Bibi Robia’ Saidova. «Ro’yo»… antiutopik asar

17 Ушбу мақолада Аҳмад Аъзамнинг “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романи ўзбек адабиётида антиутопик услубда ёзилган дастлабки асарлар намунаси сифатида таҳлил қилинади. Шунингдек, адабиётдаги утопик, антиутопик услубларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда шу йўналишдаги жаҳон адабиёти намуналари, жумладан Е.Замятиннинг “Биз” романига алоҳида тўхталади. Шахс ва жамият муносабатлари лейтмотив қилиб олиниши нуқтаи назаридан эса “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар”нинг Нодар Думбадзе қаламига мансуб “Абадият қонуни” романи билан ҳамоҳанг жиҳатлари тадқиқ этилади. Davomini o'qish

Bibi Robia Saidova. Tog‘ay Murodning “Bu dunyoda o‘lib bo‘lmaydi” romanida dunyo va qalb murosasizligi

Ashampoo_Snap_2018.02.03_15h28m55s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллиги

Тоғай Муроднинг ушбу романи Кафка ва Камю асарлари сингари ўқувчини охир-оқибат “ҳаёт маънисизлиги” ҳақидаги ақиданинг қора чоҳига тушириб юбормайди. Шўро тузумининг ғайриинсоний қиёфасини очиб бериш билан бирга ўқувчини ҳар қандай шароитда ўз қалбига қулоқ солиб яшашга даъват этади. Davomini o'qish

Bibi Robia’ Saidova. Romanlarda tush ramzlari (A. A’zamning “Ro‘yo yoxud G‘ulistonga safar” va N. Dumbadzening “Abadiyat qonuni” romanlari misolida)

Ashampoo_Snap_2017.03.31_18h26m09s_004_.png      Назарда тутилаётган биринчи дунё ичида яна бир дунё бор, у – “ички табиат”, яъни инсоннинг ўзига берилган мўъжизалар оламидир. Туш ана шундай мўъжизалардан биридир. Шунинг учун ҳам қадим-қадимдан то ҳозиргача ижодкорлар яратаётган асарларини – иккинчи оламларини мукаммал қилишда, ўз фикр ва қарашларини, ғоя ва фалсафаларини чуқурроқ етказишда туш мотиви воситасидан фойдаланиб келишмоқда. Davomini o'qish

Bibi Robia Saidova. Kakku ovozi & Parvoz. Hikoyalar to’plami

Ashampoo_Snap_2016.11.05_13h45m19s_003_.pngЎша куни ҳамма ишлар тугагач, қуёш ботмасдан кетишга шайланди. Шу пайт телефонига хабар келганини билдирувчи какку овози янгради. Одатдагидай уяли алоқа компаниясидан рекламалар ёки ФВВдан хабар, деган ўй билан беэътиборгина телефонига назар ташлади. Йўқ, номаълум рақам. Davomini o'qish

Bibi Robia Saidova. Ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2016.11.05_13h04m08s_002_.png    Она кўнглига куз билан бирга қўрқув, кўпдан кутилган бир хавотир ҳам кириб келди. Куз аста одимлай бошлади. Ваҳимага тушган Она сочлари паришон ҳолда қўлларини у ёқ, бу ёққа силкитар, куз қадами етмас жойларга қочиб кетиши учун оёғи йўқлигидан ўксинарди… Davomini o'qish

Bibi Robia Saidova. Kuz yomg’iri

Ashampoo_Snap_2016.11.05_10h33m35s_001_.png   Аёлга энг завқ бағишлайдиган нарса – ёнгинасидаги мактаб қўнғироғининг жаранги ва дўкон олдидан гоҳ бир-бирини қувлаганча, гоҳ шўх кулгулари билан еру осмонни тўлдирганча ўтиб кетадиган ўқувчиларни томоша қилиш эди. Уларни кўргач, хотира китобидаги қарийб унутилаёзган қайсидир саҳифалар очиларди… Davomini o'qish