Ma’naviyatni asraguvchi qatlam. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan suhbat.

Ashampoo_Snap_2018.03.05_23h47m32s_001_.png «Ҳуррият» газетасининг сўнгги сонида ( 2014 йил 18 июнь) босилган ушбу суҳбатни сизга тақдим этар эканман, мазкур матн газетада эълон қилинган матндан озгина фарқ қилишини маълум қилмоқчиман. Тайёрланган суҳбат матни газета олдиндан белгилаган ҳажмдан каттароқ бўлгани учун уни қисқартиришга рози бўлганман. Аммо, бугун ўша қисқарган фикр ва мулоҳазаларимни сақлаган ҳолда сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Otayor. She’rlar & Shoir haqida ikki esse

Ashampoo_Snap_2017.12.10_22h22m30s_001_.png19 январ — Шоир Отаёр таваллуд топган кун

   Илк танишиб, учрашганимизда: “Мен — шоирман, Сиз-чи?”, деди у… Бу шоир дўстимиз Оқтошдан, Нарпайдан, Ислом шоир Назар ўғлининг ҳамюрти. Жанубида Қоратоғ, шимолида Оқтоғ қўр тўкиб турган Оқтош элимизга қанча-қанча достончилар, шоирлар, олимларни берган… Davomini o'qish

«Qulagan devorni suvash» — «Oltin qalam» mukofoti kimlarga nima uchun berilmoqda?

Ashampoo_Snap_2017.05.06_00h49m36s_001_.png Куни-кеча «Туркистон» саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таъсис этган «Олтин қалам» XII Миллий мукофотини топшириш маросими билан танишиб, ғолибларни аниқлаган ҳайъатда бугунги кундан узилган, мутлақо масъулиятсиз одамлар тўпланибди, деган ўйга бордим. Davomini o'qish

Behzod Qobul. Ota bo’lib…Esse.

090
Улар жўнаб кетишгач, бир-икки кун яйраб, бемалол ишладим. Китобларимга тартиб бердим. Иттифоқо, анчадан буён излаб юрганим — бир ёзувчи оғамизнинг қўлёзмасини жавон тагидан топиб олдим. Ўғлимнинг енгсиз, сарғимтир куйлакчаси уни тўсиб турган экан. Ўтган куни қўлёзма йўқолганидан хунобим ошиб, болаларимни, хотинимни жеркиб ташлагандим. Ҳайрият, топилди. Бироқ, энди менинг кўксимда нимадир йўқолаёзган эди… Davomini o'qish

Behzod Qobulov. Men odamlarni shunday ko’rgim keladi.

022
Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст тили, услуби билан ўзбек адабиёти ва киносига янги нафас олиб кирган ижодкорлардан саналади. Унинг асарларида қаҳрамонларнинг киноя-кесатиқ, қочирим ва нозик сўз ўйинлари борки, баъзилар чўчиб, дангал айта олмайдиган ҳақиқатларни мутлақо табиий йўсинда, битта тагдор жумла орқали ошкор этади. Биз Назар Яхшибоевлару Саидқул Мардон нутқларини шу боис ҳам ўзгача иштиёқ билан ўқиймиз. Davomini o'qish

Behzod Qobulov. Chapakchilar peshvosiga.

099
Ёш истеъдодни талабалик чоғиданоқ узоқ-узоқларни кўзлаб ўз гуруҳига қўшиш, кейин уни собиқ талабаси меҳнат қилаётган нашриётга ишга жойлаштириш, телефон қилавериб, муҳаррирларни азоблаш, бир амаллаб ишга жойлашган талабанинг келажагини оталиққа олиш, бир парча китоби чиқса кўкларга кўтариш, қулоч-қулоч тақризлар уюштириш (ёзиш эмас, айнан уюштириш, чунки, битта тақриз камлик қилади, салафлар, шогирдчалар катта-кичик газета журналларда ҳамду сано ёғдиришади) кампанияси бошлашади. Алқисса, талаба шўрлик бир кун келиб тап-тайёр арбоб бўлиб етишади. Davomini o'qish