Benazir Muhammad. She’rlar

08Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний) Сурхон воҳасининг Сариосиё туманида туғилган, аммо, умрининг кўпроғини дунёнинг бошқа ўлкаларида яшаган инсон. Ўзига хос шеърлари билан шеърпарастлар назарига тушган шоир. Ҳаётдаями, шеъриятдаям изланаётган мусофир. Унинг йўллари узоқ ва оқ бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. Davomini o'qish

Hofiz Sheroziy. G’azal va ruboiylar & Benazir Muhammad. Hofiz bashorati yoxud shoir qaysi davrga xitob qilgan edi?

02   Болалигимда ҳар гал бобомнинг уйига борганимда тоғаларим мен учун мўъжиза бўлган “магнитофон” деган матоҳга магнит лентасини қўйиб бир қўшиқни айлантиришарди. Қўшиқ куйлаётган кишини Қори дейишарди, яъни, қўшиқчи кўзи ожиз одам эди. “Ин чи шўраст…” деб бошланувчи қўшиқ сўзларига унчалик тушунмасам ҳам, маъносига ақл ва идроким етмаса ҳам, Қори дунёдан, одамлардан нолиётганини ич-ичимдан сезар, унга негадир раҳмим келарди… Davomini o'qish

Zarif Sultoniy (Benazir Muhammad). She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.10.22_23h16m18s_002_.png    Бундан салкам уч йилча аввал мен ўша пайтда Беназир Муҳаммад тахаллуси билан ижод қилган Зариф Султонийнинг шеърларини биринчи марта сайтимиз саҳифасида тақдим этаётганда унинг шеърий усули хусусида бир оғиз сўз битиб, жумладан, мана бу гапниям ёзган эканман: Беназирни Сариосиёдан дедим. Сариосиё дегани айримлар тушунганидек «Осиёнинг боши» эмас, «Тегирмоннинг боши» ёки «Тегирмоннинг олди» маъносини англатади. Мен Беназирни сўз тегирмонида ишлаётган ҳолатда тасаввур қилдим. Ҳозир ҳам шу тасаввур кўз ўнгимда турибди..(Тўлиқ ҳолда мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

Marina Svetayeva. Ikki she’r.

Ashampoo_Snap_2016.09.20_20h46m17s_001_.png     Шоир Беназир Муҳаммад  бетакрор рус шоираси Марина Цветаева шеърларини таржима қилар экан, ўз «ёзуви»га содиқ қолади ва таржимада ҳам ўзи шеър ёзишда амал қилган усулларни қўллайди, яъни сўзларни адабий тил нормаларига мос келмаган шаклда ишлатади, ҳатто модерн шеър унсурларидан фойдаланади.  Албатта, бу ҳолат қанчалик ўзини оқлагани ё оқламаганини жиддий мушоҳада қилиш керак. Мен Беназир шеърлари ҳақида ёзганимда бу ҳақда қисман тўхталиб ўтган эдим (Мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Benazir Muhammad. Ismsiz kitob.

Ashampoo_Snap_2016.10.31_12h30m58s_001_.png    Дунёнинг тўрт томонига сочилган ўзбеклар орасида шеър билан машғул бўлганлар анчагина. Четга чиқиб кетганларнинг  деярли тўқсон фоизи ўзининг соғинчини шеърий сатрларда аён этишга тиришади. Улар айримлари қанчалик истеъдодсиз бўлса,шунчалик шоирликни даъво қилади.
Аммо, ўз истеъдодини асл шеърият хизматига буюрган, ажойиб истеъдоди сатрларида намоён бўлаётган ёш ижодкорлар ҳам борки, уларнинг ижоди қалбимизда умид ва ишонч  ҳисларини уйғотади. Ана шундай умидга сазовор  ёш шоирлардан бири сариосиёлик  Беназир Муҳаммаддир. Davomini o'qish

Benazir Muhammad. Yobondan gulxonaga maktublar

benazir
 Дунёнинг тўрт томонига сочилган ўзбеклар орасида шеър билан машғул бўлганлар анчагина. Четга чиқиб кетганларнинг  деярли тўқсон фоизи ўзининг соғинчини шеърий сатрларда аён этишга тиришади. Улар айримлари қанчалик истеъдодсиз бўлса,шунчалик шоирликни даъво қилади.
Аммо, ўз истеъдодини асл шеърият хизматига буюрган, ажойиб истеъдоди сатрларида намоён бўлаётган ёш ижодкорлар ҳам борки, уларнинг ижоди қалбимизда умид ва ишонч  ҳисларини уйғотади. Ана шундай умидга сазовор  ёш шоирлардан бири сариосиёлик  Беназир Муҳаммаддир. (Давомини мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish