар муаллифи. Бугунги кунда Ўзбекистонда Нусрат Раҳматдан кекса блоггер бўлмаса керак.72 ёшли Нусрат Раҳмат блоги янгиланишини шу кеча-кундузда ўқувчилар интиқлик билан кутишмоқда, чунки у ўзининг Ҳиндистон таассуротлари билан ўртоқлашаяпти. «Мен кашф этган Ҳиндистон» туркумидаги саёҳатноманинг Фейсбукда ҳам ўқувчилари кўп бўлмоқда. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Ne’mat Aminov teatri haqida.2 qism.

099
Расулий домланинг юзи чувак, лунжлари андак ичга ботган, жуссаси ориқ. Бақрайган кўзлари катта-катта, мисоли узукдай дум-думалоқ. Ва лекин юздаги барча аломатларни ортда қолдириб олға чиққан ўркачли баҳайбат бурни ҳам бор эдики, Расулий домланинг қиёфасини бир бор кўрган одам умрбод эсдан чиқармасди.
…Ишчи-шоир Расулий домланинг ғазалларидан биргина байти эсимда қолганки, унда муаллиф шоир зотига хос бўлмаган камтарлик намоён этиб, сизу биздан орамизда яшаб юргани учун узр сўрайди:

Ўзимни кўрмагайдурсиз, Ватаннинг булбулидурмен,
Мани ёмон деманг, дўстлар, одамнинг бир туридурмен.
Davomini o'qish